• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Турк сериаллари юлдузларининг рашкчи турмуш ўртоқлари туфайли юзага келган можаролар

    Дизи оламида актёрлар, уларнинг жуфтлари ва сценарий муаллифлари ўртасидаги келишмовчиликлар тез-тез учраб туради. Баъзан лойиҳага алоқаси бўлмаган одамлар — актёр ва актрисаларнинг рашкчи турмуш ўртоқлари сериал сюжетига шунчалик аралашадики, бу нафақат саҳналарни алмаштиришга, балки бутун лойиҳа йўналишини ўзгартиришга олиб келади.

    Қуйида машҳур актёрлар ва уларнинг жуфти сабаб юзага келган можароларнинг сериалларга қандай таъсир қилганини кўриб чиқамиз.

    “Севги изтироби”: Камол ва Ниҳон муносабатларини барбод қилган шартлар

    Foto: The Girl
    Фото: The Girl

    Бурак Ўзчивит ва Неслиҳан Атагул образлари ўртасидаги муҳаббат воқеаси ҳақидаги “Севги изтироби” сериали катта муваффақиятга эришган эди. Аммо суратга олиш жараёнининг муҳим босқичида Буракнинг рафиқаси — актриса Фаҳрия Эвжен сериал ишларига аралаша бошлади. У турмуш ўртоғининг бошқа аёл билан меҳрли муносабатда бўлишидан норози эди.

    Сўнг тез-тез суратга олиш майдончасига келишни бошлаган Эвжен кейинчалик сценарий муаллифидан қучоқлашиш ва яқин туриш саҳналарини тўлиқ олиб ташлашни талаб қилди. Акс ҳолда, эрини лойиҳани тарк этишга мажбур қилишини айтиб, режиссёрларни қўрқитди.

    Foto: The Girl
    Фото: The Girl

    Натижада сценарий қайта ёзилди, сериалдаги жуфтликнинг кўплаб эпизодлари алоҳида суратга олинди. Бош қаҳрамон актёрини йўқотишни истамаган муаллифлар эса компьютер графикасидан фойдаланишга мажбур бўлди.

    “Муҳташам юз йил”: рафиқасининг кузатуви остида қолган султон Сулаймон

    Foto: The Girl
    Фото: The Girl

    “Муҳташам юз йил” сериалини суратга олиш осон бўлмаган. Султон Сулаймон ролини ижро этган Ҳалит Эргенчнинг рафиқаси Марям Узерли билан партнёр бўлганидан унчалик мамнун эмасди.

    Сериал суратга олинаётганида Бергузарнинг асаблари батамом тугаган. У Сулаймоннинг Хуррам билан эҳтиросли қучоқлашларини ва бўса олишларини кўриб, ўзини базўр ушлаб турган. Эргенч эса рафиқаси суратга олишга халақит бермаслиги учун барча имкониятларини ишга солишига тўғри келган. Натижада сериал ижодкорлари ҳатто унга кичик, аммо муҳим образ — Моника Гритти ролини берди. Бу рол унга эрини доимий равишда кузатишни давом эттиришига имкон яратди.

    Foto: The Girl
    Фото: The Girl

    Эҳтимол, бу актрисанинг “1001 кеча” сериалини суратга олиш пайтида оилали Ҳалит Эргенчни ўзига қаратиб олгани билан боғлиқдир. Актриса худди шундай воқеа ўзи билан ҳам содир бўлишидан қўрққан бўлиши мумкин.

    “Жасур ва гўзал” сериалидаги можаролар

    Foto: The Girl
    Фото: The Girl

    “Жасур ва гўзал” фильмининг суратга олиш ишлари ҳам жуда қийин кечган. Томошабинлар бош қаҳрамонларнинг меҳр-муҳаббатидан баҳраманд бўлишса-да, уларни ижро этган актёрлар бир-бирига бўлган нафратини енгишга ҳаракат қилар эди. Киванчнинг рафиқаси Башак Дизер эса эрини Тубадан қаттиқ рашк қилар эди. У лойиҳада либослар бўйича дизайнер бўлиб ишлаган ва сценарий унга ёқмаган. Шу сабабли у Тубанинг ҳар бир ҳаракатини кузатиб юрган.

    Foto: The Girl
    Фото: The Girl

    Режиссёрлар ҳатто можарони кучайтирмаслик учун бўса олиш саҳналарини камайтирган. “Жасур ва гўзал” лойиҳасини суратга олиш ишлари тугагач, Туба ва Киванчнинг йўллари суратга олиш майдончасида умуман кесишмаган.

    “Қўрғон сирлари”даги кескин сюжет бурилиши

    Foto: The Girl
    Фото: The Girl

    “Қўрғон сирлари” сериалида Суна ва Кая жуфтлиги томошабинлар орасида жуда машҳур бўлиб кетган эди. Бироқ сюжет бирданига бурилиб, уларнинг ҳикояси тўхтаб қолди. Сабаби — актриса Берил Позам Эрсин Арижи билан учрашаётган эди.

    Сериалнинг иккинчи мавсумида Таро Эмир Текин ва Берил Позам ўртасидаги романтик саҳналарнинг жиддий қисқаришига рашкчи Абидин сабабчи бўлган. Унинг Берил билан учрашаётгани биринчи мавсум тугаганидан кейин маълум бўлган. Аммо воқеалар ривожланиши учун Суна Феритни ҳайдовчи билан қолмаслиги, унга янги йигит топиши керак эди. Бу йигит бош қаҳрамон Каянинг амакиваччаси бўлади, у билан муносабатлар дастлаб ўзаро манфаатли келишувга асосланади.

    Foto: The Girl
    Фото: The Girl

    Мухлислар бу ҳолатдан норози бўлиб, сериалдаги ўзгаришлар ортида айнан Эрсин турганини тахмин қилади. Кейинчалик Берил ва Эрсин турмуш қургани бу тахминларни янада кучайтиради.

    2 август, 10:50   Изоҳ (0)   1190
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Турк сериал#дизи#«Қўрғон сирлари»#«Муҳташам юз йил»#«Севги изтироби»

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Колумбиянинг собиқ президенти 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди

    Дунё | 2 август, 16:20

    Сурия Озарбайжондан газ қабул қилиб олишни бошлади

    Дунё | 2 август, 15:45

    “Ал-Ҳилол” Антуан Гризманни сотиб олишга яқин турибди

    Спорт | 2 август, 15:35

    Путин Трампнинг ультиматумига жавоб қайтариб, “Орешник” ракеталари тизимли равишда ишлаб чиқарилаётганини айтди

    Дунё | 2 август, 15:25

    Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон | 2 август, 15:06

    Европа шаҳарлари марказларида ижара нархи қанча ва сўнгги 5 йил ичида қанчалик ўзгарган?

    Саёҳат | 2 август, 14:55

    Esports World Cup Chess. Магнус Карлсен мукофот жамғармаси 1,5 млн доллар бўлган мусобақада чемпионликни қўлга киритди

    Спорт | 2 август, 14:40

    Ўзбекистон | 2 август, 14:30

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.