• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда тадбиркорларга электр энергия лимити бўйича енгиллик берилди

    Ижтимоий тармоқларда “электр энергияси истеъмоли 200 киловаттдан ошса, ҳар бир киловатт учун 900 сўм эмас, 540 сўмдан тўланади” мазмунидаги маълумот тарқалмоқда. Энергетика вазирлиги бунга изоҳ берди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Унда билдирилишича, бу Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрда имзоланган 894-сон қарори бандларининг нотўғри талқин қилиниши туфайли юзага келмоқда. Ҳужжатда ҳисоб-китоб даврида истеъмолчилар томонидан (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси истеъмоли шартномавий миқдордан 20 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда, ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси учун белгиланган тарифнинг 1,2 баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилиши белгиланган.

    “Бу юридик истеъмолчилар ўзлари учун белгиланган лимитдан 20 фоиз ва ундан кўп миқдорда электр энергияси (табиий газ эмас!) истеъмол қилганларида, ортиқча ишлатилган ҳар бир кВт/соат учун қўшимча 20 фоиз миқдорида ҳақ тўлашлари лозимлигини англатади (бунга қадар икки баравар ҳақ тўлашлари кўзда тутилган эди)”, дея изоҳ берди вазирлик.

    Хусусан, техник шартида бир ой мобайнида 100 минг кВт/соат электр энергияси сарфлаши кўзда тутилган ишлаб чиқариш цехи ой мобайнида 125 минг кВт/соат электр энергияси истеъмол қилса, ортиқча ишлатилган 5 минг кВт/соат учун 900 сўмдан эмас, 1080 сўмдан тўлов қилади.

    Аҳоли истеъмолчилари III тариф гуруҳига мансуб бўлиб, маиший истеъмолчилар саналади. Қоидаларнинг тегишли бандида “маиший истеъмолчилардан ташқари” дея кўрсатиб ўтилган.

     “Айрим блогерларнинг қарор моҳиятини тўла англаб етмай туриб, нотўғри маълумот тарқатишлари туфайли аҳоли орасида турли тушунмовчиликлар пайдо бўлмоқда. Биз блогер ва журналистларни ижтимоий масъулиятли бўлишга, хайп ортидан қувиб, ўзлари тушуниб етмаган маълумотни тарқатишдан тийилишга чақирамиз”, дейилади хабарда.

    Шавкат Мирзиёев 2024 йил 20 август куни тадбиркорлар учрашувда барча саноат корхоналари электр ва газга ўрнатилган лимит ошиб кетса, тўлов икки карра кўп ундирилаётганидан норози бўлаётганини айтганди.  “Саноатимизнинг ўсишига таъсир қиладиган бундай чекловлар қисқартирилиши белгиланди. Энди электр ва газ истеъмоли лимитдан 20 фоизгача ошиб кетса ҳам базавий тариф сақланиб қолади. Агар истеъмол 20 фоиздан ўтиб кетса, ошган қисмига тўлов 20 фоиз қимматлашади”, деган эди президент.

    Ўзбекистонда электр энергияси бўйича тадбиркорларга солинадиган жарималар миқдорини қайта кўриб чиқиш ҳам кўзда тутилмоқда. Шунингдек, жаримадан қарздорлиги ҳисобига тармоқдан узиш ўрнига бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда президентнинг бизнес учун тенг шароит ва адолатли рақобат муҳитини таъминлашга қаратилган фармонидаги “Йўл харитаси”да белгиланди.

    3 январ, 10:43   Изоҳ (0)   25309
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #электр энергия лимити

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда энергетика соҳасида қиймати 3,7 млрд долларлик 18 та лойиҳа ишга туширилади

    13.12.2024, 16:46

    “Ўзбекистон иқтисодиёти ҳажми 2030 йилга бориб 200 млрд долларга етказилиши режа қилинган” — президент

    13.12.2024, 17:06

    БАА етакчи компаниялари иштирокида Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳалар портфели 20 млрд долларга етди

    13.12.2024, 20:43

    “Яқин икки йилда барча коммунал хизматлар бир пакет сифатида тақдим этилади” — Алишер Қодиров

    15.12.2024, 10:33

    Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш узилди

    15.12.2024, 19:10

    Садир Жапаров “свет” кўп ўчаётгани сабабини айтди

    15.12.2024, 22:40

    Экологлар: “Роғун ГЭСни максимал баландликда қуриш хавф туғдиради”

    17.12.2024, 15:30

    “Электромобилларни зарядлаш станцияларини тармоқдан узиш бўйича топшириқ берилмаган” – Энергетика вазирлиги

    17.12.2024, 21:02

    1 млн йўловчига хизмат кўрсатган Тошкент метроси, Фарғонадаги заправкада юз берган ёнғин, ҳайвонот боғида шерлар ҳужумидан ҳалок бўлган қоровул: 17 декабрнинг энг

    17.12.2024, 22:55

    “2025 йил 1 апрелдан электр ва табиий газ тарифлари ошади” — Жамшид Қўчқоров

    18.12.2024, 13:25

    Ўзбекистон 2025 йилда ҳам Афғонистонга электр энергияси етказиб беради

    19.12.2024, 16:25

    Жаҳон банки Роғун ГЭС қурилиши учун 350 млн долларлик грантни маъқуллади  

    19.12.2024, 23:57

    The Economist: Украина Россияга қарши иқтисодий урушда ютмоқда

    20.12.2024, 16:36

    Қорақалпоғистонда қарийб ярим млрд сўмлик газ ва “свет”дан ноқонуний фойдаланилди

    20.12.2024, 20:45

    Ўзбекистонда газ инқирози: қандай қилиб экспортчидан импортчига айланиб қолдик? 

    20.12.2024, 18:31

    Швейцария ядро энергиясидан воз кечиш қарорини бекор қилмоқчи

    21.12.2024, 18:28

    Қорақалпоғистонда қишлоқ хўжалиги, саноат ва туризмни ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади

    23.12.2024, 20:54

    Жаҳон банки Ўзбекистонга 3,5 млн доллар ажратади

    24.12.2024, 13:15

    Ўзбекистонда чиқиндидан қарзини тўлаш учун фуқароларга 5 кун муҳлат берилади 

    24.12.2024, 15:17

    Салкам 1 млрд сўмга сотилган автомобиль рақами, янги йил байрамида 6 кун дам оладиган ўзбекистонликлар, Исломий молиявий хизматлар кенгашига аъзо бўлган Марказий б...

    24.12.2024, 22:43

    Ўзбекистонда йил давомида 1,4 трлн сўмлик газ ва “свет”дан ноқонуний фойдаланилди

    26.12.2024, 22:35

    Ҳусийлар ҳужуми Мисрга 7 млрд доллар зарар келтирди

    27.12.2024, 11:15

    Пахта сиёсати, самарасиз суғориш тизими, Марказий Осиёни таъсирда ушлаш омили — Орол денгизи қуришига олиб келган сабаблар

    27.12.2024, 16:35

    Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳридаги инфратузилма қурилиши ва илк лойиҳаларни кўздан кечирди 

    28.12.2024, 19:04

    Байрам кунлари электр энергиясини барқарор етказиб бериш чоралари кўрилади — “Ҳудудий электр тармоқлари” 

    30.12.2024, 10:11

    Пуэрто Рикода авария туфайли мамлакатнинг барча электр станциялари ишдан чиқди

    31.12.2024, 23:07

    “‘Отопление’ яхши иситмаётгани ҳақидаги шикоятлар камайган” — Тошкент шаҳар ҳокими

    1 январ, 11:50

    Ўзбекистонда электр энергияси бўйича тадбиркорларга солинадиган жарималар қайта кўриб чиқилади 

    1 январ, 16:50

    Ўзбекистонда 2024 йилда газ 129, электр 67, иссиқ сув 32 фоизга қимматлади

    1 январ, 17:35

    “2024 йилда мисли кўрилмаган нарх инфляцияси кузатилди” — Ортда қолган йил Ўзбекистон иқтисоди учун қандай келди? 

    2 январ, 15:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Покистонда кучли ёмғир ва кўчкилар оқибатида камида 160 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 15 август, 20:39

    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

    Реклама | 15 август, 19:30

    Фарғонада божхона пости раҳбари 5 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 15 август, 20:16

    Трамп жорий қилган тарифлар Япония автосаноатини инқироз ёқасига олиб келди

    Авто | 15 август, 20:10

    Хитойда роботлар олимпиадаси бошланди

    Дунё | 15 август, 19:56

    Жағдаги ҳуснбузарлардан қандай қутулиш мумкин? 9 та оддий қоида 

    Гўзаллик | 15 август, 19:35

    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

    Реклама | 15 август, 18:11

    “Махсустранс 2022−2023 йилларда 45 млрд сўм зарар кўрган” — Шавкат Умурзоқов

    Ўзбекистон | 15 август, 19:21

    Ўзбекистонлик талабалар бир вақтда 2 мингта робот ясаб Гиннес рекордини янгиламоқчи

    Ўзбекистон | 15 август, 19:05

    Ўзбекистонда кунлик иш ҳақи тўлаш тартиби жорий этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 18:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.