Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти Килиан Мбаппенинг ўринбосари ким бўлиши борасида аниқ қарорга келгани йўқ. Бу ҳақда Испаниянинг АS нашри хабар берди.

Манбага кўра, клуб раҳбарияти Эндрик ва Гонсало Гарсия ўртасида танлов қилиши кутилмоқда. Ҳар икки футболчи ҳам доимий ўйин амалиётига эга бўлишни истайди. Шу боис, мазкур ҳолат вазиятни қийинлаштираётгани айтилмоқда. Эндрикнинг яқинлари мадридликлар раҳбариятига ҳужумчи бошқа жамоага ўтмаслигини, у клубда қолиб, асосий таркиб учун курашишга тайёр эканлигини айтган.
Гарсия ҳам Премьер Лига клубларининг қизиқишига қарамай, “Реал”ни тарк этиш ниятида эмас. 21 ёшли ҳужумчи АҚШда ўтган янги форматдаги Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 6 ўйинда 4 та гол уриб, бош мураббий Хаби Алонсода ижобий таассурот қолдирган. Турнирдаги ажойиб ўйинларидан сўнг унга бир нечта клублар таклиф юборган, аммо у Мадридда қолишга қарор қилган.
Маълумот учун, Эндрик ўтган мавсумда “Реал” сафида 37 та ўйинда иштирок этиб, 7 та гол ва 1 та голли узатма билан сезиларли ҳисса қўшган.
Изоҳ (0)