Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида Тошкентдан Чорвоққа янги автомобиль йўли қурилишини маълум қилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, лойиҳа танлов асосида илғор компаниялар билан, давлат хусусий шерикчилик асосида мавжуд йўлга тегмаган ҳолда амалга оширилади.
“Бугунги кунда Тошкент вилояти, Тошкент шаҳар, Сирдарё вилоятларида жуда муҳим туристик йўналиш бўлиб қолган Чорвоқ—Чимён зона. Охирги пайтда жуда катта сармоялар киритилиб, туристик зона жиҳатдан ривожланиб бораётган йўл. Лекин бугунги кунда мавжуд йўл жуда тирбанд ҳолга келиб қолган.
Президентимиз томонидан мазкур йўналишда ҳам автомобиль йўли қурилишига доир қарор қабул қилинди. Дастлабки концепцияси тақдимотини ўтказдик. Буни ҳам танлов асосида илғор компаниялар билан, давлат хусусий шерикчилик асосида мавжуд йўлга тегмаган ҳолда янги Тошкент—Чорвоқ автомобиль йўли қурилишини ҳам бошлаб юборамиз”, деди транспорт вазири.
Изоҳ (0)