• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Маслаҳатлар Саломатлик

    Инсоннинг ўзи бўлган ҳаддан зиёд талабчанлиги қандай муаммоларни келтириб чиқаради?

    Ички овозимиз ўзимизни танқид қилишни бошлайдиган вазият барчамизга таниш. Бу мунтазам равишда ўзини айблаш, ташқи кўринишига эътироз билдириш, тўхтовсиз айбдорлик ҳисси ёки ҳатто ўзини камситиш билан намоён бўлиши мумкин. Аслида, биз ўзимиз учун заҳарли ва золим кишига айланамиз.

    Фото: Lady.mail.ru

    Психолог Олга Романив Ledi Mail’га ўзини ҳаддан ташқари танқид қилиш, ёмонлаш ва ўз қадр-қимматини пасайтириш одатидан қандай қутулиш мумкинлиги ҳақида сўзлаб берди.

    Ўзини танқид қилавериш — руҳий саломатликка атрофдагиларнинг очиқ зўравонлигидан кам бўлмаган даражада зарар етказадиган ҳиссий зўравонликнинг жиддий шаклидир.

    Бундай хулқ-атвор пайдо бўлишига нима сабаб бўлишини аниқ айтиш қийин. Бу ота-оналар ёки яқинлар болани тез-тез танқид қилган ва камситган болаликдаги жароҳатланган тажриба ёки соғлом ўзини ҳурмат қилиш туйғусини шакллантириши мумкин бўлган етарли меҳр ва қўллаб-қувватлашнинг йўқлиги бўлиши мумкин.

    Фото: Lady.mail.ru

    Шунингдек, жамият босими ва “идеал” ташқи кўриниш ҳамда муваффақият меъёрларини сингдириш ҳам муҳим рол ўйнайди. Инсон ўзини эришиб бўлмайдиган тимсоллар билан доимий таққослайверар экан, муқаррар равишда ўзининг “номукаммаллигини” ҳис қила бошлайди ва ана шу идеалларига мос келмаслиги учун ўзини танқид қилади.

    Бундан ташқари, ўзини танқид қилавериш хавотирланиш, тушкунлик, ўзини паст баҳолаш ёки бошқа руҳий муаммоларнинг оқибати бўлиши мумкин. Ички танқид ўзига хос ҳимоя механизмига айланади — атрофдагилар томонидан рад этилишнинг оғриқли таъсирини камайтириш учун киши “ўзини биринчи бўлиб жазолашни” бошлайди.

    Фото: Lady.mail.ru

    Ўзини танқид қилавериш қандай оқибатларга олиб келади?

    Кўпчилик мунтазам равишда ўзини танқид қилиш ва қадрсизлантиришнинг қанчалик зарарли эканлигини англаб етмайди. Ваҳоланки, бу жуда жиддий муаммоларга сабаб бўлиши мумкин.

    1. Руҳий саломатликнинг ёмонлашуви. Ўзини доимий равишда ҳиссий ҳужумларга дучор қилиш натижасида, киши стресс, хавотир, тушкунлик ва ўзига бўлган ишончнинг пасайишини бошдан кечиради. Бу эса, ўз навбатида, унинг ҳаёт сифатига салбий таъсир кўрсатади.
    2. Ижтимоий алоқаларнинг бузилиши. Ҳаддан ташқари ўзини танқид қилиш, ўзини “тўлақонли эмас” деб ҳис этиш ижтимоий яккаланиш ва атрофдагилардан узоқлашишга олиб келади. Киши одамларга ишонишга қийналади ва доимо рад этилишини кутади.
    3. Самарадорлик ва муваффақиятнинг пасайиши. Ўзини айблаш мотивацияни сусайтиради, мақсадларга эришиш ва ўз салоҳиятини рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилади. Ўзини танқид қилишга мойил бўлган одамлар кўпинча ўз имкониятларини паст баҳолайдилар ва самарали фаолиятдан қочадилар.
    4. Жисмоний касалликлар. Ўзини танқид қилиш туфайли юзага келадиган узоқ муддатли стресс турли хил жисмоний муаммоларни келтириб чиқариши мумкин — бош оғриғидан тортиб сурункали касалликларгача.
    5. Ўз-ўзини вайрон қилувчи хатти-ҳаракатлар. Ўзини “номукаммал” ҳис қилиш баъзан инсонни соғлиққа зарарли хатти-ҳаракатларга ундайди — меъёридан ортиқ овқатланиш, ўзига зарар етказиш каби.
    Фото: Lady.mail.ru

    Нима қилиш керак?

    Муаммони тан олиш — уни енгиш йўлидаги биринчи қадамдир. Мана, аввало нималарга эътибор қаратиш муҳим.

    1. Ички танқид ва ўзингизга бўлган ҳужумлар фаровонлигингизга жиддий зарар етказишини англанг. Шуни тушуниш муҳимки, сиз бундай муносабатга лойиқ эмассиз.
    2. Ҳар куни ўзингизга нималар деяётганингизни кузатинг. Бу ички мулоқотда ўзини камситиш, айблаш, хатти-ҳаракатлари ва ташқи кўринишига ҳаддан ортиқ талаблар қўйиш белгиларини аниқланг. Бу қай даражада тез-тез ва қандай вазиятларда содир бўлишини қайд этинг.
    3. Ички овозингизга четдан кузатувчи сифатида қулоқ тутинг. Тасаввур қилинг, бошқа биров сизга худди шундай оҳанг ва сўзлар билан мурожаат қилмоқда. Бунга қандай муносабат билдирган бўлардингиз? Эҳтимол, буни чуқур ҳақорат деб қабул қилиб, ўзингизни ҳимоя қилиш учун бор кучингизни сарфлаган бўлардингиз.
    4. Ички танқидчи фаоллашганда, ўзингизни фикран тўхтатишни бошланг. Ўзингизга қўйилган барча айбловларга хотиржам, аммо қатъий жавоб қайтаринг. Аста-секин янада хайрихоҳ ва қўллаб-қувватловчи ички мулоқотга ўрганиб борасиз.
    Фото: Lady.mail.ru

    Албатта, ўзини камситишнинг ўрнашиб қолган қолипларидан қутулиш осон эмас. Аммо сиз албатта ҳаракат қилишингиз керак, чунки бу сизнинг руҳий ва жисмоний саломатлигингиз масаласидир. Қуйида ёрдам бериши мумкин бўлган бир нечта қўшимча тавсиялар келтирилган.

    • Кундалик юритиб боринг, унда муваффақиятларингиз, ютуқларингиз ва ўзингиздан мамнун бўлган лаҳзаларингизни қайд этинг. Бу сизнинг кўпинча унутиб қўядиган ижобий фазилатларингизни кўришга ёрдам беради.
    • Ўзингизни севинг. Ўзингизга қийинчиликни бошидан кечираётган яқин инсонингизга муносабатда бўлганингиздек муносабатда бўлинг: меҳр-шафқат, тушуниш ва қўллаб-қувватлаш билан.
    • Атрофингизни сизни қадрлайдиган ва қабул қиладиган ижобий инсонлар билан ўраб олинг. Ўзингизни танқид қилишга ундайдиган кишилар билан мулоқот қилишдан сақланинг.
    • Ўзингизга завқ берадиган ва аҳамиятли эканлигингизни ҳис қилишга ёрдам берадиган севимли машғулотларингиз ва қизиқишларингиз билан шуғулланинг.
    • Психотерапевтга мурожаат қилинг. У ўзингизга бўлган муносабатингизнинг асосий сабабларини тушунишингизга ва уни ўзгартиришнинг самарали усулларини топишингизга ёрдам беради.
    14 июн, 17:15   Изоҳ (0)   2851
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Инсон руҳияти#Психология#Руҳият#Психолог тавсиялари#Танқид#Саломатлик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Келажагимни Ўзбекистон билан боғлайманми ё йўқ… билмадим». Халқаро ёшлар кунида ўзбек ёшлари нима дейди?

    12.08.2021, 20:26

    «Кечаги тажрибалар бугунги муаммони ҳал қила олмаяпти». Озодбек Назарбеков ҳаётдаги раҳбарликдан ташқари вазифалари ва ўзига берадиган саволи ҳақида (видео)

    16.01.2023, 15:46

    Версал саройида Германиянинг империя дея эълон қилиниши, ёриб ўтилган Ленинград қамали ва бир кунга ишламай қолган Wikipedia. Кун хронологиясида 18 январь

    18.01.2023, 09:30

    Зебо Наврўзова “Бўрилар”нинг давоми — “Супер дада” фильмининг тақдимотини ўтказди (видео) 

    25.08.2023, 15:42

    Нафақат аёлларни, ҳатто эркакларни ҳам йиғлатиши мумкин бўлган таъсирли фильмлар (видео)

    05.03.2024, 12:30

    Мактаб ва “метан”даги ҳолат: жамият нега агрессив бўлиб қолган? 

    02.03.2024, 21:00

    Гаджетлар ижодий фикрлаш ва диққатни жамлашга салбий таъсир қиладими? Профессор жавоб беради

    09.04.2024, 10:40

    “Мақом санъати учун асосий мавзу, энг аввало, шахс, унинг эрки ва қадри, тинчлик-тотувлик, ҳамжиҳатлик ва умумбашарий тараққиёт ҳисобланади” — Шавкат Мирзиёев

    27.06.2024, 21:20

    Стресс ва депрессия “ўчоғи”га айланиб қолган шаҳар: Тошкент ҳавоси ифлосланишининг сабаб ва оқибатлари

    30.11.2024, 11:05

    IMDb рейтингига кўра кино тарихидаги энг яхши 10 та сериал (трейлер)

    25.12.2024, 20:41

    Мукаммал қоматга эришиш йўлида анорексияга дучор бўлган жаҳон юлдузлари

    9 апрел, 20:15

    “Озодликка қоронғи йўл орқали” — аввал қизил армияда, сўнг Туркистон легиони ва АҚШ разведкасида ишлаган ўзбек ўғлони ҳақида

    8 июн, 13:30

    Психолог ҳаётимизни барбод қиладиган 3 та одатни санаб ўтди

    10 июн, 14:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Япония Хитойни тийиб туриш учун Филиппинга ишлатилган ҳарбий кемаларини беради

    Дунё | 6 июл, 20:05

    Туркияда уч нафар мухолифатчи мер ҳибсга олинди

    Дунё | 6 июл, 20:00

    Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 68 млрд доллардан ошди

    Иқтисодиёт | 6 июл, 19:30

    “Манчестер Сити” “Интер” ҳимоячиси билан музокара бошлади

    Спорт | 6 июл, 18:57

    “Хитой Россиядан НАТОга ҳужум қилишни сўраши мумкин” — Марк Рютте

    Дунё | 6 июл, 18:55

    Буюк Британия Сурия билан дипломатик алоқаларини тиклади

    Дунё | 6 июл, 18:07

    Қирғизистон россияликларга фуқаролик беришни тўхтатди

    Дунё | 6 июл, 17:10

    Илон Маск ўзининг “Америка” партиясини тузди

    Дунё | 6 июл, 16:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.