• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни

    Мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлашда кон-металлургия саноатининг аҳамияти муҳим ҳисобланади. Соҳага оид корхоналарда меҳнат қилаётган кўп минг кишилик жамоаларининг кон-металлургия саноатини ривожлантириш ҳамда кадрлар тайёрлашга қўшган ҳиссаларини қайд этган ҳолда, май ойининг учинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикасининг Кон-металлургия саноати ходимлари куни этиб белгиланган. Яхши анъанага кўра, мазкур сана Олмалиқ кон-металлургия комбинатида ҳам катта тантаналар билан кутиб олинди.

    Жумладан, 13 май куни ОКМК спорт мажмуасида катта байрам тадбири ташкил этилди. Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг комбинат меҳнат жамоасига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг ОКМК бошқаруви раиси Абдулла Хурсанов барча комбинат ишчи ходимларини самимий муборакбод этди.

    Тадбир давомида комбинат таркибий бўлинмаларида меҳнат қилиб келаётган ишчи ходимлар «Кончилик шуҳрати» кўкрак нишони билан тақдирланди. Байрам тадбири машҳур санъаткорлар иштирокида катта концерт дастури билан якунланди.

    14 май куни эса катта халқ сайли ташкил этилди. Тадбирлар «Металлург» маданият саройи биноси олдида, «Ёшлар» ва «Болажон» боғлари ҳудудида бўлиб ўтди. Унда комбинат таркибий бўлинмалари ўз павильонларини ташкил этиб, экспонатлар, маҳсулотлар ва макетлар кўргазмасини намойиш этишди. Шунингдек, сайл давомида турли хил кўнгилочар дастурлар ташкил этилди.

    Байрам сайли сўнгида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Камолиддин Ўринбоев бошчилигидаги Ўзбекистон давлат симфоник оркестри ижросидаги концерт дастури бўлиб ўтди.

    Таъкидлаб ўтиш лозимки, комбинатда касб байрами барча ишлаб чиқариш вазифаларини уддалаган ҳолда қарши олди. Хусусан, товар маҳсулотлари ишлаб чиқариш башорат кўрсаткичлари ўтган тўрт ой давомида 121,8 фоизни ташкил қилди. Мис, полиметалл, олтин таркибли рудаларни қазиб олиш, уни қайта ишлаш, катодли мис, сульфат кислотаси, мис қувурлари, молибден ва бошқа кўплаб кўрсаткичлар йил бошидан бери ортиғи билан бажарилди.

    Шу билан бирга инвестициявий лойиҳалар ҳам жадал суръатларда давом эттирилмоқда. «Ёшлик I» конини очиш ишлари олиб борилаяпти. 3-мис бойитиш фабрикасининг бўлажак корпуслари бугун бирин-кетин қад ростламоқда.

    Маълумот учун, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти мамлакатимизда ушбу йўналишдаги энг йирик ва истиқболли корхоналардан бири бўлиб, унинг ишлаб чиқариш қувватлари Тошкент, Жиззах, Наманган ва Сурхондарё вилоятлари ҳудудларида жойлашган мис-порфир, қўрғошин-рух ва олтин-кумуш конлари гуруҳи захираларига асосланган. «Қалмоққир», «Ковулди» конлари, «Сари-Чўққи» карери, Ангрен ва Чодак кон бошқармалари, «Хондиза» конининг бой захиралари мавжудлиги ушбу комбинатнинг иқтисодий қувватини жадал ошириш, маҳсулот турларини кенгайтириш имконини беради. Ҳозир «Олмалиқ КМК» томонидан юздан ортиқ номдаги маҳсулотларнинг 54 фоизи ташқи бозорга етказилмоқда.

    Экспорт кўрсаткичлари корхона иқтисодий салоҳиятининг йил сайин ўсиб бораётганидан далолат беради. Агар 2017 йилда корхона ташқи бозорга қарийб 643,1 миллион долларлик маҳсулот етказиб берган бўлса, 2021 йилда экспорт 1 124,2 миллион долларгача кўтарилди ва ўсиш суръати 136,8 фоизни ташкил этди.

    Ўзбекистонда кумуш ишлаб чиқаришнинг тахминан 90 фоизи ва олтин ишлаб чиқаришнинг 20 фоизи мазкур комбинат улушига тўғри келади. Шунингдек, у нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Марказий Осиё минтақасида энг йирик мис ишлаб чиқарувчиси ва ундан тайёрланган маҳсулотларни ички-ташқи бозорларга етказиб берувчи ҳисобланади.

    Ҳозирги вақтда комбинат 18 турдаги экспортбоп, юқори ликвидли маҳсулотларни сотмоқда. Улар ичида мис асосийсидир. Бугунги кунда ОКМК мис ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Россия ва Қозоғистондан кейин учинчи ўринда туради.

    Маълумот шериклик ҳуқуқи асосида тайёрланди.

    18.05.2022, 18:00   Изоҳ (0)   18961
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Президент топшириғи бажарилди: UzAuto Motors йил бошидан буён 108 300 дан ортиқ автомобилни ўз эгаларига топширди

    18.05.2022, 15:00

    Manzara турар жой мажмуасида хонадон эгалари янги уй харид қилиб совғаларни ҳам қўлга киритишади

    18.05.2022, 13:30

    Bizning Uylar Development: Пойтахт марказидан 5 дақиқа узоқликдаги ҳовлига эга 5 ва 6 хонали коттежларни харид қилинг

    18.05.2022, 12:00

    «Ўзбекгидроэнерго» АЖ 5 ёшга тўлди

    18.05.2022, 10:30

    Бухорода «Ўзмиллийбанк» АЖ раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Банклараро бирлашмаси кенгаши экспертлари ва координаторлари йиғилиши бўлиб ўтди

    18.05.2022, 09:00

    Imzo бренди Андижонда илк ишлаб чиқариш франшизасини очди

    17.05.2022, 18:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.