• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Аёллар саҳифаси Гўзаллик

    Қуёшдан ҳимоя қилувчи SPF кремлардан фойдаланишдаги 7 та хавфли хато

    Ҳар қандай аёл юз териси тиниқ ва муаммоларсиз бўлишини истайди. Терининг яхши кўриниши ва уни жиддий муаммолардан ҳимоя қилиш учун косметик воситаларни тўғри танлаш ва улардан фойдаланишда хатоларга йўл қўймаслик керак. Бугун қуёшдан ҳимояловчи кремларни қўллашда энг кенг тарқалган хатоликлар ҳақида маълумот берамиз.

    Фото: Shutterstock

    1-хато: SPF қуёш нури остида қанча вақт туришингиз мумкинлигини кўрсатади деб ўйлаш

    Бу гап қисман тўғри, масалан, SPF суртилган тери қуёш нурлари остида 150 дақиқа ичида куйса, ҳимояланмаган тери қатлами 10 дақиқада куйиб қолади. Бунда 150÷​​10=15 SPF формуласи келиб чиқади.

    Аммо дерматолог ва онкологик касалликлар маркази жарроҳи Энтони Росси таъкидлашича, лабораториядаги нурлар ва очиқ ҳаводаги қуёш нурлари бир-биридан фарқ қилади. Ултрабинафша нурларнинг кучи доимий ўзгариб туради, шу сабабли SPF’ни ҳар икки соатда ёки ҳар ювингандан сўнг янгилаш тавсия этилади.

    2-хато: Ҳар томонлама ҳимояловчи универсал крем ​​ишлатмаслик

    Ozon қатлами орқали терига зарар етказувчи икки турдаги нурланиш бизга етиб келади: бу UVA ва UVB нурларидир. UVB нурлари терини куйдиради, саратонни келтириб чиқаради. UVA нурлари эса терини қуритади, пигмент доғлар ҳосил қилади ва эластикликни йўқотиш билан бирга келадиган қаришни келтириб чиқаради. Иккала нур ҳам эпидермис учун зарарлидир. Шу сабабли қуёшдан ҳимоя қилувчи кенг спектрли воситалардан фойдаланиш лозим.

    3-хато: Бошқа косметика таркибидаги SPF’га ишониш

    Фото: Alamy

    Кўплаб намлантирувчи ёки тонал кремлар, пудралар таркибида SPF ҳимоя борлиги ёзилган бўлади, аммо улар жуда паст даражада ҳимояловчи таркибга эга. Шунинг учун доим аввал қуёшдан ҳимоя қилувчи кремни суртиш, ярим соатдан сўнг бошқа косметик маҳсулотлардан фойдаланиш керак.

    4-хато: Кремни тўғри танламаслик ва етарли миқдорда суртмаслик

    Спрей кўринишидаги SPF ҳимояси юзга бир текис қатламда тарқалмайди, стик кўринишидаги кремлар эса гигиеник жиҳатдан ноқулай ҳисобланади. Шу сабабли фақат крем кўринишидаги қуёшдан ҳимоялаш воситасини танлаш ва терининг квадрат сантиметрига икки миллиграмм миқдорда суртиш керак. Бутун танага эса тахминан икки ош қошиқ миқдорда восита сарфланади.

    Стик кўринишидаги SPF
    Фото: ДСМ

    5-хато: Кўзларни ҳимоя қилмаслик

    Қора кўзойнаклар шунчаки чиройли аксессуар эмас, балки ҳақиқатан ҳам муҳим ҳимоя воситасидир. Кўзойнак нафақат кўз атрофидаги терини, балки кўз шоҳ пардасини ҳам зарарли нурлардан ҳимоя қилади. Ултрабинафша нурланиш таъсирида катаракта ривожланиши мумкин.

    6-хато: Ташқарига чиққандан сўнг SPF’дан фойдаланиш

    Қуёшдан ҳимояловчи кремдан доимо уйдан чиқишдан тахминан ярим соат аввал фойдаланиш зарур, чунки ҳар қандай терини парвариш қилиш маҳсулотлари каби, SPF креми терида бир текис ҳимоя қобиғи ҳосил қилиши учун вақт керак.

    7-хато: Сочлар остидаги терига эътибор бермаслик

    Фото: iStock

    Қулоқлар, кўз қовоқлари, бўйин орқаси, лаблар ва оёқлар каби тана қисмларини ҳимоялашни кўпинча ёддан чиқарамиз. Сочлар бош терисини етарли даражада қуёшдан асрай олмайди. Шу сабабли офтоб нури тўғридан-тўғри тушадиган жойларда бош кийимини кийиш муҳимдир.

    31.07.2024, 11:45   Изоҳ (0)   11436
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ёзги гиперпигментациянинг сабаблари, доғларни йўқотиш ва олдини олиш чоралари

    21.07.2023, 15:59

    Қуёш нурининг фойдаси ва зарари: офтобда тобланиш тери саратонига сабаб бўладими?

    20.05.2024, 17:25

    Нима учун қуёшдан ҳимоя қилувчи крем юзда тошмалар пайдо қилади? Мутахассис жавоби

    24.05.2024, 17:25

    Косметикангизни текшириб кўринг: юз терисида доғларни пайдо қилувчи маҳсулотлар

    19.06.2024, 15:30

    Ёзда фойдаланиш хавфли бўлган косметика турлари 

    06.07.2024, 13:10

    Ноёб ва ҳайратланарли анимация услублари асосида яратилган 8 та замонавий мультфильм

    31.07.2024, 10:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити” Родриго билан 5 йиллик шартнома тузмоқчи

    Спорт | 16 август, 13:35

    Хитойда 75 ёшли пенсионер сунъий интеллектда яратилган аёл туфайли хотини билан ажрашмоқчи бўлди

    Лайфстайл | 16 август, 13:23

    Хитой ҳукумати армия ҳақида ноқонуний контент жойлаштирган бир қатор онлайн манбаларни аниқлади

    Дунё | 16 август, 13:15

    Ўзбекистонликларнинг Кореяга сафарлари 48,7 фоизга ошди 

    Ўзбекистон | 16 август, 12:59

    Янги зеландияликлар ишсизлик туфайли мамлакатни тарк этмоқда

    Дунё | 16 август, 12:59

    Жанубий Кореяда жиноятчиликни камайтириш учун голографик полициячи пайдо бўлди 

    Дунё | 16 август, 12:35

    Уэйн Руни Англия Премьер Лигаси фаворити қайси жамоа эканини айтди

    Спорт | 16 август, 12:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.