Япониянинг Васеда университети хусусий компаниялар билан бирга уч метрли робот ишлаб чиқаради. Бу ҳақда Kyodo хабар берди.

Роботлар табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш ва қутқарув ишларида қўлланилади. Уларнинг бўйи уч метр, вазни эса 300 килограмм бўлади.
Бундай роботлар соатига 5 километр тезликда юра олади ва 100 килограммдан ортиқ оғирликдаги юкларни кўтара олади. Уларнинг асосий вазифаси Япония тез-тез дуч келадиган зилзилалар ва бошқа табиий офатлардан кейинги вайроналарни тозалаш бўлади, дея таъкидлайди агентлик.
Синовдан ўтказиш учун мўлжалланган модел 2026 йил охиригача тайёр бўлади. Оммавий ишлаб чиқаришни 2029 йилгача йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Япония бир вақтлар одамсимон робототехника соҳасида дунё етакчиси бўлган. 1973 йилда Васеда университети дунёдаги илк икки оёқли робот — WАБОТ-1 ни яратган. Кейинчалик Honda компанияси 2011 йилгача ишлаб чиққан АSIMО роботлари билан бу йўналишда етакчиликни давом эттирган. Бугунги кунда эса инсон ўрнини тўлиқ босувчи қутқарув роботлари мавжуд эмас.
Изоҳ (0)