Конго Демократик Республикасида 271 нафар йўловчи бўлган кема чўкиб кетди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар, хавфсизлик ва анъанавий ҳуқуқий масалалар вазири Жакман Шабани маълум қилди.
Камида 271 киши бўлган HB la Saintet кемаси мамлакат шимолидаги Болобо туманидаги Ледиба қишлоғи яқинида чўккан. У Мушиэ шаҳридан Киншасага кетаётган бўлган. Ҳукумат воқеа жойига тергов гуруҳи ва қутқарувчиларни юборган.
Вазирнинг сўзларига кўра, HB la Saintet бортида бўлган одамларнинг тақдири номаълум. Ҳодиса Конгонинг ирмоғи Ква дарёсида юз берган.
13 июнь куни Конго Демократик Республикасида йўловчилар қайиғи ағдарилиб кетиши оқибатида 80 киши ҳалок бўлганди. Қайиқ кўп сонли йўловчиларни кўтара олмай, дарёга ағдарилиб кетган.
Изоҳ (0)