• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес Архитектура Саёҳат

    Жаҳон юлдузларининг энг қиммат уйлари қандай кўринишга эга? (фото)

    Юлдузларнинг шахсий ҳаёти ҳақида янгиликлардан ёки ижтимоий тармоқлардаги шахсий блогларидан эшитамиз. Аммо севимли актёр, қўшиқчи ва бошқа жамоат арбобларимиз папарацци камералари назарида бўлмаганда қандай яшашини кўриш кўпчиликка қизиқ.

    Жорж Клунининг самбитгул (олеандр)ли вилласи

    Олеандрли вилла — таниқли актёр ва режиссёр Жорж Клунига тегишли бўлган ҳашаматли мулк бўлиб, Италиянинг гўзал Комо кўли бўйида жойлашган. Унинг нархи 100 миллион еврога баҳоланмоқда. Бу вилла ҳашамат ва нафосат тимсолларидан бири бўлиб, у актёр мухлислари ва мураккаб услубни хуш кўрувчилар орасида машҳурдир.

    Сўнгги икки аср давомида вилла кўплаб бадавлат оилаларга тегишли бўлган. Клуни ҳам уйни Ҳайнц оиласидан сотиб олган. Мулкнинг архитектураси — Ўрта Ер денгизи элементлари қўшилган ҳолда италян неоклассик услубида қурилган бино. Кўл ва гўзал боғга қараган балконлар ўзига хос қулай муҳитни яратади.

    Вилла дарахтга ўхшаш самбитгуллар ўсадиган гўзал боғлар билан ўралган. Гулзорлар, ям-яшил майдонлар, кўлга қараган бассейн, шинам айвонлар ва жиҳозланган дам олиш жойлари машҳур кўлнинг мафтункор табиатидан баҳраманд бўлиш имконини беради.

    Уйнинг интерьери ҳам ҳашамати билан ажралиб туради — 25 та хонанинг ички қисми Венеция гипси, антиқа мебеллар ва санъат асарлари билан безатилган. Очиқ осмон остидаги театр, сузиш ҳавзаси, спорт зали, кенг гараж ва питцерия ўзига хос фаровонлик муҳитини яратади.

    Кўплаб машҳур одамлар сингари Клуни ҳам эътиборни жалб қилмасдан дам олишни афзал кўради. 2015 йилда шаҳар мэри мухлислар ва оммавий ахборот воситаларининг Клуни уйига яқинлашишини тақиқловчи фармон чиқарган — унга кўра Самбитгулли вилладан 90 метр узоқда юришингиз керак, йўқса 500 еврогача жаримага тортилишингиз мумкин.

    Том Крузнинг Колорадодаги мулки

    Том Крузнинг Колорадодаги 39,5 миллион долларлик собиқ мулки ҳашаматнинг бутунлай тескарисидир. Бу ерда ўзгача гўзаллик бор – бир томондан қалин ўрмонлар билан ўралган тоғ тизмалари, иккинчи томондан водийнинг ажойиб манзараси.

    Асосий хона ва меҳмонхонанинг ўзи 1000 квадрат метрдан ортиқ майдонга эга. Ҳамма нарса арча ва табиий тошдан қурилган бўлиб, у бинони атрофдаги ландшафтга уйғунлаштиради ва табиат билан бирликни таъминлайди. Асосий уйдаги тўртта ва меҳмонхонадаги учта ётоқхона минималист услубда яратилган.

    Катта деразалари бўлган меҳмонхона ҳайратланарли манзараларни тақдим этади. Катта камин айниқса қиш ойларида атрофдаги табиат ухлаб ётганда жоннинг роҳати. Меҳмонхона майдони ошхона ва овқатланиш хонаси билан бирлаштирилган бўлиб, бу ер оила ёки дўстлар билан дам олиш учун жуда қулайдир. Шахсий учрашувлар учун иккинчи меҳмонхона мавжуд, у китоблар тўпламига бой бўлган кутубхонадир.

    Ҳеч бир хонада телевизор йўқ. Бунинг ўрнига, машғулот хонасида бильярд столи, пианино ва футбол столи мавжуд. 130 гектарли ҳовлида спорт зали, пиёда юриш ва сайр қилиш имкониятлари мавжуд. Ёз ойларида очиқ теннис ва велоспортдан баҳраманд бўлиш мумкин, қишда эса хоккей ва “снегоход”дан маза қилиш мумкин.

    Бу ранчо шаҳар шовқинидан, безовта қилувчи оломондан узоқроқда ҳордиқ чиқариш имконини беради. Бу ерда табиат билан уйғунликда хотиржамликни топиш мумкин.

    Кайли Женнернинг Лос-Анжелесдаги уйи

    Кайлининг уйи 36,5 миллион долларга баҳоланган, ҳақиқий юқори технологияли турар жойнинг намунаси бўла олади. Бу ерда ҳамма нарса ажойиб — 1800 квадрат метр майдондан бошланган ҳашаматли экстерьер, ноёб дарахтлар, катта сузиш ҳавзаси ва технологик мўжизалар билан тугайди. Еттита ётоқхона, иккита уй кинотеатри, битта очиқ кинотеатр, баскетбол майдони, теннис корти ва тўртта меҳмонхона Женнер хонимнинг катта оиласи учун айни муддао.

    Уй тўлиқ замонавий услубда жиҳозланган. Хоналар машҳур дизайнерларнинг кўплаб ишлари, жумладан, буюртма асосида тайёрланган мебель ва декорлар билан безатилган. Техник нуқтаи назардан, ҳамма нарса энг сўнгги замонавий технологиялар, жумладан, “ақлли уй” тизимига мувофиқ ташкил этилган.

    Катта майдони, шу жумладан 465 квадрат метрни эгаллаган ҳовли туфайли сарой Голливуд юлдузлари учун турли тадбирлар ва кечаларда ҳақиқий марказга айланади.

    Мулк Лос-Анжелеснинг нуфузли ҳудудида жойлашганлигини ҳисобга олиб, хавфсизлик масалаларига катта эътибор берилади. Махфийликни ҳимоя қилиш соҳасидаги барча сўнгги ечимлар аҳоли ва меҳмонларга хотиржамликни таъминлаш учун қўлланилади.

    07.05.2024, 11:55   Изоҳ (0)   25621
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳинд киноси юлдузи Минакши Шешадри 28 йилдан кейин Болливудга қайтмоқда

    03.05.2024, 18:42

    Экрандан кўз узолмайсиз: энг яхши триллер-сериаллар (трейлер)

    06.05.2024, 09:50

    Баҳоси миллиард доллар: Cartier брендининг ҳамма орзу қиладиган 5 та энг қиммат тақинчоғи

    06.05.2024, 10:50

    Instagram: Озода Нурсаидовага синглиси BMW совға қилди, Муниса Ризаева уйини, Жаҳонгир Отажонов автомобилини сотмоқда

    07.05.2024, 10:50

    Instagram: хонанда Жасур Жабборов Паркинсон касаллигига чалинди, Муниса Ризаева Instagram’да 7 млн кузатувчига эга бўлди, Фатҳулла Масъудовнинг набирасига унинг ис...

    06.05.2024, 22:20

    Британиялик 36 ёшли миллиардер уйланди. 25 млн доллар сарфланган тўй тўрт кун давом этди (фото)  

    06.05.2024, 17:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёдаги масжид АҚШ гранти кўмагида реставрация қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 12:16

    Ўсмирлигида масхара қилинган, депрессиядан қийналган, ҳатто жонига қасд қилишга уринган: кўп фарзандли она Анжелина Жоли 50 ёшда

    Кино | 7 июн, 11:43

    Ўзбекистонда уй-жойлар асл нархидан 17 фоиз қимматлиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 11:16

    Трамп Германияга рус гази ўрнига Американикини таклиф қилди

    Дунё | 7 июн, 11:05

    Бир соатга ҳам етмайди: атир ифори узоқ сақланмаслигига 4 та сабаб

    Аёллар саҳифаси | 7 июн, 10:50

    Остон Ўруновнинг ўрнига қайси футболчи йиғинга жалб этилгани маълум қилинди

    Спорт | 7 июн, 10:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.