• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    “У ҳар доим аълочи бўлган”. “Дунё гўзали” Айшвария Рай бу унвонни танловда ғолиб чиқишидан анча аввал олган

    Айтишларича, машҳур модель Айшвария Рай “Ҳиндистон гўзали” гўзаллик танловига ариза топширганида, 20 нафар қиз шу заҳотиёқ бундай соҳибжамол бор жойда уларга ҳеч қандай имконият қолмаслигини билиб, танловда иштирок этишдан бош тортган. Бугунги кунда Айшвария нафақат ҳинд, балки Ғарб киноси юлдузи, шунингдек, танлов тарихидаги “Энг муваффақиятли дунё гўзали” унвонига ҳам эга.

    Рай шоу-бизнесга киришини тасаввур қилиш қийин эди, чунки унинг оиласи Болливуд оламидан жуда узоқда бўлган.

    Айшвария Рай 1973 йил 1 ноябрда Ҳиндистон армияси биологи Кришнараж Рай ва уй бекаси Вринда оиласида туғилган. Ҳинд меъёрлари бўйича бу оила кичик ҳисобланган — иккита бола: ўғли Адитя, у ҳозирда денгиз флотида офицер бўлиб ишлайди ва қизи Айшвария.

    Рай сулоласининг илдизлари Жанубий Ҳиндистонга, Карнатака штатининг Мангалор шаҳрига бориб тақалади. Айшвария болалигидан уч тилда гапира олган: у инглиз, ҳинд ва она тили тулу тилларини яхши билади. Туғилишидан кўп ўтмай, 1970 йилларнинг ўрталарида ўша пайтда савдо денгиз флоти офицери бўлган отасининг иши Мумбайга кўчирилади.

    Дўстлари ва қариндошларининг сўзларига кўра, Айш ҳар доим аълочи бўлган ва рақсга тушишни яхши кўрарди. Актриса ўзининг дастлабки интервьюларида шундай дейди: 

    Мен синфда ҳар доим биринчи бўлганман. Фақат бир марта, 7-синфда ўқиётганимда имтиҳонларда учинчи бўлганман. Бу менга қанчалик зарба берганини эслайман. Энг зўри бўлиш ва бошқаларни мағлуб этиш мен учун қанчалик муҳимлигини ўшанда англагандим. Шундан кейин кунлаб ухламаганман, тун бўйи топшириқларни ўрганиб, охирги семестрда яна барча фанлардан биринчи бўлганман.

    Айтишларича, унинг гўзаллиги ҳақидаги гап-сўзлар ҳар ёнга тарқалади. Кейинчалик Айшвариянинг синфдошлари ва ўқитувчилари кўк кўзли соҳибжамол қизни кўриш учун коллеж дарвозаси олдида турнақатор навбатлар пайдо бўлганини эслашади.

    Коллежда ўқитувчиси ёш Айшварияга портфолио қилишни маслаҳат беради. Бу ижтимоий тармоқлардан анча олдинги гап эди, лекин унинг суратлари интернетда тезда тарқалиб кетади. Фотосуратчилар Гаутам Ражадҳякша ва Фаррох Чотиа уни ўқувчи қиздан юзлаб маҳсулотларни реклама қиладиган моделга айлантиради.

    Сари, туш, соат ёки совун бўладими, Райнинг юзи бутун Ҳиндистондаги плакатларни безайди. 1993 йилда эса Болливуд актёри Амир Хон иштирокидаги Pepsi реклама ролиги чиқади ва қизнинг карьерасини ўзгартириб юборади.

    Мумбайдаги машҳурлик давом этаётган бир вақтда, Айшвария жанубга саёҳат қилади ва у ерда малаялам ва тулу тилларидаги рекламаларда суратга тушади. Айшвариянинг дўстлари унга “Ҳиндистон гўзали” танловида қатнашишни маслаҳат беришади. Аввалига у буни истамайди, лекин охир-оқибат рози бўлади. Мазкур танловда ғолиб бўлишдан ёки фильмларда роль ўйнашдан анча олдин “дунёдаги энг гўзал қиз” номини олиб бўлган Айшвариянинг иштирок этаётганини билган 20 нафар қиз танловда иштирок этишдан бош тортади.

    Рай чиндан ҳам мусобақада пешқадамлик қилади, аммо сўнгги турда “Коинот гўзали” унвонини қўлга киритган Сушмита Сенга ютқазади.

    Айшвария иккинчи ўринни эгаллайди, лекин у дарҳол “Дунё гўзали” танловига ҳужжат топширади ва максимал балл билан тожни қўлга киритади. 20 йилдан сўнг эса ташкилотчиларнинг фикри асосида шакллантирилган танлов тарихидаги “Энг муваффақиятли дунё гўзали” унвонига сазовор бўлади.

    Ғалаба қозониб, Ҳиндистонга қайтгандан сўнг қиз учун кейинги қадам Болливуд бўлади. Аммо бунинг ўрнига Айшвария тамил кино саноатини танлайди ва 1997 йилда танқидчилар томонидан эътироф этилган “Дуэт” фильмида Мани Ратнам билан дебют қилади. Истеъдодли актриса тез орада Болливуд, ўн йилдан кейин эса Голливуд экранларида пайдо бўлади.

    Болливуддаги дебютидан роппа-роса ўн йил ўтгач, 2007 йил апрель ойида у ҳамкасби Абхишек Баччан — ҳинд киноси юлдузлари Жая ва Амитабҳ Баччаннинг ўғлига турмушга чиқади.

    Она бўлганидан сўнг Айш катта экранда камроқ кўрина бошлайди. У охирги марта Мани Ратнамнинг “Каверининг ўғли” лойиҳасида суратга тушган. Икки қисмли эпик драма танқидчилар томонидан жуда кўп ижобий баҳоларга сазовор бўлади ва тамил киноси тарихидаги энг юқори даромад келтирувчи фильмлардан бирига айланади.

    13.04.2024, 09:51   Изоҳ (0)   14435
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Болливуд#Айшвария Рай#«Дунё гўзали»#Голливуд#Абҳишек Баччан

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кинотавсия: кўпчиликка таниш бўлмаган, аммо қизиқарли сюжетга эга бўлган франшизалар (трейлер) 

    29.03.2024, 13:43

    Сўнгги ролларини кўришга улгурмаган машҳур актёрлар (фото)

    09.04.2024, 18:55

    Жеки Чан — 70 ёшда. Актёрнинг қайта кўришга арзийдиган энг яхши фильмлари (трейлер)

    11.04.2024, 14:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда мандат эълон қилинди

    Ўзбекистон | 14 август, 08:25

    Афғонистонда уч нафар сеҳргар ҳибсга олинди

    Дунё | 14 август, 08:12

    “ПСЖ” “Тоттенҳэм”ни мағлубиятга учратиб, УЕФА Суперкубоги соҳибига айланди (видео)

    Спорт | 14 август, 07:27

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.