Сурхондарё вилояти Бойсун туманида ҳужра ташкил қилиб, болаларни қийноққа солиб келган йигит қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

Келтирилишича, “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида ИИВ ва ДХХнинг ҳудудий органлари томонидан хонадонларда “ҳужра”лар ташкил этиб, моддий даромад эвазига болаларга ноқонуний диний сабоқ бериб келаётган ҳолатлар аниқланмоқда. Хусусан, 2000 йилда туғилган фуқаро март ойидан шу кунга қадар ҳужра шароитида диний таълим бериш баҳонасида болаларга нисбатан ваҳшийларча муносабатда бўлиб, калтаклаб келаётгани аниқланди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 110 ва 219-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда қамоққа олинди.
Бундан бир неча кун аввал Фарғона вилоятининг Ёзёвон, Қўштепа, Данғара, Фарғона туманларида болаларга ҳужра шароитида ноқонуний диний сабоқ берганлар қўлга тушганди.
- Андижон ва Хоразмдаги ноқонуний ҳужраларда таҳсил олаётган болаларга жароҳат етказилгани аниқланди.
- Фарғонада болаларга ноқонуний диний сабоқ бераётган шахс ушланди.
- Фарғонада ҳужра ташкил қилиб, ноқонуний диний сабоқ бераётганлар қўлга тушди.
- Қўқонда “Ҳизб ут-таҳрир”нинг яширин гуруҳи аъзолари қамоққа олинди.
Изоҳ (0)