• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    ОКМК: «Ёшлик I» конини ўзлаштириш лойиҳаси доирасида «Развязка – Ёшлик» станцияларини боғловчи икки изли темир йўллар қуриб битказилди

    «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ томонидан амалга оширилаётган «Ёшлик I» конини ўзлаштириш инвестиция лойиҳаси доирасида «Развязка–Ёшлик» станцияларини боғловчи икки изли темир йўллар қуриб битказилди. Шу муносабат билан кон ҳудудида тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда комбинат раҳбарияти ва ходимлари, фахрийлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    Мазкур темир йўлларнинг фойдаланишга топширилиши «Ёшлик I конини ўзлаштириш» лойиҳасини амалга оширишда муҳим босқичдир. Жумладан, янги темир йўллар «Қалмоққир» кони тоғ жинсларини «Олмалиқсой» бўш тоғ жинслари заҳира конига «Ёшлик I» конидаги ишлар узлуксизлигига таъсир қилмаган ҳолда ташиш имконини беради.

    Тантанали тадбирда «Олмалиқ КМК» бошқарув раиси, сенатор Абдулла Хурсанов нутқ сўзлаб, барча иштирокчиларни қутлади.

    «Ёшлик конини ўзлаштириш нақафат юртимиздаги, балки дунёдаги энг йирик лойиҳадир. Лойиҳа доирасида ишга тушаётган темир йўлнинг аҳамияти ҳам ниҳоятда катта ҳисобланади. Янги темир йўл узунлиги 7,4 километр бўлиб, уни лойиҳалаш, қуриш ишлари жуда катта муҳандислик билимини талаб қилади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, темир йўл муддатидан аввал қуриб битказилди. Бунда, албатта, темир йўлчиларимизнинг табиат инжиқликлари, ишнинг мураккаблигига қарамай ўз вазифасини самарали бажаргани муҳим ўрин тутади. Энг муҳими, ишга тушаётган темир йўлда юк ташиш харажатлари автомобиль транспортига қараганда 8 баравар арзон тушади», – деди жамият раҳбари.

    Янги темир йўлнинг қурилиш-монтаж ишлари жорий йилнинг январь ойида бошланган эди. Жорий йилнинг ўтган даври давомида Комбинатнинг Саноат темир йўл транспорти бошқармаси, «Олмалиқметаллургқурилиш» трести ва «Ёшлик I» дирекцияси томонидан жадал суръатларда амалга оширилган қурилиш ишлари натижасида ушбу объект қуриб битказилди. Мазкур лойиҳа доирасида 7,4 километр электрлаштирилган темир йўллар, 9 комплект стрелкали ўтказгичлар қурилди. Янги микропроцессорли марказлаштириш ускуналари ўрнатилиб, жами 51,2 миллиард сўм маблағ йўналтирилди.

    Икки изли темир йўлларнинг қурилиши «Қалмоққир» конининг устки қатлам жинсларини ташиш масофасини 2,9 километрга қисқартириши ва локомотив таркиби ҳаракатланиши вақтини тахминан 8,42 дақиқа камайиши ҳамда станция ўтказиш қувватини 35-40 фоизга ошиши натижасида йилига қўшимча равишда 1 минг 200 метр куб (жумладан «Қалмоққир» конидан 500 минг метр куб, «Ёшлик I» конидан 700 минг метр куб) тоғ жинсини ташиш имконини беради.

    «Янги темир йўлнинг ишга туширилиши юк ташиш ҳажмини 1,5–2 баробарга оширади. Жумладан, йилига ҳозирги миқдордан 4 миллион тоннадан кўпроқ тоғ жинсларини ташиш имконияти яратади», – дейди ОКМК Саноат темир йўл транспорти бошқармаси машинист йўриқчиси Нурали Отабоев.

    Мазкур лойиҳа «Қалмоққир» конида амалдаги ташиш схемаси билан таққослаганда йилига 12,8 миллиард сўм маблағ тежаш имконини беради. Автомобиль транспортида ташиш харажатлари билан солиштирилганда йилига тахминан 153 миллиард сўм иқтисод қилиниши кутилмоқда.

    Бугунги кунда «Ёшлик I» кони объектида тоғ-кон ишлари олиб борилаётган бўлиб, 1 минг 727 нафар ишчи-ходимлар ва 400 дона техника ишламоқда. «Ёшлик I» руда қатламига етиш ва уни қазиб олиш мақсадида тупроқ ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Жумладан, 2022 йил 1 сентябрь ҳолатига жами бажарилган кон қазиш ишлари 127,9 миллион метр кубни ташкил этмоқда. Шу жумладан, 2021 йил давомида 40,3 миллион куб метр, йил бошидан 23,9 миллион куб метр тупроқ ишлари бажарилди.

    Кон ишларини бажариш учун бугунги кунгача умумий қиймати 415 миллион доллардан зиёд бўлган 593 донадан ортиқ техника етказиб берилди. Лойиҳа доирасида комбинат Саноат темир йўл транспорти бошқармаси томонидан 27,8 километр темир йўл излари ётқизилди.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг 2017 йил 1 мартдаги ПҚ–2807-сонли ҳамда «Олмалиқ КМК» АЖ конлари негизида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 26 майдаги ПҚ–4731-сон қарорларига мувофиқ, ушбу лойиҳани амалга ошириш натижасида:

    I-босқич – 2021-2025 йилларда 290 минг тонна мис катоди, 38 тонна олтин ва 203 тонна кумуш;

    II-босқич – 2024-2028 йилларда 400 минг тонна мис катоди, 50 тонна олтин ва 270 тонна кумуш металлари ишлаб чиқаришга эришилади.

    Энг муҳими 6 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилади.

    Маълумот шериклик ҳуқуқи асосида тайёрланди

    10.09.2022, 09:00   Изоҳ (0)   13552
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Табиатни асраш учун масъулиятни қўлга олиш вақти келди!

    09.09.2022, 18:00

    Минорда texnomart дўкони очилмоқда: 10—11 сентябрь кунлари тантанали очилиш маросимида қатнашинг ва 50 фоизгача чегирмаларга эга бўлинг!

    09.09.2022, 15:00

    «Сенинг пулларинг аллақачон банкада»: Flash Up Energy ўз истеъмолчилари учун қимматбаҳо совғалар ўйнади

    09.09.2022, 13:30

    «Ўзбекнефтгаз»: Минтақадаги геосиёсий вазият мураккабликларига қарамай таъмир учун юборилган газтурбинали двигателлар Украинанинг Запорожье шаҳридан олиб келинди

    09.09.2022, 10:00

    Хавфсизликнинг янги даражаси: AKFA халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган ёнмайдиган алюмин композит панелларини тақдим этади

    09.09.2022, 09:00

    «Жиззах аккумулятор заводи» акциядорлик жамияти танлов эълон қилади

    08.09.2022, 13:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.