Дональд Трампга қарши жиноий иш олиб борган собиқ прокурор Жек Смитга нисбатан текширув бошланди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.

Тергов ташаббускори республикачи сенатор Том Коттон ҳисобланади. У Смитни 2024 йилги президентлик сайловлари натижасига таъсир ўтказишга уринишда айблаган. Тергов федерал ходимлариа сиёсий мақсадларда лавозимидан фойдаланишни тақиқловчи Hatch Act (Хетч акти) қонунининг эҳтимолий бузилиши билан боғлиқ.
Июль ойида амалдаги президент Дональд Трампга қарши жиноий ва маъмурий ишлар олиб борган АҚШ Адлия вазирлигининг 20 дан ортиқ ходим ишдан бўшатилганди. Улар махсус прокурор Жек Смит билан биргаликда Трампга қарши иккита иш — махфий ҳужжатларни ноқонуний сақлаш ва 2020 йилги сайлов натижаларини бекор қилишга уриниш бўйича иш олиб борган.
Ушбу бўшатишлар Адлия вазири Пем Бонди томонидан Байден маъмуриятининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш сиёсатини қайта кўриб чиқиш учун ташкил этилган “мақсадли ишчи гуруҳ” тавсияси асосида амалга оширилган.
Изоҳ (0)