• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Мис кластери: «Хом ашёдан тайёр маҳсулотгача» тамойили асосида

    Жорий йилнинг 22 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олмалиқ шаҳри ва комбинатга ташрифи давомида ўтказилган йиғилишда мис кластерини ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бугунги кунда республикада мисни қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича қиймати 76 миллион долларлик 22 та лойиҳа шакллантирилган.

    Таъкидлаш жоизки глобал яшил иқтисодиётнинг жадал ривожланиши, қайта тикланадиган энергия манбалари ва электромобиллар ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши туфайли 2030 йилга келиб, жаҳонда мисга бўлган талаб 40 фоизга ўсиши кутилмоқда. Бу эса ўз навбатида ОКМК хом ашёсини янада қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматга эга маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтишни таъминлаш заруратини уйғотади. Ўзбекистоннинг мис саноатидан оладиган даромади айни пайтда 2,5 миллиард долларни ташкил этади. 2029 йилга келиб, мис ишлаб чиқаришни 400 минг тоннагача ошириш билан бу кўрсатгич турдош тармоқларни ҳисобга олган ҳолда, юқори қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ҳисобига 7—8 миллиард АҚШ долларига етиши мумкин. Шу мақсадда 24 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг мис саноати кластерини ташкил этиш бўйича ПҚ 5159-сонли «Тоғ-кон металлургия саноати ва унга турдош тармоқларни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида комбинат таркибида янги мис саноати кластерини ривожлантириш хизмати ташкил этилди. Мазкур хизмат бошлиғи Жасур Тохтаев билан уюштирган суҳбатда соҳада олиб борилаётган ишлар ҳақидаги маълумотлар билан танишасиз.

    Жасур Талатович соҳада амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берсангиз.

    Бош мақсадимиз — «Хом ашёдан тайёр маҳсулотгача» бўлган кўп поғонали қўшилган қиймат занжирларини яратишга қаратилган, иқтисодиётнинг драйвери сифатида республикада мис маҳсулоти ва у билан боғлиқ соҳаларда юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

    Мис саноати кластери доирасида мисни чуқур қайта ишлаш 2029 йилга келиб320 минг тоннани ташкил этади. Республикада мис ва мис асосида қотишмалардан юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган таклифлар, яъни 40 та истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилди.

    «Инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш технологик марказини ривожлантириш концепцияси, шунингдек, «Олмалиқ КМК» АЖ ҳузуридаги Ноёб металлар ва қотишмалар илмий-технологик марказининг концепцияси ишлаб чиқилди ҳамда мутасадди вазирлик ва идораларга киритилди. Ушбу соҳада 75,2 миллион долларлик 19 та ва мисни қайта ишлашни кўпайтириш бўйича 8 та истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш белгилаб олинди.

    Мис саноати кластери доирасида лойиҳа ва инжиниринг хизматлари, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларининг ўзаро боғлиқ тизимини ривожлантириш, замонавий технологияларни трансфер қилиш, инновацияларни ва рақамли технологияларни жорий этиш ҳамда мавжудларини такомиллаштириш бўйича илғор хорижий тажрибалар асосида фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг янги тизими йўлга қўйилади. Фан ва ишлаб чиқаришни ўзаро ҳамкорлигини янги тизимни йўлга қўйиш орқали бугунги кунда палладийни ишлаб чиқариш технологияси такомиллаштирилди ва натижада меҳнат сермашаққатлиги 54 жараёндан 14 га камайтирилган бўлиб, металлнинг тозалиги 70 фоиздан 99 фоизгача етказилди.

    Мис саноати кластери келажакда қайси йўналишда ишларни олиб боради?

    Мис кластерининг концепциясини ишлаб чиқиш учун етакчи хорижий консалтинг компанияси жалб этилган бўлиб, у билан биргаликда мисдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистоннинг халқаро бозордаги ўрнини аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

    Охирги 5 йилда ОКМК ишлаб чиқариш ҳажмини сезиларли даражада оширишга эришди ва мамлакатимизнинг энг йирик солиқ тўловчилардан бирига айланди. Хусусан, мис ишлаб чиқариш 39 минг тоннага, олтин 2 тоннага, кумуш 60 тоннага ошди.

    Ҳозирги кунда комбинат 148,5 минг тонна мис, 17 тонна олтин ва 196 тонна кумуш ишлаб чиқармоқда. 2029 йилга келиб, 400 минг тонна катодли мис, 50 тонна олтин, 270 тонна кумуш ишлаб чиқаришга эришилади.

    Мис саноати кластерини ривожлантириш хизматининг олдига қўйган асосий мақсади мисдан юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш орқали давлатнинг экспорт салоҳиятини кучайтириш ва хомаки мисни қайта ишлаш ҳажмини 80 фоизга етказишдан иборатдир.

    Мис саноати кластери хизмати ҳозирги кунга қадар қандай ишларни бажарди?

    Айни вақтгача мис саноати кластерини ривожлантириш хизмати томонидан салмоқли ишлар амалга оширилди.

    Жумладан, хорижий давлатларнинг кам харажатли инжиниринг хизматларини ривожлантириш бўйича тажрибалари ўрганилди ва уларни республикада қўллаш бўйича таклифлар тайёрланди.

    «Олмалиқ КМК» АЖнинг расмий веб сайтида «Мис саноат кластери» саҳифаси яратилди. Мис ва мис қотишмаларидан фойдаланган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг глобал занжирларининг таҳлили, республикада рақобатбардош устунликка эга бўлган товарларнинг мақсадли гуруҳлари, шу жумладан, «яшил иқтисодиёт» ривожланишини ҳисобга олган ҳолда таҳлилий материаллар ишлаб чиқилди.

    Рангли, нодир ва ноёб металларни чуқур қайта ишлаш бўйича технологик кластерларни яратиш юзасидан очиқ ҳамкорлик дастурини шакллантиришга оид таҳлилий маълумотлар ва таклифлар ишлаб чиқилди.

    Мис саноати кластерини ривожлантириш учун зарур истиқболли инвестиция лойиҳалар рўйхати ҳамда махсус саноат зоналарини ташкил этиш юзасидан таклифлар тайёрланди.

    Мис саноати кластери доирасида комбинатда ҳозирги кунда қандай янги лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда?

    «Олмалиқ КМК» АЖ томонидан «Ёшлик-1» конини ўзлаштириш ва ишлаб чиқариш кўламининг кенгайиши, конга хизмат кўрсатувчи махсус техника ва асбоб ускуналарнинг сони ортиши ўз навбатида юқори малакали ишчи ходимлар ва янги қувватларга эга машинасозлик заводи фаолиятига талаб уйғотади.

    Ушбу талабга жавоб бериш мақсадида ишлаб чиқилган концепцияга мувофиқ янги машинасозлик заводини барпо этиш режалаштирилмоқда. Завод таркибида қуюв, механик йиғув ва ностандарт ускуналар цехлари ҳамда резинатехника буюмлар, бутловчи қисмларни тайёрлаш, чилангарлаш ва пресслаш участкалари фаолият юритади.

    Мамлакатимиз экспорт салоҳиятини ошириш, янги маҳсулот турларини кўпайтириш, янги иш ўринларини яратиш мақсадида Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси негизида мис ва нодир металлар асосида юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш занжирини кенгайтириш бўйича 2022—2026 йилларга мўлжалланган дастур ишлаб чиқилди.

    Мазкур лойиҳаларнинг умумий қиймати 65 миллион долларни ташкил этади ҳамда ишга туширилгандан сўнг қўшимча тарзда 460 иш ўринлари яратилади. Жумладан, дастурда аддитив технологиялар (3D босма) учун кукун, двигателлар учун мураккаб шаклли қисмларни (шестерёнка, шатун ва бошқалар), мис кукуни, мисдан юпқа листларни ва полосалар, электрдвигателларни, серводвигателлар, графитли электрчўткалар ишлаб чиқариш каби истиқболли лойиҳалар ўрин олган.

    Бундан ташқари, Ангрен қувур заводида ҳам бир неча турдаги янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш белгилаб олинди. Булар — мис наконечниклари, капилляр қувурлар, мис фитинглари, полоса қопламасига мис ҳалқалари. Шунингдек, ушбу заводнинг мисни қайта ишлаш қувватларини босқичма-босқич ошириб бориш режалаштирилмоқда. Айни пайтда завод йилига 8 минг тонна мисни қайта ишласа, 2022 йилда бу кўрсаткич 20 минг тоннага етказилиши кутилмоқда. Ҳозирда ушбу лойиҳанинг зарур ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда.

    Мамлакатимиз раҳбарининг топшириғига кўра, 2026 йилга бориб, юртимизда ишлаб чиқарилаётган миснинг 80 фоизи қайта ишланади. Бу эса юқори қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, янги иш ўринларини ҳам яратади.

    Маълумот шериклик ҳуқуқи асосида тайёрланди.

    28.12.2021, 10:30   Изоҳ (0)   15252
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Rozmetov билан байрам!

    28.12.2021, 09:00

    «Жарқудуд—Янги қизилча» конларида қазиб олиш ишлари бошланганига 10 йил тўлди

    27.12.2021, 19:30

    ERIELL гуруҳи томонидан болажонлар учун Янги йил байрами ташкиллаштирилди

    27.12.2021, 18:00

    MyUztelecom — мобил алоқа ва интернет оламингизга содиқ ёрдамчи

    27.12.2021, 15:00

    Трансформация АТБ «Қишлоқ қурилиш банк»ни ўзгартиряпти

    27.12.2021, 12:00

    Ўзбекистонда realme C сериясининг энг бақувват C25Y смартфонининг расмий сотувлари бошланди

    26.12.2021, 18:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Хоманаийни шармандали ўлимдан қутқарганини айтди

    Дунё | 27 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 27 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 27 июн, 23:05

    “Пахтакор” метро бекатида 3 ёшли қизалоқнинг оёғи вагон эшигига қисилиб қолди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:46

    Шерзод Асадов “Олтин қалам” ғолибларини тақдирлаш маросимида президентнинг ОАВ ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:25

    Суперлига. Қўқондаги голлар шоусида “Динамо” “Қўқон-1912”ни мағлубиятга учратди

    Спорт | 27 июн, 22:09

    Тошкент вилоятида 1,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган тадбиркорлар аниқланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:40

    Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга амалий ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:10

    Тошкентда онлайн наркодўконнинг 5 нафар аъзоси қўлга олинди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:55

    Ўзбекистонда қамоққа олинганларни қийноққа солиш ҳолларининг олдини олувчи қонун имзоланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.