Куни кеча Тошкентда “Олмалиқ кон-металлургия комбинатида инвестиция лойиҳаларининг ижроси” мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. “Олмалиқ КМК” масъуллари томонидан “Ёшлик-1” конини ўзлаштириш инвестиция лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ижроси бўйича маълумот берилди.

2030 йилга қадар комбинатни ривожлантириш концепцияси тасдиқланиб, амалга оширилиши, унинг доирасида “Ёшлик-1” конини ўзлаштириш ва 3-Мис бойитиш фабрикасини қуриш ишлари жадал кетётгани ҳақида ахборот берилди.


“2012-2016 йилларда комбинат учун 123 млн доллар сарфланган бўлса, 2017-2024 йилларда бу маблағ 35 баробарга ошиб, 4,5 млрд долларга етган. Натижада саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳами 1,8 баробарга, маҳаллийлаштириш даражаси эса 7,7 баробарга ошган.
Бунинг натижасида 2030 йилга бориб ОКМКда ишлаб чиқариш қувватларини — мисни 500 минг тонна, олтинни 50 тонна ҳамда кумуш ишлаб чиқаришни 270 тоннага ошириш мақсад қилинган. Бугунга қадар 4 млрд доллардан ортиқ инвестициялар ўзлаштирилди. Бу йирик лойиҳани якунига етказиш натижасида ОКМКдаги маъдан кони катталиги бўйича дунёда энг йирик кон мақомига эга бўлади”, дейди комбинатнинг Инвестиция ва капитал қурилиш департаменти бошлиғи ўринбосари Обиджон Жонсаидов

Шунингдек, матбуот анжуманида 4-Мис бойитиш фабрикаси бўйича ҳам маълумотлар тақдим этилди. Ушбу фабриканинг қурилишига шу йилнинг 15 октябрь куни Шавкат Мирзиёевнинг ОКМКга ташрифи давомида старт берилганди.

-FqJfBLT--BcGSecId.jpg)
“2025 йилда 60 млн тонна қувватга тенг 3-Мис бойитиш фабрикаси, 180 минг тонна қувватга тенг 6-сон сулфат кислотаси сеҳи ва мис бойитиш фабрикасида тўлиқ автоматлаштирилган янги насос-гидроциклон ускуналари фойдаланишга топширилади. Ҳозирда 4-Мис бойитиш фабрикаси ва янги металлургия мажмуаси қурилиши доирасида ускуналар етказиб бериш бошланади.
Йилдан йилга ривожланган мамлакатларнинг йирик ишбилармонлари ОКМКга билдираётган қизиқиши натижасида комбинат мутахассислари Япония, Корея, Германия, Финландия, Буюк Британия, Сингапур каби давлатларнинг инвесторлари билан янги инноввайсион лойиҳалар устида иш олиб бормоқда” дейди комбинатнинг “Ёшлик-1 конини ўзлаштириш” инвестициявий лойиҳасини амалга ошириш бўйича лойиҳа офиси директорининг биринчи ўринбосари Азиз Муротов..

ОКМК Ахборот хизмати бошлиғи Умида Қаршибоева фабрика ва унинг инфратузилмалари фойдаланишга топширилганидан сўнг 3 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилгани, фабрикада йилига 60 млн тонна маъдан қайта ишланиб, 800 минг тоннадан ортиқ мис концентрати ишлаб чиқарилиши ҳақида маълумот берди.

Эътиборга молик жиҳати, келгусида ушбу фабрика ишлаб чиқариш жараёнида юқори технологик, экологик хавфсиз ва тежамкор технологиялар қўлланилиши белгиланган бўлиб, фабрикада замонавий технологиялар жорий этилади.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (1)
50 минг тонна олтин бўлмаса керак