Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида 8 ёшли икки бола ҳовузда чўкиб, вафот этди.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг “Дарё”га маълум қилишича, вояга етмаган болалар шу туманда яшовчи синфдошлар А.У. ва М.М бўлган. Улар 5 июль куни соат 14:00 ларда Туркистон массивида жойлашган фермер хўжалигига қарашли томчилаб суғориш тизими учун қазилган ҳовузга чўмилиш учун тушган ва иккиси ҳам сувда чўкиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Айни вақтда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Май ойининг охирларида Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида икки нафар ўқувчи ҳовузда чўкиб, вафот этганди. Фарғонада уч нафар вояга етмаган бола сунъий сув ҳавзасига чўкиб кетганди. Тошкентнинг Бўрижар каналига тушиб кетган қизни қутқарган эркакнинг ўзи ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)