• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес Гўзаллик Карьера

    Миллионерларнинг энг чиройли ва жамоат фаоли бўлган рафиқалари (фото)

    Кўпчилик миллионер хотинининг ягона иши эрига безак бўлиш, деб ҳисоблайди. Аммо мазкур аёллар бу фикрга қўшилмайди ва барча стереотиплардан фарқли ўлароқ, улар чинакам мустақил инсон эканликларини қатъият билан исботлайди.

    Мелания ва Дональд Трамп­­

    Фото: Legion Media

    Нима иш қилади: Қўшма Штатларнинг собиқ биринчи хоними, собиқ модель, соат ва заргарлик буюмлари дизайнери

    АҚШ президенти лавозимини эгаллашдан олдин Дональд Трамп тадбиркор, шоумен ва Американинг энг бой одамларидан бири сифатида танилган, унинг рафиқаси эса машҳур модел ва дизайнер эди. Трамп Қўшма Штатлар президенти бўлгач, Мелания биринчи хоним бўлди.

    Фото: Legion Media

    Мелания бир мунча вақт карьераси билан хайрлашишига тўғри келди, лекин у ҳеч қачон модадан воз кечмаган. У мода дипломатияси билан шуғулланган ва француз ҳамкасби Брижит Макрон билан биргаликда биринчи хоним институтининг бутун дунё бўйлаб машҳурлигини оширган. Албатта, Трамп хонимнинг мода экспериментлари ҳар доим ҳам ўзини оқламайди, бироқ америкаликларнинг танқидига ва эри билан боғлиқ муаммоларга қарамай, Мелания ўз ишини бажаришда ва ижтимоий тадбирларда қатнашишда давом этди.

    Иванка Трамп ва Жаред Кушнер

    Фото: Legion Media

    Нима иш қилади: ишбилармон аёл, модель, ёзувчи

    Иванка Трамп ва Жаред Кушнер худди Ромео ва Жулетта сингари рақиб бизнесмен оилаларидан бўлиб, бир-бирини севиб қолишади. Хайриятки, жуфтликнинг севги ҳикояси фожиали якун топмайди. Илгари уларнинг иккаласи ҳам Трамп маъмуриятида маслаҳатчи бўлиб ишлаган, ҳозир эса ўз лойиҳаларини бошқармоқда. Жаред кўчмас мулкни ривожлантириш компанияси ва New York Observer’га раҳбарлик қилади. Иванка эса Ivanka Trump Designs кийим брендини бошқаради ва бизнес бўйича китоблар ёзади.

    Миранда Керр ва Эван Шпигел

    Фото: Legion Media

    Нима иш қилади: модель, ишбилармон аёл

    Миранда бир неча бор энг бой супермоделлар 10 талигига киритилган, шунингдек, у дунёдаги энг ёш миллиардер аёл деб аталади. 2017 йил баҳорида Victoria’s Secret’нинг собиқ модели Миранда Керр ва Snapchat асосчиси Эван Шпигел расман турмуш қуришди ва умумий даромади 2,38 миллиард доллар бўлган янги ижтимоий бирликни ташкил қилишди.

    Наталя Водянова ва Антуан Арно

    Фото: Legion Media

    Нима иш қилади: модель, филантроп

    2020 йил сентябрь ойида Наталя Водянова севгилиси ва икки фарзандининг отаси Антуан Арнога турмушга чиқди. Иккаласининг ҳам карьераси мода билан боғлиқ: Наталя — дунёга машҳур супермодел, Антуан эса Европа кийим ва пойабзал ишлаб чиқарувчиси Berluti раҳбари, шунингдек, компаниянинг директорлар кенгаши аъзоси.

    Салма Ҳаек ва Франсуа Анри Пино

    Фото: Legion Media

    Нима иш қилади: актриса

    Ва ниҳоят, 2009 йилда кўп йиллик муносабатлардан сўнг Салма ва Франсуа Анри Венецияда La Fenise қадимий театрида турмуш қуришди. Уларнинг 2007 йилда туғилган Валентина Палома Пино исмли қизи бор.

    Фото: Legion Media

    Салма Ҳаек кўп йиллар давомида Голливуддаги энг муваффақиятли актриса сифатида эътироф этилган, Франсуа Анри Пино эса миллиардер ва мода оламидаги энг нуфузли одамлардан бири. У Алехандер МcQueen, Gucci, Saint Laurent Paris, Balenciaga, Bottega Veneta, Boucheron, Brioni, Christopher Kane каби брендларга эгалик қилувчи Kering кампаниясини бошқаради.

    Амал ва Жорж Клуни

    Фото: Legion Media

    Нима иш қилади: ҳуқуқшунос, жамоат фаоли

    Клуни жуфтлигининг даромадлари жуда катта, улар фақат Жоржнинг гонорарлари билан чекланмайди. Узоқ вақт давомида актёр Синди Кроуфорднинг эри Ренд Гербер билан биргаликда текила бизнесига эга бўлган. Кейин шериклар компанияларини сотишади, бунинг учун улар бир миллиард доллардан олишади. Айни пайтда Жоржнинг рафиқаси Амал ҳам бекорчи эмас. Очиғини айтганда, аёл 2014 йилда Голливуд актёрига турмушга чиқишидан олдин ҳам таниқли эди. Амал машҳур ҳуқуқшунос. Унинг мижозлари рўйхатида Жулиан Ассанж, Юля Тимошенко, Моҳаммед Нашид ва бошқа кўплаб исмлар бор.

    Фото: Legion Media

    Бундан ташқари, Амал ўзининг ижтимоий фаолияти билан ҳам машҳур. У Халқаро судда, собиқ Югославия бўйича Халқаро трибуналда, арман геноцидини тан олиш кампанияси ва кўплаб хайрия лойиҳаларида ишлайди. Қизиғи шундаки, Клуни хоним буларнинг барчасини оналик билан мукаммал уйғунлаштирган — 2017 йилнинг ёзида жуфтлик эгизак фарзандли бўлган.

    11.06.2024, 17:35   Изоҳ (0)   16923
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Биров учун эмас, фақат ўзингиз учун ўзгаринг”. “Шрек”дан ўрганиш керак бўлган 7 та ҳаётий сабоқлар

    07.06.2024, 09:59

    Илон Маск тавсия қилади: дунёдаги энг бой одам бўлишига ёрдам берган китоблар

    08.06.2024, 11:45

    Малика Диана, Кейт Миддлтон ва Меган Маркл уйларидаги интерерлар: Қироллик маликалари қандай услубларни хуш кўради?

    10.06.2024, 09:55

    Қисқа ва қизиқарли: бир ўтиришда томоша қилишингиз кафолатланган ажойиб турк сериаллари

    11.06.2024, 14:05

    Актёр Роберт Паттинсон қиз фарзандли бўлгач, яширинча уйланди

    11.06.2024, 13:07

    Telegram асосчиси Павел Дуров сўнгги 2 йил давомида 180 долларлик смартфондан фойдаланганини айтди

    11.06.2024, 12:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.