Глобал Independent 2024 йилнинг энг гўзал аёллари рейтингини эълон қилди.
Блейк Лайвли — 20-ўрин
Блейк америкалик иқтидорли актриса ва модел. Кўпчилик уни “Ғийбатчи қиз” сериалидаги Серена ролидан танийди. Шунингдек, у “Адалин асри” ва “Оддий илтимос” фильмларида ёрқин ролларни ижро этган.
Женнифер Лоуренс — 19-ўрин
Женнифер — америкалик актриса ва продюсер. Унинг “Ҳаёт-мамот ўйинлари” ва “Йўловчилар” каби лойиҳалардаги култ ролларини унутиб бўлмайди. “Менинг йигитим — телба” фильмидаги роли учун эса юлдуз “Оскар”га лойиқ кўрилган.
Пенелопа Круз — 17-ўрин
Пенелопа — асли испаниялик актриса ва модел. Кўплаб томошабинлар харизматик юлдузни “Уддабурон қизлар” фильмидаги роли билан эслашади. Актрисанинг кўплаб роллари ва мукофотлари бор, Крус ижодий фаолиятидан ташқари, хайрия ишлари билан ҳам шуғулланади.
Одетт Enneйбл — 16-ўрин
Одетт — келиб чиқиши куба-колумбиялик актриса. У “Доктор Ҳаус” ва “Икки томонлама агент” каби машҳур лойиҳаларда ўйнаган.
Виктория Жастис — 13-ўрин
Викториа — америкалик актриса, модел ва қўшиқчи. Санъаткор “Виктория-ғолиб” сериалидаги машҳур ролидан кейин машҳурликка эришди. Мухлислар юлдузни нафақат ёқимли кўриниши, балки ажойиб овози учун ҳам яхши кўришади.
Алессандра Амбросио — 12-ўрин
Алессандра — асли бразилиялик супермодел ва Victoria’s Secret’нинг собиқ модели. Моделликдан ташқари, юлдуз хайрия ишлари билан шуғулланади, тарқоқ склероз билан оғриган одамларга ёрдам беради.
Адриана Лима — 11-ўрин
Адриана — бразилиялик супермодел, Victoria’s Secret’нинг энг ёрқин моделларидан бири. Лима кўплаб нуфузли брендларнинг элчиси ҳисобланади.
Эмма Уотсон — 10-ўрин
Эмма — келиб чиқиши француз бўлган британиялик актриса ва модел. Қиз “Гарри Поттер” фильмлари сериясидаги Гермиона Гренжер ролидан кейин машҳур бўлди.
Салма Хаек — 9-ўрин
Салма — актриса, кинорежиссёр ва продюсер. Ҳаекнинг муваффақиятли лойиҳалари сонини санаб чиқиш қийин. 2003 йилда юлдуз энг яхши аёл роли учун “Оскар” мукофотига номзод бўлган биринчи мексикалик аёл бўлган.
Кейт Бекинсел — 8-ўрин
Кейт — британиялик актриса. Юлдуз “Бошқа дунё” ва “Ван Хелсинг” каби лойиҳалардаги ролларидан сўнг томошабинлар меҳрини қозонди.
Натали Портман — 7-ўрин
Натали — америкалик актриса. Юлдуз шунингдек, сценарий муаллифи, режиссёр ва продюсер ҳам. Портман “Оскар”, “Олтин глобус”, BAFTA ва “Сатурн” каби мукофотларга сазовор бўлган.
Кендис Свейнпол — 6-ўрин
Кендис — Жанубий африкалик супермодел, Виcториаъс Сеcрет моделларидан бири. Юлдуз ушбу бренднинг кўргазмаларида бир неча бор қатнашиб, бутун дунё бўйлаб мухлислар меҳрини қозонган.
Ана де Армас — 4-ўрин
Анна — куба ва испан миллатига мансуб актриса. Кўплаб томошабинлар уни “Қора кўрфаз” испан сериалида орқали танийди. Шундан сўнг актриса Голливудга кўчиб ўтди ва “Тиғ устида югурувчилар 2049” каби машҳур лойиҳада ўйнаган ҳолда бутун дунёга машҳур бўлди.
Скарлетт Йоханссон — 3-ўрин
Скарлетт — америкалик актриса. Юлдуз кўплаб мукофотлар соҳиби. 2018 ва 2019 йилларда Йоханссон энг кўп маош олувчи актрисага айланди. Актёрликдан ташқари, Скарлетт хайрия билан ҳам шуғулланади.
Гал Гадот — 2-ўрин
Гал Гадот — исроиллик актриса ва модел.Гадот кинодаги фаолиятини “Форсаж” фильми билан бошлаган. Кейинчалик у “Мўжизакор аёл”, “Адолат лигаси” каби фильмларда иштирок этиб, оламшумул машҳурликка эришади.
Марго Робби — 1-ўрин
Марго — австралиялик актриса ва продюсер. Марго 2023 йилда энг кўп маош олувчи актрисалардан бири бўлган. У, шунингдек, уч марта “Оскар” мукофотига номзод бўлган.
Изоҳ (0)