• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Ўзбекистонда тоғ-кон саноати ва геология соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар: натижалар ва истиқболлар

    2023 йил 4 июль куни Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Кинематография агентлиги “Эвент Ҳалл” тадбирлар залида “Ўзбекистонда тоғ-кон саноати ва геология соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар: натижалар ва истиқболлар” мавзусида халқаро конференция ташкил этилди.

    “Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновация ва маърифат” мавзусидаги халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги доирасида бўлиб ўтган мазкур тадбирда қатор халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ишбилармон доира вакиллари иштирок этди.

    Ҳафталик доирасида ўтказилаётган мазкур тадбирдан асосий мақсад — республика тоғ-кон саноатини ривожлантириш истиқболлари ва йўналишлари, соҳада амалга оширилган ислоҳотлар, потенсиал инвестиция имкониятларини намойиш этиш ҳамда халқаро саноат ҳамкорлари ва бошқа манфаатдор томонлар билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш ишларини жадал ривожлантиришдан иборатдир.

    “Ўзбекистонда тоғ-кон саноати ва геология соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар: натижалар ва истиқболлар”, “Кон-геология тизимининг бугунги ривожланиш босқичи ва истиқболдаги имкониятлар”, “Трансформация йўлида” каби мавзуларида ўтган мулоқот тадбирида сўнгги йилларда республикада олиб борилаётган инвестицион муҳитни яхшилашга доир ислоҳотлар мазмуни ва соҳадаги кенг ўзгаришлар таҳлилига атрофлича тўхталиб ўтилди, тадбир иштирокчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олдилар.

    Ўзбекистон Республикасида минерал-хом ашё захираларини ўстириш истиқболлари, қимматбаҳо, рангли ва қора металлар, уран ва кўмир ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда чет эл инвесторлари учун жозибадор инвестиция муҳитини такомиллаштириш ва салмоқли инвестиция лойиҳаларини йўлга қўйиш имкониятлари ошиб бормоқда.

    Юртимиздаги ерости бойликлари потенсиали катта. Фойдали қазилмаларнинг ликвид турлари, шу жумладан олтин, кумуш, мис, уран, калий, фосфорит ва каолиннинг минерал захиралари бўйича Ўзбекистон дунёнинг етакчи мамлакатлари ўнлигига киради.

    Дунёдаги энг йирик эталон конлар қаторидан ўрин олган Навоий вилоятидаги Мурунтов олтин кони, Олмалиқдаги Қалмоқир мис конлари негизида йилига 100 тоннадан ортиқ олтин, 150 минг тонна мис, 4 минг тонна уран ишлаб чиқариш натижасида Ўзбекистон тоғ-кон ва металлургия соҳасида алоҳида эътиборли мамлакатлар қаторидан ўрин олган.

    Мис кластери ташаббуси мисол сифатида олинадиган бўлса, бунда дастлабки геология-қидирув ишларидан тортиб, яъни кейинги 5 йилда 730 тонна олтин ва 1,5 млн тонна мис захираларини ўстириш билан бирга, Олмалиқда янги топилган Ёшлик кони негизида 200 млн тонна рудаларни қайта ишлаш ҳисобига мис маҳсулоти ишлаб чиқариш хажмини йилига 500 минг тоннага етказиш мега-лойиҳаси амалга оширилмоқда.   

    Сўнгги йилларда кенг ислоҳотлар, хусусан, инвестиция қонунчилиги такомиллашуви, кон-геология соҳасидаги солиқ ислоҳотлари, молия бозорлари либераллашуви, институционал ўзгаришлар юз берди. Булар ўз навбатида инвесторлар учун капитал ва молиявий имкониятлардан кенгроқ фойдаланиш, маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, инвестицион фаолиятда шаффофликни оширишга замин яратиб, асосийси ишонч ва барқарорлик муҳитини вужудга келтирди.

    Мазкур ислоҳотлар ва инвесторлар учун қулай шароитлар такомиллашуви мисоли сифатида, асосий фойдали қазилмалардан бўлган олтин, кумуш, мис ва уран қазиб олиш учун солиқлар (роялти) 15 фоиздан 7 фоизга, волфрам ва бошқа металлар учун 2,5 фоизгача пасайтирилди.

    Бундан ташқари, геология-қидирув ишларини ўтказиш босқичида ер қаъридан фойдаланувчилар ер солиғидан озод этилиб, замонавий техника ва технологияларни олиб киришида бир қатор божхона имтиёзлари тақдим этилмоқда. Бу ўз навбатида кон-геология соҳасига тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар салмоғини ошириб, тегишли геологик хизматлар бозори ҳамда Junior майнинг, яъни соҳада кичик ва ўрта бизнеснинг кенг ривожига туртки бўлмоқда.

    Ҳозирда соҳада инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 3,5 млрд доллардан зиёд лойиҳалар, хусусан, олтин бўйича Канаданинг B2Gold ва Туркиянинг МТА ҳамда Cалик Ҳолдинг компаниялари, уран бўйича Франциянинг ORANO ва Япониянинг JOGMEC корпорациялари каби хорижий ҳамкорлар билан истиқболли лойиҳалар йўлга қўйилгани ислоҳотларнинг маҳсули сифатида эътироф этилмоқда.

    Шунингдек, янги инвестициявий таклифлар сифатида жорий йилда шаффоф тамойиллар асосида 10 та стратегик қазилма конлари, 40 та олтин изловчилар учун участкалар ҳамда 500 дан ортиқ норуда кон ва майдонлари электрон аукцион орқали тадбиркорларга тақдим этилади.

    Тоғ-кон саноати ва геология соҳаси янги марралар сари интилмоқда. Соҳа мулоқот ва янги билимларни эгаллаш учун очиқ ҳамда ўз фаолиятида илғор тажриба ва инновацияларни қўллашга, ҳамкорлар билан янги ишланмаларни татбиқ этишга ва мамлакат равнақи учун ҳисса қўшишга тайёр ва шижоат билан интилади.

    ОКМКнинг ишлаб чиқариш қувватлари асосини “Қалмоққир”, “Сариқ-Чўққи”, “Ёшлик-1” очиқ конлари ва 4 та ерости конлари заҳиралари ташкил этади.

    ОКМК минерал хом ашёси базасини кенгайтириш  ва заҳираларни JORC кодексини стандартларига мувофиқ қайта баҳолашни ўтказиш мақсадида Британиянинг СРК Consulting компанияси жалб этилди. СРК Consulting компанияси томонидан  халқаро стандартларнинг талабларига мувофиқ фойдали қазилмаларнинг заҳираларини баҳолаш амалга оширилди ва конларнинг математик-геологик модели яратилди.

    СРК Consulting компаниясининг баҳолаш хулосасига кўра, “Ёшлик-1” кони дунёда руда таркибида олтин ҳажми бўйича йирик кон, дея тан олинди.

    Бугунги кунда

    • руда таркибида олтин ҳажми  бўйича комбинат заҳиралари (“Қалмоққир” ва “Ёшлик-1”) 1-ўринда,
    • мис конларидаги рудада  ўртача олтин таркиби бўйича 2-ўрин,
    • руда ҳажми  бўйича 3-ўрин,
    • руда таркибида мис ҳажми  бўйича эса 6-ўринни эгаллайди.

    Ҳозирги пайтда 2030 йилгача комбинатни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда. Концепция доирасида “Ёшлик-1 конини” ўзлаштириш ва 3-сонли Мис бойитиш фабрикасини қуриш амалга оширилмоқда. Шунингдек, металлургия комплексининг янги объектлари қурилмоқда.

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    04.07.2023, 21:00   Изоҳ (0)   9772
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ўзсаноатқурилишбанк” маъмурий биноларига 1285 кВт қувватли қуёш панеллари ўрнатиб ишга туширилди 

    04.07.2023, 19:49

     Қувват ва ишлаб чиқариш самарадорлиги: SHIVAKI чиллерлари

    04.07.2023, 18:00

    IMZO нима учун энергия тежамкор ромларни танлаш кераклиги ҳақида маълумот берди

    04.07.2023, 09:00

    Гамма-пичоқ ёрдамида миядаги ўсимтани даволашдан кейин ҳаётга қайтиш

    03.07.2023, 09:00

     Asus ZenBook Prо 16Х OLED — ижодий орзуларингизни рўёбга чиқариш учун яратилган

    30.06.2023, 09:00

    Ўзбекистонда таниқли ресторатор —  Абдурашид Иминов ресторанларининг тармоғи республика чегарасидан ташқарига кенгаймоқда

    27.06.2023, 21:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг

     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон олий раҳбари Исроилнинг зарбаларини уруш эълони деб атади

    Дунё | 14 июн, 11:15

    Нима учун автомобилда кўнгил айнийди ва бунга қандай чора бор?

    Лайфстайл | 14 июн, 10:55

    Эроннинг Исроилга қилган ҳужуми оқибатида уч киши ҳалок бўлди, 70 дан ортиқ одам жароҳат олди 

    Дунё | 14 июн, 10:33

    Ўзбекистон МТЖ Аргентинага қарши ўйин ўтказиши юзасидан изоҳ берилди

    Спорт | 14 июн, 10:31

    Тожикистондан олиб келинган қарийб 50 кг гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 14 июн, 10:05

    Ўзбекистонда 15 июнь куни ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 14 июн, 09:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.