• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Гўзаллик Маслаҳатлар

    Кўзойнак танлашда эътибор қаратиш лозим бўлган 7 та жиҳат

    Ёз келиши билан қуёшдан ҳимояловчи кўзойнакка эҳтиёж янада ортади. Аммо ўзимизга кўзойнак харид қилиш учун дўконга борганимизда, дарҳол танлов қийинчилигига дуч келамиз: витринада шакли, материали, линзаларнинг ранги ва ултрабинафша нурлардан ҳимоя даражаси билан фарқ қиладиган кўплаб моделлар бор. Баъзида нафақат чиройли кўринадиган, балки соғлиқни ҳам самарали ҳимоя қиладиган кўзойнакни танлаш жуда мушкул. Шунинг учун биз бу масалани чуқурроқ ўрганишга қарор қилдик.

    Фото: AdMe

    Ҳаддан ташқари қора кўзойнак — нотўғри танлов

    Фото: AdMe 

    Агар қора кўзойнак сотиб олсангиз, сайр пайтида ҳар сафар кафега янги лимонад ичиш учун кирганингизда уларни ечишга мажбур бўласиз. Кучли қорайтирилган линзалар хоналар учун мўлжалланмаган: бинода бундай кўзойнак тақиш кўзнинг чарчаши, бош оғриғи, кўришнинг хиралашуви ва ёруғликка сезувчанликнинг ортишига олиб келиши мумкин.

    Умуман олганда, ҳар қандай қора кўзойнакни хона ичида ва тунда тақиш тавсия этилмайди: бу кўриш қобилиятининг ёмонлашишига сабаб бўлиши мумкин. Бундан ташқари, ҳайдовчилар шуни билишлари керакки, рул бошқараётганда жуда қора кўзойнак тақиш мумкин эмас. Баъзи мамлакатларда бунинг учун жарима ҳам солиниши мумкин.

    Мос гардиш (оправа) — бу мода ҳақида эмас, балки саломатлик ҳақида

    Фото: AdMe

    Ҳамма жойда кўзойнак сизга ярашса, уни тақиш кераклиги айтилади. Баъзан ҳатто бу мавсумда қандай рамкалар урф эканлигини ҳам маълум қилишади. Бироқ, энг муҳими, кўзойнак юзингизга мос келишига эътибор қаратиш лозим, акс ҳолда кўзларингиз зарар кўради. Гардиш кичкина бўлмаслиги, бурундан сирғалиб тушмаслиги ва кўзларингизни имкон қадар яхши ҳимоя қилишига аҳамият беринг. Ултрабинафша нурлар ҳатто кўзойнак линзалари орқали ҳам ўтиши мумкин, аммо аксессуар тўғри танланган бўлса — тушиб кетмаса ва кўзларга етарлича яқин жойлашган бўлса — ултрабинафша нурланишнинг салбий таъсири камаяди.

    Қизил линзали кўзойнак

    Фото: AdMe

    Қуёш кўзойнаги ишлаб чиқарувчилари бизга гардишларнинг кенг танловини тақдим этмоқда, масалан, рангли линзали нусхалари ҳам бор. Аммо шуни ёдда тутиш керакки, қизил кўзойнак чиройли бўлса-да, хавфлидир. Қизил линзаларда ултрабинафша нурларни ютиш қобилияти энг паст бўлиб, улар кўзни самарали ҳимоя қила олмайди. Энг ёмони, улар катаракта касаллигини келтириб чиқариши мумкин. Бундай кўзойнак билан машина ҳайдаш ҳам тавсия этилмайди: линзаларнинг қизил ранги йўлдаги белгиларни идрок этишни ўзгартиради. Баъзи ҳолларда бу ҳатто хавфли вазиятга олиб келиши мумкин.

    Умуман олганда, рангли линзалар ҳақида нима дейиш мумкин?

    Фото: AdMe 

    Қизил кўзойнак ҳақида ҳамма нарсани аниқлаган эканмиз, бошқа рангларни ҳам тилга олиб ўтишимиз мумкин. Масалан, яшил кўзойнак кўк нурни филтрлайди ва голф ёки теннис каби табиат қўйнидаги спорт турлари учун жуда мос келади. Сариқ кўзойнак ҳам спортчилар учун қулай бўлиб, уни ҳатто бинонинг ичида ҳам тақиш мумкин.

    Кулранг линзалар ялтироқликни камайтиради, айниқса, сувда. Шу сабабли балиқчилар ва кемачиларга бу ажойиб танлов ҳисобланади. Кўк ва бинафша рангли кўзойнаклар эса нарсаларнинг чегараларини аниқроқ кўрсатади. Шунинг учун туманли об-ҳавода жуда қўл келади.

    Градиэнтли кўзойнаклар — ажойиб танлов

    Фото: AdMe 

    Бу кўзойнак услубининг ўзига хос линзалари бор. Юқори қисми тўқроқ рангда бўлиб, кўзни қуёш нури ва нурланишдан ҳимоя қилади, пастки қисми эса очроқ, бу эса яқин нарсаларга, масалан, китоб саҳифаларига ёки автомобиль асбоблар панелига диққатни яхшироқ жамлаш имконини беради. Уларнинг қулайлиги айнан икки вазифани бажаришидадир. Ёруғ қуёшда ҳам, қоронғи хонада ҳам ултрабинафша нурларидан ҳимояланган ҳолда ҳамма нарсани кўра оласиз.

    Поларизацияланган кўзойнаклар — юлдузчали танлов

    Фото: AdMe 

    Бутун линзага қўлланадиган ноёб кимёвий таркиб туфайли бу кўзойнаклар қуёш нурининг катта қисмини тўсади ва қайтаради. Шуни эътиборга олиш керакки, поларизация қуёш нури билан жуда самарали ишлайди, лекин ултрабинафша нурланишга нисбатан эмас. Кўзларингизни максимал даражада ҳимоя қила оладиган моделлар мавжуд, аммо харид қилишда маълум бир модел буни уддалай олишини аниқлаштириш керак. Поларизациянинг ўзи ҳеч нарсани кафолатламайди.

    Гардишнинг материали ҳам муҳим аҳамиятга эга

    Фото: AdMe 

    Қоплама материали саломатликка фақат билвосита таъсир кўрсатсада, тўғри танланган сифатли қопламали кўзойнак узоқ вақт хизмат қилади. Пўлат гардишлар ейилишга чидамли, зангламайди ва ҳатто аллергияга мойил тери учун ҳам мос келади. Бироқ камчиликлари ҳам бор — улар камроқ эгилувчан, бу эса кийиш қулайлигига таъсир қилиши мумкин, шунингдек, бошқа металл гардишларга қараганда оғирроқ. Алюминий гардишлар жуда енгил ва шахсий ўлчамга муаммосиз мослашади. Аммо улар қизиб кетади, бу эса иссиқ кунларда ноқулайлик туғдириши мумкин.

    Пластик гардишлар нархи арзонроқ бўлиб, исталган шакл ва рангни танлаш имконини беради. Бироқ улар камроқ хизмат қилади: вақт ўтиши билан синиши ва ранги ўчиши мумкин. Асетат гардиш металлга аллергияси борлар учун ажойиб танлов ҳисобланади. Бундай гардишлар жуда мустаҳкам ва эгилувчан, лекин оддий пластмассага қараганда қимматроқ ва оғирроқ бўлади.

    16 июн, 10:10   Изоҳ (0)   2383
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Мода#Кўзойнак#Ёз#Қуёшдан ҳимояланиш#Кўзойнак танлаш

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Уй нархидаги контент: Ким, Рианна ва Белла нега ижтимоий тармоқларга миллионлаб пул сарфлайди?

    5 июн, 17:45

    Питт, Бейонсе, Мадонна ва бошқа дунё юлдузларининг фарзандлари нима билан шуғулланмоқда?

    5 июн, 13:19

    Виктория Бекҳэм Netflix учун ҳужжатли сериал тайёрламоқда

    5 июн, 11:59

    Исми ортидан миллиардлаб доллар топадиган жаҳон юлдузлари

    5 июн, 14:35

    Бир соатга ҳам етмайди: атир ифори узоқ сақланмаслигига 4 та сабаб

    7 июн, 10:50

    Мумбайдан Тошкентга тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

    5 июн, 19:05

    Sothebyʼs аукционида Жейн Биркинга тегишли биринчи Hermes Birkin сумкаси сотилади

    9 июн, 14:28

    Forbes ўз кучи билан бойлик орттирган энг бадавлат аёллар рейтингини эълон қилди

    9 июн, 15:23

    Туркия вазирининг қизи ва “Муҳташам юз йил”даги Изабелла: Мелике Ипек Ялова ҳақида нималар маълум?

    9 июн, 21:50

    Намангандаги халқаро гуллар фестивалида рекорд даражада гул савдога чиқди. Нархлар қандай? 

    9 июн, 20:01

    Digital detox: телефондан дам олиб, вақтни мазмунли ўтказишнинг 10 та усули

    11 июн, 16:30

    “Дунёдаги энг чиройли қизалоқ” — Тилан Блондо ҳозир қандай кўринишда?

    12 июн, 11:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.