• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ҳозирги кунда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш ва минтақанинг сайёҳлик жозибадорлигини ошириш учун курорт ҳудудларини ривожлантириш устувор вазифа ҳисобланади. Бу жараёнга хорижий инвесторларни жалб қилиш нафақат капитал оқимини, балки илғор технологиялар ва стандартларни жорий этиш, халқаро талаблар ва дам олувчиларнинг эҳтиёжларига жавоб берадиган замонавий инфратузилма объектларини яратиш имконини беради.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Инвестиция участкасининг жойлашиши экологик меъёрларга қатъий риоя қилиш ва стратегик режалаштиришга асосланган вазмин ва масъулиятли ёндашувни талаб қилади. Бундай ёндашув табиий ресурсларни асраб-авайлаш ва аҳоли ҳамда сайёҳлар учун қулай муҳитни таъминлашга қаратилган бўлиб, айни пайтда курорт ҳудудини ривожлантириш ва иш ўринларини яратиш учун янги имкониятлар очади.

    1 август куни Вазирлар Маҳкамасининг “Sea Breeze Uzbekistan умуммавсумий курорт мажмуасини барпо этиш бўйича йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

    Унга кўра, инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича ҳукумат комиссияси томонидан энг яхши таклиф сифатида танлаб олинган Озарбайжоннинг Агаларов Development МЧЖ ҳамда унинг Sea Breeze Uzbekistan МЧЖ қўшма корхонаси томонидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги 577 гектар майдонда қуриш режалаштирилган умуммавсумий курорт мажмуаси маъқулланди. 

    Ушбу мажмуанинг қиймати 5 млрд АҚШ долларини ташкил этади. Танланган лойиҳа ҳудудни ривожлантириш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва маҳаллий аҳоли учун янги иш ўринлари яратишга хизмат қиладиган замонавий туризм инфратузилмасини яратишни назарда тутади.

    Sea Breeze Uzbekistan тасдиқланган лойиҳани амалга ошириш доирасида бир қатор мажбуриятларни ўз зиммасига олади. Курорт мажмуасини қуришга киришишдан олдин барча лойиҳа ечимлари ваколатли давлат органлари билан келишилиши лозим. 

    Бундан ташқари, курорт ҳудудида истеъмолчиларга кўрсатиладиган коммунал хизматлар тарифлари Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда белгиланади. Компания ўз фаолиятида туризм инфратузилмасини ривожлантириш, барқарор қурилишнинг экологик талаблари ва стандартларига риоя қилиш бўйича илғор хорижий тажрибага таянади.

    Хусусий мулк ва тегишли компенсациялар борасида

    Sea Breeze Uzbekistan лойиҳасини амалга оширишга тайёргарлик кўриш доирасида қурилиш ҳудудида хусусий мулк объектлари мавжудлиги билан боғлиқ барча масалаларни ҳал қилиши керак бўлади. Бунга юридик ва жисмоний шахсларнинг мулклари, шу жумладан, дала ҳовлилар ва мулкчиликнинг бошқа шакллари киради. Ушбу йўналишдаги барча ишлар амалдаги қонунчиликка қатъий риоя қилган ҳолда, зарур ҳуқуқий тартиб-таомилларни мажбурий расмийлаштирган ҳолда амалга оширилади.

    Белгиланган ҳудуддаги хусусий мулк билан боғлиқ масалалар барча томонларнинг манфаатларини максимал даражада ҳисобга олган ҳолда ҳал этилади. 

    Хусусий мулк бўлган объектлар учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ компенсация ва ҳуқуқий тартибга солиш механизмлари назарда тутилган. Барча тартиб-таомиллар ҳудудни ривожлантириш ва мулкдорлар ҳуқуқларини сақлаб қолиш ўртасидаги мувозанатни сақлаш, шаффофликни таъминлаш ва ҳар бир босқичда ўзаро тушунишга эришиш учун ташкил этилади.

    Атроф-муҳитни сақлаш масалалари

    Мажмуа ҳудудида яшил майдонларни сақлаб қолиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Дарахтлар ва табиий ландшафтнинг бошқа элементларига иложи борича эҳтиёткорлик билан ёндашиш кўзда тутилган. Яшил майдонлар экологик ва эстетик қиймати даражасига кўра таснифланади ва энг муҳим намуналарга нисбатан кесиш эмас, балки кўчириб ўтказиш чоралари кўрилади. Алоҳида дарахтларни олиб ташлаш муқаррар бўлган тақдирда, компенсация чоралари – янги кўчатларни кўпайтирилган ҳажмда экиш назарда тутилади. Шу тариқа ҳудудни кўкаламзорлаштириш нафақат сақлаб қолинади, балки экологик мувозанат тамойилларига мувофиқ янада кучайтирилади.

    Дам олиш маскани сув омбори яқинида жойлашганини инобатга олиб, қарорда сув ресурсларини муҳофаза қилишга қаратилган барча экологик талабларга қатъий риоя қилиш белгиланган. Курорт ҳудудида атроф-муҳит ҳолати, жумладан, сув сифати устидан давлат органлари томонидан доимий назорат ўрнатилади. Сув ҳавзаси ва унга туташ ҳудудларнинг ҳар қандай ифлосланишини бартараф этиш имконини берадиган ишончли сув чиқариш ва оқова сувларни тозалаш тизимини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Барча муҳандислик ечимлари экологик хавфсизлик ва барқарорликка устувор аҳамият берган ҳолда амалга оширилади.

    Лойиҳани экологик талабларга риоя қилган ҳолда амалга ошириш, шу жумладан, лойиҳани амалга ошириш даврида ва лойиҳа ишга тушгандан кейин чиқинди ҳамда оқова сувларининг Чорвоқ сув омбори ва Чирчиқ дарёсига ташланишига йўл қўймаслик, оқова сувларни Чирчиқ шаҳри оқова сувларни тозалаш иншоотига йўналтириш чораларини кўриш Sea Breeze Uzbekistan МЧЖнинг асосий мажбуриятларидан бири этиб белгиланди.

    Қатъий назорат ўрнатилиши юзасидан

    Қарорда алоҳида банд билан лойиҳанинг амалга оширилиши давлат органлари томонидан қатъий назоратга олиниши таъкидланган. Республика Бош прокуратураси курорт ҳудудида барча шаҳарсозлик ва экологик меъёрларга риоя этилишини алоҳида назоратга олади. Вазирлар Маҳкамаси ва Бош прокуратура дастлабки лойиҳа ечимларидан тортиб, объектларни фойдаланишга топширишгача бўлган барча жараёнларнинг шаффофлиги ва қонунийлигини таъминлашга масъул ҳисобланади. Бундай ёндашув мажмуани қуриш ва ундан фойдаланишнинг ҳеч бир жиҳати эътибордан четда қолмаслигини, табиат, давлат ва фуқаролар манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлайди.

    Курорт ҳудудини ривожлантириш фақат мажмуанинг ўзини қуриш билан чекланиб қолмайди – лойиҳа доирасида унга туташ ҳудудни ҳар томонлама яхшилаш ҳам кўзда тутилган. Бундай ёндашув нафақат дам олувчилар, балки маҳаллий аҳоли учун ҳам қулай муҳит яратиб, бутун туманнинг ривожланишига барқарор туртки беради.

    Курорт ҳудудини ривожлантириш минтақанинг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлашга ва маҳаллий аҳоли учун янги имкониятлар яратишга хизмат қилади. Инфратузилмага сармоя киритиш хизмат кўрсатиш даражасини ошириш ва сайёҳларни жалб қилиш имконини беради.

    3 август, 18:56   Изоҳ (0)   775
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Чорвоқ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.