Украина ҳарбийлари Краснодар ўлкасидаги “Кавказ” портида ёнилғи цистерналари ортилган темир йўл паромига ҳужум қилди. Натижада паромда ёнғин чиқиб, чўкиб кетди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Украина ҳарбий денгиз кучлари спикери Дмитрий Плетенчук паромга ҳужум қилинганини тасдиқлаб, у қонуний нишонга айланганини айтди.
Бу паром оккупация кучларини, биринчи навбатда, ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш учун Россия ҳарбий логистикасининг энг муҳим бўғинларидан бири бўлиб, бундан ташқари, у, албатта, қурол-яроғ ташиган, деди Петеленчук.
У паромга қандай қурол билан зарба берилганини ошкор қилмади. Ёнилғи цистерналари ортилган темир йўл паромига 22 август куни ҳужум қилинган. Ёнғин бошланганидан кейин у сув тубига чўкиб кетган. Краснодар ўлкасининг Темрюк тумани раҳбари Фёдор Бабенков паромда 30 та ёнилғи цистерналари бўлганини айтган.
Изоҳ (0)