• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12762.53
    • RUB162.66
    • EUR14978.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +25°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Иммунитет пасайишининг сабаби ва белгилари

    Иммунитет − лотинчада «озодлик» маъносини билдиради. У организмни бегона модда, ҳужайра, шу жумладан, бактерия ва вируслардан ҳимоя қилиш қобилиятидир.

    Фото: Donat Мg

    Фото: Donat Мg

    Иммунитет пасайишига олиб келувчи омиллар:

    • Нотўғри овқатланиш. Қондаги антитаналар иммуноглобулинлар оқсилидан таркиб топган, уларни меъёрда ишлаб чиқарилиши учун таомномада гўшт, тухум, балиқ, сут маҳсулотлари, дуккакли ўсимликлар етарлича бўлиши керак.
    • Сурункали стресс. Асабий чарчоқ пайдо бўлганда иммунитетни ҳимоя қилиш фаолиятини тартибга солувчи гормонал тизим ишдан чиқади, натижада иммунитет заифлашади.
    • Сурункали уйқусизлик.
    • Зарарли одатлар. Чекиш, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, семириш, кам ҳаракат ҳаёт тарзи.
    • Ташқи муҳит. Зарарли ишлаб чиқариш корхоналари, ҳовонинг ифлосланиши, радиация.
    Пасайган иммунитет белгилари:
    • Тез-тез касалланиш − йил давомида 3-4 марта шамоллаш.
    • Доимий хаста бўлиш − агар иммунитет мустаҳкам бўлса, ҳар қандай шамоллаш тезда ўтиб кетади. Организм кескин ҳимоя чораларини қўллаб, вирус ва бактерияларни тез енгади.
    • Ичаклар ҳолати − дизбактериоз белгилари − қабзият ва диарея алмашиб туриши, қорин дамланиши, тез-тез кўнгил айнаши.
    • Тери − тез-тез қайталанувчи тошма, йирингли яра, учуқ тошиб туриши.
    • Умумий аҳвол – ҳолсизлик, қувватсизлик, меҳнат унумдорлигининг пасайиши.
    • Аллергик касалликлар.
    • Етарлича ухлаш билан ҳам уйқуга тўймаслик.
    • Соч ва тирноқларнинг мўртлашиши.
    • Лимфа безларининг катталашиши.
    Иммунитетни яхшилаш учун нималарга эътибор бериш керак?

    Организмни чиниқтириш

    Босқичма-босқич ва мунтазамлик талаб қилинади. Очиқ ҳавода юриш, ювиниш учун ишлатиладиган сув ҳароратини кундан кунга пасайтириш, контрастли душлар қабул қилиш, ҳар куни жисмоний тарбия билан шуғулланиш.

    Озиқ-овқат маҳсулотлари

    Иммунитетни мустаҳкамлаш учун витамин, микроэлемент ва оқсилга бой хилма-хил озиқ-овқатларни истеъмол қилиш керак. Сут, гўшт маҳсулотлари, сабзавот ва меваларни рационга киритиш лозим.

    Кун тартиби ва жисмоний фаоллик

    Бир вақтда ётишга ва уйғонишга ҳаракат қилиш керак. Тоза ҳавода сайр қилиш тавсия этилади. Доимий жисмоний фаоллик иммунитет тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Қон кислород билан тўйинади. Уйқу ва иштаҳа яхшиланади.

    Ёмон одатлардан воз кечиш

    Чекиш, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, кам ҳаракат ҳаёт тарзи организмда атеросклероз, нафас йўллари яллиғланиши, мияда қон айланиши камайишига олиб келади. Булар ҳаммаси иммун тизимини кучсизлантиради.

    Ҳаётга ижобий муносабат

    Агар ҳаёт одамга қувонч ва завқ келтирмаса, ўз-ўзини йўқ қилишнинг биологик механизмлари ишга тушади. Ҳаётга ижобий қараш ва ҳар қандай ёмон вазиятда ҳам тушкунликка тушмасликка ҳаракат қилиш керак. Бўлиб ўтаётган воқеаларга муносабатни ижобийга ўзгартиришда психолог билан маслаҳатлашиш мумкин.

    Шифокор Хуршид Аъзамхўжаев тавсиялари асосида тайёрланди.

    Мавзуга доир:

    • Иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам берадиган кундалик одатлар
    • Стресс, қўрқув ва ташқи кўринишни тубдан ўзгартирадиган бошқа ҳис-туйғулар
    • Тез чарчаб қолишнинг 11 сабаби

    10.10.2021, 09:45   Изоҳ (0)   42081
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кўзни ишқалаш, макияжни ювмаслик ва кўриш қобилиятининг ёмонлашишига сабаб бўладиган бошқа одатлар

    08.10.2021, 14:57

    Ҳомиладорлик даврида магний танқислиги белгилари

    08.10.2021, 08:50

    Жигар саломатлигини асрашда ёрдам берадиган маҳсулотлар 

    07.10.2021, 21:57

    Узум шакарга бойми ёки витаминларга?

    07.10.2021, 11:54

    Қабзиятга қарши курашда ёрдам берадиган 6 табиий усул

    05.10.2021, 12:56

    Темир моддасига бой 7 маҳсулот

    04.10.2021, 14:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 



    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина август ойининг охиригача Путин ва Зеленский учрашувини ўтказишни таклиф қилди” — Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби

    Дунё | 24 июл, 00:39

    “Светни ўчириб-ёқавериб, техникаларимизни ишдан чиқаряпсиз” — актёр Меҳриддин Раҳматов энергетика тизими масъулларига мурожаат қилди

    Ўзбекистон | 23 июл, 23:46

    Франция Исроилни оммавий очарчиликни келтириб чиқаришда айбламоқда

    Дунё | 23 июл, 23:15

    ММА тарихидаги энг хато қарорлар топ-10 лиги

    UFC | 23 июл, 22:59

    Сурхон қўриқхонасида ёнғин чиқди. Беш гектар ерни қамраган оловни 250 киши оъчирмоқда

    Ўзбекистон | 23 июл, 22:56

    Малайзия яшаш харажатларининг ошиши муносабати билан фуқароларга пул тарқатади

    Дунё | 23 июл, 22:30

    Зеленский коррупционeр амалдорларни ҳимоя қилмоқчими? Европа ташвиш билдирган, украиналикларни эса ғазаблантирган қонун ортида нима бор?

    Дунё | 23 июл, 22:10

    Эрон МАГАТЭ техник миссиясини қабул қилишга рози бўлди

    Дунё | 23 июл, 21:50

    Ўзбекистон паспорти жаҳонда ўз мавқейини яхшилади

    Дунё | 23 июл, 21:35

    Ўзбекистонда олти ойда 5,6 трлн сўмлик самарасиз бюджет харажатлари қисқартирилди

    Ўзбекистон | 23 июл, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.