• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг беш ойлик фаолияти ҳақида маълумот берилди

    Миллий матбуот марказида «Олмалиқ КМК» АЖнинг беш ойлик ишлаб чиқариш ва экспорт кўрсаткичлари бажарилишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда йирик саноат корхонаси ҳисобланган Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 2022 йилнинг 5 ойи якунлари ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг экспорти бўйича амалга оширилаётган ишлар, комбинатнинг экспорт салоҳияти ҳақида маълумот берилди.

    Матбуот анжуманида ОКМК бошқаруви раисининг ходимлар ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Саъдий Шерматов, бош муҳандиснинг технологиялар бўйича ўринбосари Абдуқаҳҳор Сайназаров, ОКМК экспорт бўлими бошлиғи Комил Бадалов ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

    «Олмалиқ КМК» АЖ мис ишлаб чиқариш бўйича нафақат Марказий Осиё, балки дунёдаги йирик корхоналардан бири ҳисобланади. Комбинат мис ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Россия ва Қозоғистондан кейин учинчи ўринда туради: корхона йилига 148 минг тоннага яқин мис ишлаб чиқаради, шундан 85—90 минг тоннаси экспортга чиқарилади, бу ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг тахминан 70 фоизини ташкил этади.

    Ҳозирги вақтда комбинат 18 турдаги экспортбоп, юқори ликвидли маҳсулотларни сотмоқда. Мис корхонанинг асосий маҳсулоти бўлиб қолмоқда.

    «Олмалиқ КМК» АЖ бош муҳандисининг технологиялар бўйича ўринбосари – техник бўлим бошлиғи Абдуқаҳҳор Сайназаровнинг таъкидлашича, ўтган 5 ой давомида комбинат барча белгиланган ишлаб чиқариш вазифаларини бажарган.

    «2022 йилнинг ўтган даври мобайнида ‘Олмалиқ КМК’ АЖ томонидан 13 640,4 миллиард сўмлик товар маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, режа 121,4 фоизга уддаланган ҳолда, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 115,7 фоизни ташкил этди», — дея таъкидлади Абдуқаҳҳор Сайназаров.

    Тадбир иштирокчиларига маҳаллийлаштириш дастури бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳам маълумот берилди. Маълум бўлишича, бу йўналишда 117,0 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган, режа кўрсаткичлари эса 128,0 фоизга бажарилган. Ўсиш суръати 160,3 фоизни ташкил этган.

    Аҳамиятлиси, комбинат ўтган 5 ойда 3 342,7 миллиард сўмлик соф фойдага эришиб, режа 143,5 фоизга бажарилган.

    Маҳсулотлар кесимида оладиган бўлсак, 58 625 тонна мис ишлаб чиқарилган ҳолда вазифа 100 фоизга бажарилган. Олтин ва кумуш металлини ишлаб чиқариш бўйича ҳам белгиланган режалар уддаланган.

    Экспорт кўрсаткичлари корхона иқтисодий салоҳиятининг йилдан йилга ўсиб бораётганидан далолат беради. Агар 2017 йилда корхона ташқи бозорга қарийб 643,1 миллион долларлик маҳсулот етказиб берган бўлса, 2020 йилда COVID-19 пандемияси билан боғлиқ инқирозларга қарамай, ОКМК маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми 127,7 фоизга ўсиб, 821,5 миллион долларни ташкил қилди. 2021 йилда экспорт 1124,2 миллион долларгача кўтарилди ва ўсиш суръати 136,8 фоизни ташкил этди. Жорий йилда ҳам экспорт прогноз кўрсаткичларининг ошиғи билан бажарилиши кутилмоқда.

    2022 йилнинг январь—май ҳолатига кўра, 452 миллион долларлик маҳсулот экспорти амалга оширилиб, режа 144,1 фоизга бажарилган.

    Шунингдек, комбинат ноёб ва қимматбаҳо металларни, жумладан, Сурхондарё вилоятида жойлашган Шеробод цемент заводи маҳсулотларининг катта қисмини ҳам экспорт қилмоқда. Хорижий истеъмолчиларга молибден, рений, рух купороси, кадмий, вольфрам, палладий етказиб берилмоқда.

    2021 йил бошида рангли металлар учун жаҳон котировкаларининг ўсиши кон-металлургия корхоналарини, хусусан, ОКМКни ривожлантириш учун қўл келди. Масалан, катодли мис ва мисдан тайёрланган маҳсулотларнинг нархи сезиларли даражада ошди. Бу, шубҳасиз, ОКМКнинг ривожланиш даражаси ва унинг маҳсулотларига бўлган талабнинг ошишига ёрдам берди. 2021 йилда жами 1124,2 миллион долларлик мис, рух, қўрғошин, цемент ва бошқа маҳсулотлар экспорт қилиниб, режа 142,4 фоизга бажарилди. Таъкидлаш жоизки, қўшимча қийматли маҳсулотлар экспорти қарийб икки баробарга ошди – ташқи бозорларга 99,8 миллион долларлик мис қувурлар ва мис катанка етказиб берилди.

    Яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, корхонанинг экспорт географияси ғоятда кенг. Комбинат маҳсулотларининг истеъмолчилари орасида Озарбайжон, Арманистон, Афғонистон, Беларусь, Болгария, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Нидерландия, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Туркия, Украина каби дунёнинг йигирмадан ортиқ мамлакатларини кўришимиз мумкин. Бугунги кунда комбинат томонидан Австралия, Индонезия, Польша, Литва, Қатар ва Грузия бозорлари ҳам ўзлаштирилган.

    Шунингдек, комбинат томонидан умумий қиймати 6,2 миллион долларлик мис маҳсулотлари янги бозорларга Испания, Австрия, Канада, Португалия, Финландия, Марокаш ва Сингапур давлатларига экспорт қилинди.

    Шунингдек, матбуот анжуманида комбинатда кадрлар сиёсати билан боғлиқ саволларга ҳам батафсил жавоб берилди.

    Матбуот анжмунида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.

    Маълумот шериклик ҳуқуқи асосида тайёрланди.

    18.06.2022, 15:00   Изоҳ (0)   33222
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ салоҳиятли инвесторларни ҳамкорликка чорлайди

    18.06.2022, 12:00

    TBC ва Alter Ego: «Мерос» лойиҳаси ҳақида

    17.06.2022, 18:00

    Сергели 5’да Texnomart дўкони очилмоқда: 17-18-19 июнь кунлари тантанали очилиш маросимида қатнашинг ва 50 фоизгача чегирмаларни қўлга киритинг!

    17.06.2022, 15:00

    «Ўзмиллийбанк» АЖ миллий валютада янги омонатни таклиф этмоқда

    17.06.2022, 12:00

    Alfraganus турар жой мажмуаси: кўплаб афзалликларга эга хонадонларнинг эгаси бўлинг

    17.06.2022, 09:00

    Huawei яна бир бор Орол денгизи тубини кўкаламзорлаштириш лойиҳасини қўллаб-қувватлади

    16.06.2022, 15:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Буни эшитиш оғриқли: бахтсиз болалар айтадиган 7 ибора

    Маслаҳатлар | 14 август, 20:50

    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

    Реклама | 14 август, 19:30

    Gentraни зинадан тушириб ҳайдаган йигитга чора кўрилди

    Ўзбекистон | 14 август, 20:40

    Ўзбекистонда маиший чиқиндиларнинг бор-йўғи 5 фоизи қайта ишланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 14 август, 20:30

    Бельгия қуролланиш ва маълумотларни қайта ишлаш марказлари қуришга 7,3 млрд евро сарфлайди 

    Дунё | 14 август, 20:30

    Интерпол қидирувида бўлган ўзбекистонликлар АҚШ ва Туркиядан топилди

    Ўзбекистон | 14 август, 20:20

    Euronews Чуст пичоқлари ҳақидаги лавҳани тасвирга олди

    Ўзбекистон | 14 август, 20:10

    Тошкентда йўл таъмирчиларига хавфсиз шароит яратилмагани бўйича текширув бошланди

    Ўзбекистон | 14 август, 20:01

    Нега Керем Бюрсин ва Ҳанде Эрчел энди ҳеч қачон бирга суратга тушмайди ва бунга ким айбдор?

    Кино | 14 август, 19:55

    Европанинг бешта мамлакати ўрмон ёнғинларига қарши курашда Европа Иттифоқидан ёрдам сўради

    Дунё | 14 август, 19:45

    Россияда шифокорлар бошига 12 сантиметрли мих кирган беморни ҳаётини сақлаб қолишди

    Дунё | 14 август, 19:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.