Бугунги кунда Голливуд фақат кино соҳаси билан чекланиб қолмаяпти. Машҳурлар тобора кўпроқ маҳсулотлар яратишга эътибор қаратмоқда ва бунинг эвазига катта фойда кўрмоқда. Мақолада ўз номини миллионлаб, ҳатто миллиардлаб долларларга айлантирган юлдузлар ҳақида сўз боради.

Ҳейли Бибер яқинда ўзининг Rhode номли гўзаллик брендини e.l.f. Beauty компаниясига сотди. У шу орқали ўз номини даромад манбайига айлантирган машҳурлар сафидан жой олди. Энди Ҳейли компаниянинг ижодий йўналишини бошқаришда давом этади ва стратегик маслаҳатчи лавозимини эгаллайди.
Кайли Женнер

2015 йилда Кайли Женнер орзу ва оддийгина лаб бўёқлари тўплами билан Kylie Cosmetics номли компаниясини ташкил этди. Атиги тўрт йил ўтиб, 2019 йилда у тарихдаги энг ёш “ўз кучи билан бойликка эришган” миллиардер деб эълон қилинди. Бу мақом унинг оилавий келиб чиқиши ва реалити-шоулардаги фаолияти сабабли катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Аммо Женнер танқидчиларга жавобан шундай деган эди:
Мен жуда қаттиқ меҳнат қиламан. Бундай натижани кутмагандим, лекин бу жуда ёқимли, дейди у.
2019 йил охирида Coty Inc. компанияси Кайлининг компаниясидаги 51% улушни 600 миллион долларга сотиб олди. Бренднинг умумий қиймати эса 1,2 миллиард доллар деб баҳоланди.
Риз Уизерспун

Голливуд актрисаси Риз Уизерспун косметика ёки мода эмас, балки аёлларнинг ҳикояларига эътибор қаратди. Унинг Hello Sunshine номли продюсерлик компанияси Тhе Morning Show ва Big Little Lies каби машҳур лойиҳаларга асос солган. 2021 йилда компания Blackstone инвестиция фондига 900 миллион долларга сотилган.
Уизерспун бу борада шундай деган эди:
Биз бошиданоқ бир мақсадда бирлашган эдик. Аёллар ҳикояларини ўз оғзидан айта оладиган бренд яратишни истадик, дейди у.
Риз компаниядаги етакчилик ролини сақлаб қолган. У ҳали ҳам компанияни янги босқичларга олиб чиқиш ниятида.
Жессика Симпсон

Бир вақтлар Жессика Симпсонни жингалак сочлари, баланд пошнали туфлиларга бўлган қизиқиши ва реалити-шоулардаги бир оз содда гаплари билан юлдуз сифатида танишди. Лекин бу жозиба ортида кўп қиррали тадбиркор аёл яшарди.
2005 йилда у ўзининг кийим-кечак компаниясини ишга туширди. Бир неча йил ичида унинг компанияси Тhе Jessica Simpson Collection ассортиментини сезиларли даражада кенгайтирди. Энди унинг коллекциясида оёқ кийим, сумка, кўзойнак, атир ва уй учун матолар ҳам пайдо бўлди. Бренд тезда миллиард долларлик савдоларга эришди ва Америка мода саноатидаги энг муваффақиятли юлдуз лойиҳаларидан бирига айланди.
2015 йилда компания назорати бошқа фирмага ўтганида муваффақият аста-секин пасая бошлади. Шунда Жессика брендни ўз қўлига қайта олишга қарор қилди.
Бу ўзимнинг энг яхси инвестициям, деди Жессика.
Изоҳ (0)