• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё Аёллар саҳифаси

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    БМТ-аёллар тузилмасининг маълумотларига кўра, 2023 йил октябрь ойида Ғазода уруш бошланганидан бери ҳар соатда ўртача 28 000 дан ортиқ аёл ва қиз ҳалок бўлмоқда. Яъни ҳар соатда биттадан аёл вафот этади, бу эса Ғазони хотин-қизлар учун дунёдаги энг хавфли ҳудудлардан бирига айлантирди.

    Foto: Arab News
    Фото: Arab News

    Минглаб аёллар жароҳатланган, улардан деярли 1 миллион нафари уйини тарк этишга мажбур бўлган. Исроил қамали остида озиқ-овқат, ичимлик суви ва тиббий ёрдам тобора танқис бўлиб борар экан, аҳоли учун омон қолиш ҳар куни такрорланадиган курашга айланган. Афсуски, бу курашнинг оғирлиги аёллар ва қизлар елкасига тушмоқда.

    БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил экспертлар гуруҳига кўра, Ғазода ҳозирда тахминан 13 000 аёл оиласининг ягона боқувчисига айланган, улар фарзандларига етарли бошпана ва зарур воситаларсиз ғамхўрлик қилишга мажбур.

    Foto: Arab News
    Фото: Arab News

    2024 йил 21 май куни экспертлар БМТ Хавфсизлик кенгашига мурожаат қилиб, Исроилнинг Ғазо аҳолиси, айниқса, аёллар ва қизларга қарши олиб бораётган ваҳший ҳужумларини қоралади:

    “Аёллар, қизлар ва бутун бошли жамият ҳозирда бошидан кечираётган вайронагарчиликлар тасодифий эмас. Бу Исроилнинг атайлаб олиб бораётган сиёсати ва ҳаракатларининг оқибатидир”.
    “Юзлаб аёллар ва қизларнинг ўлдирилишини Фаластин халқини бутунлай ёки қисман йўқ қилишга қаратилган режа, деб баҳолаш мумкин”.
    Infografika: “Daryo” / Dilbek Toъrayev
    Инфографика: “Дарё” / Дилбек Тўраев

    Исроил 2023 йил 7 октябрда ҲАМАСнинг Исроил жанубига ҳужумига жавобан Ғазода ҳарбий ҳаракатларни бошлади, унда асосан тинч аҳоли вакиллари бўлган 1200 киши ҳалок бўлди ва кўпчилиги исроиллик бўлмаган 250 га яқин одам гаровга олинди.

    Маҳаллий соғлиқни сақлаш идоралари маълумотларига кўра, ўшандан бери Ғазода камида 56 минг фаластинлик ҳалок бўлган. Исроил эса тинч аҳолини қасддан нишонга олмаётганини даъво қилмоқда ва ҲАМАСни Ғазо аҳолисидан жонли қалқон сифатида фойдаланишда айбламоқда.

    Foto: UN Women
    Фото: УН Women

    Гуманитар ёрдам ва савдо йўлларининг ёпилиши Фаластин ҳудудини очарчилик ёқасига олиб келди. Ўт очишни тўхтатиш бўйича халқаро ҳаракатларга қарамай, можаролар Ғазони вайронага айлантириб, дунёдаги энг оғир ижтимоий фалокатлардан бирини келтириб чиқарди.

    Foto: Arab News
    Фото: Arab News

    Oxfam ташкилотининг гендер масалалари бўйича минтақавий координатори Хадил Қаззазнинг Arab News нашрига айтишича, Ғазо аҳолисининг учдан икки қисми, яъни 1,7 миллион киши ҳозирда атиги 69 кв/км майдонда яшамоқда, бу сектор ҳудудининг бешдан биридан ҳам кам.

    Одамлар билан тўлиб-тошган чодирлар ва қочқинлар учун лагерларда шахсий макон деган тушунча деярли йўқ. Оилани боқиш ташвиши кўпроқ аёллар зиммасига тушган, сув танқислиги эса айнан уларга оғир таъсир қилмоқда.

    “Аёллар қуёш тиғида соатлаб сув учун навбат кутади, санитария шароитининг йўқлиги эса соғлиқ учун турли хавфларни келтириб чиқармоқда. Бундай шароит хотин-қизларнинг оғир инфекцияларга чалинишига олиб келмоқда”, дейди Қаззаз.
    Foto: Arab News
    Фото: Arab News

    2024 йил май ойида Oxfam етиб борган лагерларда сув тарқатиш марказлари баъзида 1 километр узоқликда жойлашган бўлиб, аёллар ва қизлар сув учун кунига 3 соатгача вақт сарфлашган. Бу эркаклар ва ўғил болаларга қараганда анча кўп (1,7 соат).

    Аммо муаммо фақат сувда эмас. Озиқ-овқат хавфсизлиги тобора ёмонлашмоқда. Oxfam кузатган жойларнинг 90 фоизида аҳолининг, айниқса, аёллар бошчилигидаги оилаларнинг тўйиб овқатланмаётгани қайд этилган.

    Foto: Arab News
    Фото: Arab News

    Аёллар болаларининг тўйиб овқатланиши учун ўзлари ҳеч нарса емаяпти. Уларнинг аксарияти оилани сақлаб қолиш учун соғлиғини хавф остига қўймоқда. Озиқ-овқат ёрдами келганда аёллар фарзандларидан қолган нарсани ейди, ёки умуман овқат олмайди.

    Статистик маълумотларга кўра, бугунги кунда 71 минг бола ва 17 мингдан ортиқ аёллар кучли чарчоқ ва очлик туфайли тиббий даволанишга муҳтож. Бу фожианинг кўламини кенгроқ кўрсатади ва узлуксиз ижтимоий ёрдам зарурлигини яна бир бор таъкидлайди.

    “Ҳатто озиқ-овқат бор жойларда ҳам аёллар ёқилғи йўқлиги сабабли очиқ оловда пиширишга мажбур. Бу эса соғлиқ учун хавфни оширади ва овқат тайёрлаш вақтини узайтиради”, дейди Қаззаз.
    Foto: Arab News
    Фото: Arab News

    Айниқса, ҳомиладор ва эмизикли аёллар ўта заиф бўлиб, уларнинг кўпчилиги тўйиб овқатланмасликдан азият чекмоқда.

    2023 йил октябрдан бери Ғазода ҳомиладорликнинг тўхтаб қолиши (боланинг тушиши) 300 фоизга ошган. Эрта туғуруқлар, оналар ўлими ҳолатлари кўпайган. Кўп аёллар тиббий ёрдам олмасдан туғишга мажбур бўлган.

    “Ёш оналарга деярли ёрдам берилмайди, аёллар чодирларда, малакали шифокор ёрдамисиз, тоза материаллар ва ҳатто оғриқ қолдирувчи воситаларсиз туғишга мажбур бўлмоқда”, қўшимча қилди Қаззаз.
    Foto: NPR
    Фото: NPR

    Тиббиёт ходимлари бу маълумотларни тасдиқламоқда.

    Канадалик ҳамшира, “Чегара билмас шифокорлар” (Мéдеcинс Санс Фронтиèрес — МСФ) ташкилоти аъзоси Денис Потвиннинг сўзларига кўра, Ғазодаги шароит барча учун оғир, аммо ҳомиладор аёллар учун айниқса хавфлидир:

    “Сўнгги кунларда гуманитар ёрдам йўлакларидан кираётган озиқ-овқат миқдори етарли бўлмаяпти, бундан, айниқса, ҳомиладорлар ва болалар жабр кўрмоқда. Кўплаб аёллар туғуруқ жараёнини уйда ўтказишга мажбур бўлмоқда ёки шифохонага келишга улгурмай, оғир ҳолатда қолмоқда. Акушерларимиз тунлари уй туғуруқларига боришга мажбур бўлмоқда”, дейди Потвин.
    Foto: Arab News
    Фото: Arab News

    Доимий кўчиш, хавфсизлик ва транспортнинг мавжуд бўлмагани туфайли тиббий ходим келиши имконсиз бўлмоқда. Ҳомиладорлик давридаги текширувлар эса бутунлай тўхтатилган. Кўплаб клиникалар ёпилиб кетган.

    Потвин жаҳон ҳамжамиятини Фаластиндаги ҳомиладор аёлларнинг ниҳоятда заиф аҳволда қолганини тан олишга чақирмоқда:

    “Тасаввур қилинг: сиз ҳомиладорсиз, чодирда яшайсиз, ҳеч қандай ёрдам йўқ. Сўнг тиббий ходимсиз туғасиз, оилани боқишингиз, сув топишингиз ва ҳеч бўлмаса минимал гигиенани сақлашингиз керак. Бу ҳолатда тирик қолишнинг ўзи катта меҳнат талаб этади”.

    Ногиронлиги бор аёллар ва қизлар янада катта хавф остида, улар эътиборсизлик, зўравонликка учрамоқда ва ҳатто озиқ-овқатдан маҳрум бўлиш ҳолатлари кузатилмоқда.

    Foto: Arab News
    Фото: Arab News

    Oxfamʼнинг таҳлилига кўра, тахминан, 690 000 нафар репродуктив ёшдаги аёл ва қизлар тоза сув ва гигиена учун зарур шароитлардан маҳрум бўлган.

    Масалан, Ғазода бериладиган сув ҳар бир инсонга кунига атиги 6,6 литрга тўғри келмоқда — бу халқаро минимал меъёрдан икки баробар камдир. Айрим ҳолларда минг одам битта ҳожатхонадан фойдаланишга мажбур.

    Логистика билан боғлиқ муаммоларга қарамай, БМТ репродуктив саломатлик эҳтиёжлари учун ёрдам беришда давом этмоқда.

    2023 йил октябрдан буён 300 000 дан ортиқ аёл ва қизга икки ойлик гигиеник воситалар тўплами етказилган. 12 000 дан ортиқ ёш онага туғуруқдан кейинги парвариш учун зарур буюмлар топширилган.

    Foto: Arab News
    Фото: Arab News

    Яқинлар ҳақида қайғуриш, очлик ва хавфли шароитда яшаш — буларнинг барчаси аёллар руҳиятига ўта салбий таъсир кўрсатмоқда. Руҳий саломатлик муаммолари эса кучаймоқда: аёллар ва қизлар стресс, хавотир ва депрессиядан азият чекмоқда. Айрим оилалар эса иқтисодий юкни камайтириш учун қизларни эрта турмушга узатмоқда. Оилаларда зўравонлик ҳолатлари ҳам ортмоқда.

    Мутахассислар фикрича: фақат ўт очишни тўхтатиш Ғазодаги аёллар ва қизларга эркин нафас олиш имконини беради.

    “Урушни тўхтатиш, шифохоналарга киришни тиклаш, тиббиёт ходимлари фаолиятини йўлга қўйиш, озиқ-овқат, дори-дармон ва гигиеник воситалар етказилишини таъминлаш кабилар аёлларга катта енгиллик беради”, дейди Қаззаз.

    Агар БМТ Хавфсизлик кенгаши бу даражадаги қонунга хилоф ишларга кўз юмаверса, халқаро ҳуқуқ тушунчаси қадрсизланиб, ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмай қолади.

    13 июн, 08:31   Изоҳ (0)   3966
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Фаластин#Ғазо#аёллар#БМТ#уруш

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ғазода ҲАМАС раҳбарининг жасади топилди — ОАВ

    18 май, 16:26

    ЖССТ: Ғазодаги касалхоналарнинг камида 94 фоизи қисман ёки бутунлай вайрон қилинган

    23 май, 19:30

    АҚШ ва Исроил қўллаб-қувватлайдиган жамғарма Ғазога ёрдам етказишни бошлайди 

    26 май, 20:20

    Исроил Ғазо секторида 22 та ноқонуний аҳоли пунктлари қуради

    28 май, 13:14

    Ғазода гуманитар ёрдам тарқатишда фаластинлик ҳалок бўлди, ўнлаб киши яраланди 

    28 май, 21:30

    Исроил ва БМТ Ғазога ёрдам масаласида зиддиятга борди

    29 май, 12:33

    U-23 Осиё Кубоги саралашига қуръа ташланди. Ўзбекистон E гуруҳидан жой олди

    29 май, 13:00

    Исроил Ғазодаги асирларни озод қилиш бўйича АҚШнинг янги таклифини қабул қилди. ҲАМАС эса жим

    29 май, 22:10

    Франция президенти Исроилга қарши сиёсат юритишда айбланди

    30 май, 22:20

    “Лойиҳа ортида АҚШ, нишонда эса Хитой” — катта геосиёсий ўйиндаги янги иқтисодий коридор

    31 май, 17:25

    ҲАМАС гаровдагиларни озод қилиш учун шарт қўйди

    1 июн, 23:35

    Италия Ғазога гуманитар ёрдам ортилган кема юборди

    2 июн, 12:12

    Исроил араб дипломатларининг Ғарбий соҳилга киришига тўсқинлик қилди

    2 июн, 12:30

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    6 июн, 19:57

    Исроил 7 октябрдаги ҳужумда иштирок этган Фаластин жангари гуруҳи етакчисини ўлдирди

    8 июн, 19:30

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40

    Шимолий Африка давлатлари Ғазога ёрдам карвони жўнатди

    10 июн, 18:53

    “Украина билан боғлиқ вазиятни фақат дипломатик йўллар билан ҳал этиш зарур, деб ҳисоблаймиз” — Шавкат Мирзиёев

    10 июн, 17:57

    Буюк Британия, Канада ва Ғарб иттифоқчилари Исроилнинг 2 та вазирига санкция киритди

    11 июн, 10:29

    Фаластинда аламли мағлубият, Саудия 4-босқич орқали йўлланмага ҳаракат қилади: Осиёда Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи якунланди 

    11 июн, 11:04

    Исроил ҳарбийлари Ғазодаги ёрдам пунктида қирғин уюштирди (видео)

    12 июн, 13:05
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Shahed камикадзе дронлари Исроил ҳаво мудофаасини йўқ қилиш учун учирилди ва 50 дақиқада манзилга етиб боради — ОАВ

    Дунё | 14 июн, 00:02

    Эрон Исроилга баллистик ракеталар билан зарба бермоқда (видео)

    Дунё | 13 июн, 23:42

    Бухорода 17 ёшли бола бошқарувидаги Lacetti юк машинаси билан тўқнашди

    Ўзбекистон | 13 июн, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 июн, 23:05

    Қашқадарёда ўзини профилактика инспектори деб таништириб, фуқародан пул олаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 13 июн, 22:50

    “Эрон Исроил ҳужумларидан сўнг янада кучаяди” — экспертлар

    Дунё | 13 июн, 22:35

    Суперлига. “Машъал” меҳмонда “Қўқон-1912”ни тор-мор этди

    Спорт | 13 июн, 22:08

    Ўта йирик миқдордаги фирибгарликда айбланаётган фуқаро БААдан Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 13 июн, 22:05

    Фарғонада болаларга ноқонуний диний сабоқ бераётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 13 июн, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.