Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу шахсалр Ўзбекистон Интерпол Миллий марказий бюросининг ахборот кўмаги ҳамда БААнинг ваколатли органлари ўртасидаги яқин ҳамкорлиги натижасида қўлга олиниб, Ўзбекистонга қайтариб юборилган.
Ушбу шахслар оғир жиноятлар содир этганликда, жумладан, иқтисодий ва мулкий жиноятларга оид айбловлар бўйича халқаро миқёсда қидирувда бўлган. Энди улар жиноий жавобгарликка тортилиб, суд олдида жавоб берадилар.
Бундан аввал Ўзбекистон президентини ҳақорат қилиш билан боғлиқ жиноятни содир этганликда айбланаётган ўзбекистонлик эркак О.Ю. Бокудан Тошкентга экстрадиция қилинганди.
14 июль куни Жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ва талон-торож қилиш жиноятини содир этгани учун қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси АҚШда қўлга олиниб, депортация қилинди.
Санкт-Петербургда 2021 йилда содир этилган қотиллик учун қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси 28 май куни Салвадордан экстрадиция қилинганди. Ўзбекистонда 9 миллион долларни талон-торож қилишда айбланган шахс Россияда ушланиб, 15 майда Ўзбекистонга экстрадиция қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон Интерпол Миллий марказий бюроси халқаро қидирувда бўлган жиноятчи аёлни БААдан чиқариб юборганди. 3 июлда эса Уммондан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135-моддасида назарда тутилган одам савдосида айбланаётган фуқаро экстрадиция қилинган.
Изоҳ (0)