• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    ОКМКда инвестиция даражаси ўсиб бормоқда

    Олмалиқ кон-металлургия комбинати (ОКМК) ўзининг инвестиция лойиҳаларини тақдим этди. Бўлиб ўтган пресс-тур давомида журналистлар «Қалмоққир» конини бориб кўришди, «Ёшлик 1» конини ўзлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар ва янги машинасозлик заводини қуриш концепцияси билан танишишди. Шунингдек, жорий йилнинг 29 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ишга туширилган 3-мис бойитиш фабрикаси ҳақидаги батафсил маълумотлар билан танишиб чиқиш имкониятига эга бўлишди.

    «Қалмоққир» — асосий руда базаси

    Журналистлар корхонада олиб борилаётган кенг кўламли ишлар билан танишишни айнан шу ердан бошладилар. «Қалмоққир» кон бошқармаси Марказий Осиёдаги энг йирик кончилик корхоналаридан бири. Кон қурилиши 1954 йилда бошланган ва 1959 йилда бу ердан биринчи руда жўнатилган. Ўша вақтлардан бери, кон бошқармаси жамоаси деярли ҳар доим ишлаб чиқариш вазифаларини тўлиқ бажарган.

    Ўтган йили ушбу конда 28 миллион 920 минг куб метр тоғ массаси қазиб олинган. Бу йил режа кўрсаткичлари 1 миллион 472 минг куб метрга оширилди, яъни 30 392 000 куб метр тоғ массасини ишлаб чиқариш режалаштирилган.

    «Кон учта очиқ карердан иборат: Устки, Шарқий ва Марказий. Ҳудудда ишлаётган экскаваторларнинг умумий сони 41 тани ташкил этади. Ковш ҳажми 8 дан 15 кубометргача. Рудани ташиш комбинацияланган усулда амалга оширилади: Belaz ва ​​темир йўл ёрдамида. Темир йўл орқали хомашё тўғридан-тўғри мисни қайта ишлаш корхонасига олиб борилади ва у ерда қайта ишланади. Жорий йилда 33 миллион 400 минг тонна руда қазиб олишни режалаштирганмиз. 2025 йилга келиб ушбу кўрсаткич 35 миллион тоннагача ошиши лозим. Корхонада ишлаб чиқарилаётган мис ҳажмини 290 минг тоннагача ошириш режалаширилган», — дейди «Қалмоққир» руда бошқармаси ишлаб чиқариш техник бўлими бошлиғи Агзам Асқаров.

    Мутахассис комбинатнинг ривожланиш динамикаси ҳақида гапиришни давом эттирар экан, 2028 йилга қадар «Қалмоққир» ва «Ёшлик 1» конларини бирлаштириш режалаштирилганини таъкидлади. Шу йўл билан иккала коннинг умумий ишлаб чиқариш ҳажмини 150 миллион тоннагача ошириш режалаштирилган.

    Истиқболли инвестиция лойиҳалари

    Улардан бири «Ёшлик 1» конини ўзлаштириш лойиҳаси. Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 мартдаги қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда. Конни ўзлаштириш жадал суръатлар билан олиб борилмоқда.

    Биринчи босқич 2021—2025 йилларда 290 минг тонна катодли мис, 38 тонна олтин ва 203 тонна кумуш ишлаб чиқаришга эришиш режалаштирилган. Иккинчи босқич 2024—2028 йилларда 400 минг тонна катодли мис, 50 тонна олтин ва 270 тонна кумуш ишлаб чиқариш режалаштирилган.

    Комбинатнинг минерал хомашё базасини кенгайтириш ва захираларни JORC кодексининг стандартларига мувофиқ қайта баҳолаш учун Британиянинг SRK Consulting компанияси жалб қилинган. Амалга оширилган дастлабки ишлар натижасида, «Қалмоққир» ва «Ёшлик 1» бирлаштирилган олтин, мис, порфир конларининг минерал ресурсларни баҳолаш (Mineral Resource Estimation, MRE) ҳисоботи Давлат захира комиссиясига тақдим этилди. Уларнинг захиралари тегишли протокол билан тасдиқланади.

    Статистик маълумотларга кўра, бугунги кунда Олмалиқ лойиҳаси («Қалмоққир» ва «Ёшлик 1») руда таркибидаги олтин миқдори бўйича дунёда 1-ўринда, олтин таркиби бўйича 2-ўринда, мис таркиби бўйича 6-ўринда, руда тоннажи бўйича 3-ўринда туради (19,5 миллиард тонна).

    «Ёшлик 1» конининг рудали қатламига етиб бориш ва уни қазиб олиш мақсадида амалга оширилаётган тозалаш ишлари жадал олиб борилмоқда. 2021 йил 1 июль ҳолатига кўра, бажарилган қазиш ишларининг умумий ҳажми 82,1 миллион кубометрни ташкил этди. Тоғ-кон ишларини амалга ошириш учун умумий қиймати 415 миллион доллардан ортиқ бўлган 570 дан ортиқ техника ва ускуналар сотиб олинди.

    «Биз юк кўтариш қуввати 220 тонна бўлган Belaz-75307 русумли 29 дона юк автомобилини сотиб олдик. Бундан ташқари, автомобиль парки ўсишда давом этмоқда, шу жумладан. йўл қурилиш техникалари ҳам кўпаймоқда. Бизда 26 гусеницали бульдозер, шунингдек, ишчиларни иш жойларига олиб борадиган навбатчи машиналар ҳам бор. Хизмат кўрсатиш станциялари ҳам очилмоқда. Барча таъмирлаш ишлари жойида амалга оширилади. Ушбу амалга оширилаётган ишлар натижасида ускуналар маҳсулдорлигини 10—15 баробар ошириш режалаштирилган», — дейди ОКМК технологик транспорт бошқармаси бош муҳандиси Сирожиддин Нурмуҳаммедов.

    3-мис бойитиш фабрикаси: йилига 60 миллион тонна руда

    Ушбу лойиҳа доирасида, йилига 60 миллион тонна рудани қайта ишлаш қувватига эга 3-сонли мис бойитиш фабрикасини қуриш ишлари бошланган. Жорий йилнинг 29 июль куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг ОКМКга ташрифи чоғида 3-сонли мис бойитиш фабрикасини қуришга старт берилди. Ҳозирда қурилиш ишлари қизғин давом этмоқда.

    Олмалиқ кон-металлургия комбинати 3-сонли мис бойитиш фабрикасининг қурилиши Марказий Осиё ва Россия ҳудудида саноат қурилиши соҳасида етакчи бўлган Enter Engineering (EE) ва «Газпромбанк» машинасозлик бўлинмаси «Уралмашзавод» билан консорсиумда олиб борилмоқда.

    Фабриканинг ишга туширилиши натижасида, олинадиган мис концентратидаги металл (мис) миқдори 160 минг тоннадан ошади. Замонавий технологияларни қўллаган ҳолда, мисни қайта ишлаш даражаси 85 фоизни ташкил қилади.

    «Ҳозирда асосий лойиҳалаш ишлари амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг энг қизғин даврида 13 мингга яқин мутахассис ва мингга яқин махсус техникани жалб этиш режалаштирилган. 3-сонли мис бойитиш фабрикасининг ноёблиги шундаки, энг замонавий ускуналар ёрдамида йилига 65 миллион тонна руда, шунингдек, якуний маҳсулотларнинг катта ҳажми — олтин, кумуш, мис ишлаб чиқарилади. Қурилишнинг ўзига келсак, ҳозирда тупроқ ишлари олиб борилмоқда. Тупроқ ҳам пойдеворга, ҳам ускунанинг вертикал юкига бардош бериши учун муҳандислик тадқиқотлари амалга оширилади. Бундан ташқари, карьернинг ўзида комплекс майдалаш ускуналари ўрнатилади. Узунлиги қарийб 4 километр бўлган асосий конвейер ҳам бор. У барча рудаларни очиқ кондан фабрикага ўтказишни амалга оширади», — дейди Enter Engineering компаниясининг 3-сонли мис бойитиш фабрикасини лойиҳалаш депарманти бошлиғи Диёр Зинадинов.

    Пресс-тур давомида таъкидланганидек, қурилаётган 3-мис бойитиш фабрикасида комбинацияланган бойитиш усули қўлланилади, яъни олтин сорбион ёрдамида эритиб ажратиб олинади ва мис флотацияси амалга оширилади. Бу комбинат учун янги технология ҳисобланади.

    Бу ердаги барча технологик жараёнлар замонавий ускуналар ёрдамида тўлиқ автоматлаштирилади. Ўз навбатида, бу технологик жараёнларга инсон омилининг таъсирини камайтиради, маҳсулот сифатини яхшилайди, шунингдек, фавқулодда вазиятлар эҳтимолини камайтиради.

    Янги машинасозик заводи

    Амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг барчаси юқори қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, тегишли тармоқларни ривожлантириш ва секторнинг инвестицион жозибадорлигини оширишга қаратилган.

    Мутахассисларнинг фикрича, янги бойитиш фабрикаларининг қуввати (3-мис бойитиш фабрикаси ва 4-мис бойитиш фабрикаси) йилига 160 миллион тоннага етади. Бу комбинат олдига бир қатор вазифаларни қўяди. Мисол учун, технологик ускуналар учун эҳтиёт қисмлар ва бутловчи қисмлар етказиб бериш. Бу ишларни марказий таъмирлаш-механика заводи объектларида ва янги машинасозлик заводида амалга ошириш режалаштирилган. Тақдимот вақтида журналистларга қурилиш концепцияси ҳақида маълумот берилди.

    Завод 7 та цех ва участкаларни ўз ичига олади. Унинг тўлиқ қувватда ишга туширилиши 4 минггача янги доимий иш ўринларини яратишга имкон беради. Ҳозирда лойиҳа бўйича техник топшириқ тузиш амалга оширилмоқда, ишларга хорижий институтлар жалб қилинган. Корхонани 2024 йилгача тўлиқ қувват билан ишга тушириш режалаштирилган.

    «Хабарингиз бор, Ўзбекистонда мис саноати кластери яратилмоқда. Шу сабабли, биз ОКМК раҳбариятига 3-мис бойитиш фабрикаси ва 4-мис бойитиш фабрикасини электр машиналари билан жиҳозлаш бўйича қўшма корхонани тузиш таклифи билан чиқдик. Бизнинг таклифимиз катта қизиқиш уйғотгани ва ушбу қўшма корхона учун лойиҳа ишлаб чиқиш устида иш бошлангани жуда қувонарли. Ҳозирда муайян келишувларга эришилди. Хусусан, ҳамкорлик баённомаси имзоланди. Масалан, ОКМКнинг фаолияти давомида ишлатиладиган электр моторларининг айрим қисмларини ишлаб чиқариш режалаштирилган. Мисол учун, станина, рамка, валлар, магнит ғилдираклар ва бошқалар», — дейди «Русэлпром» МЧЖ ижрочи директори Леонид Бродский.

    Маълумот шериклик ҳуқуқи асосида тайёрланди.

    14.08.2021, 09:00   Изоҳ (0)   21766
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ҳамкорбанк» омонатлари даромадли ва ишончли

    13.08.2021, 18:00

    Мактабга Texnomart билан тайёрланинг!

    13.08.2021, 15:00

    FDG компанияси Manhattan КТЖМдан хонадон харид қилиш учун 7 та сабаб

    13.08.2021, 12:00

    Mimar Group ва Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди

    13.08.2021, 09:00

    In Brain — биринчи онлайн таълим платформаси

    12.08.2021, 18:00

    Eurasia Group дўконларида ҳар иккинчи нарса бепул!

    12.08.2021, 15:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.