• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    Дунёда Қўшма Штатларга нисбатан муносабат турлича. Уни эркинлик, демократия ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси сифатида кўрадиган ҳам, аксар урушлар ва хаос сабабчиси деб биладиганлар ҳам етарлича.

    Бироқ ҳеч ким унинг вайронкор ва ўта профессионал уруш машинасини инкор эта олмайди. Америкаликлар дунёнинг исталган нуқтасига, ҳар қандай вақтда зарба бериш имконига эга. Сайёрамизнинг турли қисмларида жойлашган 750 та ҳарбий база логистика занжири вазифасини бажаради. Улар шарофати билан мураккаб ва давомли амалиётларни бажариш мумкин.

    Ҳарбий ҳаво кучлари

    Қўшма Штатлар ҳарбий доктринаси ҳаво ҳукмронлиги устига қурилган. Улар душман қирувчи самолётлари ёхуд мудофаа тизимлари зарарсизлантирилмай туриб, бирор жиддий амалиётга қўл урмайди. Шу боис уларда кенг спектордаги ҳаво бортлари мавжуд. F-35 уларнинг энг машҳурларидан дейиш мумкин. Уни лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва узоқ муддатли техник хизмат кўрсатиш каби харажатлар АҚШ ва иттифоқчиларига тахминан 2 триллион долларга тушади. Дастурнинг тахминан 70 фоизини Қўшма Штатлар ўз зиммасига олган.

    АҚШ harbiy havo kuchlarining tuli maqsadlarga moъljallangan samolyotlari
    АҚШ ҳарбий ҳаво кучларининг тули мақсадларга мўлжалланган самолётлари
     
    Фото: Атлантиc Cоунcил

    Бешинчи авлод самолёти. Бу F-35 га нисбатан бериладиган таъриф. Боиси у бир неча вазифаларни бир вақтда бажаради, юқори даражада автоматлаштирилган, йирик ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлайди. Энг муҳими, аввалбошидан радарларда кўринмаслик учун лойиҳаланган. Аммо бу самолёт ҳаво мудофаа тизимлари учун дахлсиз дегани эмас, Назарий жиҳатдан радарларда кўринмайдиган самолёт йўқ. Бу ерда гап паст сезувчанликда.

    Аслини олганда F-35 учта самолётдир. Унинг қуруқликдан учириладиган F-35 модели ҳаво кучларида, вертикал кўтарилиш ва қўниш хусусиятига эга Б модели эса денгиз пиёдалари сафида хизмат қилади. Мазкур хусусият шарофати билан у десант-амфибия кемалари ҳаво қанотидан жой олган. Қирувчининг C версияси эса авиаташувчиларда хизмат қилишга мўлжалланган.

    F-35 A,B va C modifikatsiyalari
    F-35 А,Б ва C модификациялари
    Фото: Aviation.com

    F-35 АҚШ қуролли кучлари инвентарига киритилган энг замонавий қирувчи самолёт ҳисобланади. Уни баъзан қанотли компьютер деб ҳам аташади. Ҳар бири 90-100 млн долларга баҳоланади. Бироқ америкаликлар ихтиёрида ундан ҳам машҳурроқ қирувчи самолёт мавжуд. У F-22 бўлиб, нархи F-35 дан уч баробар қимматроқ. F-22 Raptor нафақат илғор авионика, балки аэродинамик имкониятлар билан ҳам мақтана олади.

    Яъни у F-35дан узоқроққа учиши, яхшироқ манёвр қилиши мумкин. Уни Қўшма Штатлар ҳатто энг яқин иттифоқчиси Исроилга ҳам сотмаган. Аммо ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишдаги юқори нарх сабаб Raptor’лар чекланган сонда ишлаб чиқарилган. Ҳозир АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари ихтиёрида бундай ҳаво бортларидан тахминан 187 та бор. Уларнинг бир қисми Қўшма Штатларнинг Хитой яқинидаги базаларига жойлаштирилган бўлиб, фақат қуруқлик аэродромларидан учирилади.

    Foto: F-22 Raptor
    Фото: F-22 Raptor
    Фото: Lockheed Мартин

    Қирувчи самолётлар борасида Хитой АҚШга илк бор 2011 йили чақириқ ташлади. Мамлакатда ишлаб чиқарилган ва бешинчи авлодга мансуб дея ишониладиган J-20 Mighty Dragon қирувчиси илк бор ҳавога кўтарилди. Самолёт Хитой ҳарбий саноатида янги саҳифа очди. Аввалига улар рус двигателларида парвоз қилди. Кейинчалик хитойликлар маҳаллий WС-15 муқобилини ишлаб чиқди.

    Ҳозир хитойликлар ихтиёрида ушбу самолётдан 200 та борлиги ишонилади. Мамлакат ўзининг мисли кўрилмаган ишлаб чиқариш имкониятидан фойдаланиб, 2030 йилга қадар рақамларни мингга етказиши мумкин. Даъво қилинган кўрсаткичларга ишонсак, J-20 максимал тезлик, операцион радиус ва қуроллар кўтариш имконияти бўйича ашаддий рақиби F-22 ни ортда қолдиради.

    Xitoyning J-20 qiruvchi
     
    Хитойнинг J-20 қирувчи
    Фото: Scramble

    Аммо унинг стелс, яъни радарларда кўринмаслик хусусиятига нисбатан саволлар бисёр. Хитой ҳукумати қатъий цензура ўрнатгани боис фақат ютуқларгина гапирилади. Қолаверса, инсон омили ҳам муҳим рол ўйнайди. Хитойликлар сўнгги бор 1979 йили ҳақиқий урушда қатнашган. Қўшма Штатлар эса ўз учувчиларини турли можароларда мунтазам чархлаб келади.

    Таъкидлаш жоиз, J-20 хитойликлар ихтиёридаги ягона бешинчи авлод қирувчиси эмас. 2024 йили хитойликлар яна бир самолёт J-35 ни намойиш қилди. У тузилиш жиҳатдан америкалик рақиби F-35 ни ёдга солиб юборади. Хитойликлар янги қирувчини ҳаво кучлари ва флот авиацияси учун алоҳида моделда ишлаб чиқармоқчи. Яъни қуруқликдан учишга бошқа, авиаташувчилар палубасидан кўтарилишга бошқа самолётлар бўлади.

    J-35A qiruvchi samolyoti
    J-35А қирувчи самолёти
    Фото: Хитой манбалари

    Аммо Хитой самолётларининг репутацияси америкалик рақиблари билан тенглаша оладиган даражага чиққани йўқ. Арзонлиги боис уларни асосан Африка ва Осиёнинг қашшоқ давлатлари харид қилмоқда. J-10C халқаро бозорда оммалашган мана шундай моделлардан биридир. Покистон ҳарбий ҳаво кучлари Кашмир учун навбатдаги можарода ҳинд қирувчиларини айнан ушбу самолётлар ёрдамида уриб туширган эди. Бу эса Пекин тақдим этган моделларга нисбатан скептитсизмни бир қадар йўққа чиқарди.

    Умуман олганда, ҳозир Қўшма Штатлар ихтиёрида 13 мингдан ортиқ самолёт мавжуд. Уларнинг 1800 га яқини қирувчилар ҳисобланади. F-35 ва F-22 дан ташқари, мазкур рўйхатдан F-15, F-16 ҳамда F/А-18 қирувчиларининг турли моделлари ҳам ўрин олган. Хитой эса бунга қарши тахминан 3000 техникадан иборат ҳаво кучларини қўя олади. Мазкур тузилманинг катта қисми қирувчилар бўлиб, асосини J-10, J-11 ва J-16 каби тўртинчи авлод самолётлари ташкил этади.

    Бироқ қирувчи самолётлар ҳаво жанглари тақдирини ҳал қиладиган ягона фактор эмас. Эрта огоҳлантириш ва ҳаво назорати (АEW&S) самолётлари, ҳавода ёқилғи қуйиш танкерлари ва бошқалар жанговар амалиёт натижасини белгилашда муҳим рол ўйнайди. Айниқса узоқ масофага зарба бериш талаб этиладиган миссиялар учун танкерлар флоти керак бўлади. Қўшма Штатларда бундай мақсадлар учун 650 та самолёт мавжуд. Хитойда эса рақамлар 7 тадан 30 тага бориши мумкин.

    Qoъshma Shtatlarning havoda yoqilgъi quyish tankerlari
    Қўшма Штатларнинг ҳавода ёқилғи қуйиш танкерлари
    Фото: УС Аир Форcе

    Аммо Хитойнинг оғриқли томони бу эмас. Мамлакатда советларнинг Ту-16 бомбардимончиси асосида ишлаб чиқарилган тахминан 120 та Xian H6 стратегик бомбардимончиси мавжуд. Улар ядровий қуролларни ташиши, узоқ масофали ракеталарни учириши мумкин. Аммо радарларда кўринмаслик хусусиятига эга эмас. Бунга қодир Xian H-20 модели эса ҳали ишланма босқичида. У 2030 йилга қадар тайёр бўлмаслиги мумкин.

     Xian H6 strategik bombardimonchisi
    Хитойда ишлаб чиқарилган Xian H6 стратегик бомбардимончиси
    Фото: Чина Армс

    Қўшма Штатлар бундай салоҳиятга аллақачон эга. У ўзининг илк яширин стратегик бомбардимончисини 1989 йили ҳавога кўтарган. 1999 йили эса Болқон урушида жанговар синовдан ўтказган. Ўшандан бери у турли можароларда, жумладан Эрон ядровий объектларига зарбада қатнашди.

    Ҳарбий денгиз кучлари

    Гап ҳарбий ҳаво кучлари ҳақида кетганда, Қўшма Штатлар ҳам сон, ҳам сифат борасида яққол устунликка эга. Аммо ҳарбий денгиз кучлари борасида бундай дея олмаймиз. Хитой флоти кемалар сони бўйича аллақачон Қўшма Штатларни ортда қолдирган. Пентагоннинг 2023 йилги ҳисоб-китобларига кўра, хитойликлар ихтиёрида 370 та кема мавжуд. АҚШда эса бундан 78 тага камроқ — 292 та.

    Бироқ бу денгизда хитойликларнинг қўли баланд келишини англатмайди. Хитой флоти шунчаки кемалар сони билан устун холос. Бошқа бир индикаторга кўра, улар анча ортда қолади. Гап флот ихтиёрида мавжуд кемаларнинг умумий вазнини ифодаловчи тоннаж ҳақида. Соддароқ айтсак, Хитой флотининг умумий вазни 2 857 143 тоннани ташкил этади. Уларнинг рақибида эса 4 168 037 тонна.

    Буни АҚШ ҳарбий денгиз кучларидаги кемаларнинг йириклиги, масалан авиаташувчилар фактори билан изоҳлаш мумкин. Бортида бир неча минг киши хизмат қиладиган, бир марта ёқилғи қуйиш билан 50 йил тўхтовсиз сузиш имконига эга бўладиган баҳайбат кемалар Қўшма Штатларни дунё уммонларининг хўжайинига айлантирган. Америкаликлар жами 11 та авиаташувчига эга. Уларнинг барчаси ядровий бўлиб, ҳар бири ишлаб чиқарган энергия бутун бошли шаҳарни электр билан таъминлашга етади.

    Ҳар бир авиаташувчи ўртамиёна давлат ҳарбий ҳаво кучлари билан баробар ўт очиш қувватига эга. Қўшма Штатларнинг Gerald R. Ford авиаташувчиси ҳозирда сузаётган энг йирик ҳарбий кема ҳисобланади. У ўзи билан олтмишга яқин қирувчи, электрон уруш, транспорт самолётларини олиб сузади. Қолаверса, унинг ҳаво қанотидан логистика, махсус амалиётлар ҳамда сувости кемаларини овлашга қодир вертолётлар ҳам ўрин олган.

    USS Гералд Р. Форд авиаташувчисининг зарбдор гуруҳи
    Фото: Тҳе Маритиме Эхуcитиве

    Қўшма Штатлардан фарқли, Хитой флоти глобал эмас, минтақавий амалиётларга эътибор қаратади. Боиси уларда узоқ масофага сузиб бориш ва уммонда ойлаб қолиш имконини берадиган ядровий авиаташувчилар мавжуд эмас. Мамлакат 1998 йили Украинадан советларнинг Varyag авиаташувчисини сотиб олиб, чуқур модернизациядан ўтказди. 2012 йили кема Лиаонинг номи билан флот ихтиёрига топширилди. Shandong эса илк маҳаллий авиаташувчи бўлиб, 2017 йили сувга туширилган. Бироқ улар жанговар имкониятлар борасида АҚШ авиаташувчиларига яқин ҳам келолмайди.

    Хитойликларнинг катапульта механизмига эга илк авиаташувчиси 2024 йилдан денгиз сафарларини бошлади. Гап ҳажм ва имкониятлар ҳақида кетганда, у аввалги икки моделдан кескин фарқ қилади. Кема 40 дан ортиқ ҳаво бортларини ўзи билан бирга олиб юради. J-15Т қирувчилари, J-15D электрон уруш самолётлари, Шенянг J-35 стесл қирувчилари ва KJ-600 “эрта огоҳлантириш ва ҳаво назорати” (АEW&S) самолётлари шулар жумласидан. Бироқ Fujiа’нинг энг катта камчилиги ядровий реакторлар йўқлигида. Қолаверса, у ҳали хизматга тайёр эмас.

    Fujian aviatashuvchisi
    Fujiан авиаташувчиси
    Фото: Навал Technology

    Қуруқлик қўшинлари

    Хитой ҳарбий ҳаво кучлари ва флотни ривожлантиришга жиддий эътибор қаратди. Буни Тайван омили билан боғлаш мумкин. Бироқ Пекин қуруқлик қўшинларига нисбатан ўгай муносабатда дейиш тўғри эмас. Қуролли кучларнинг мазкур тузилмасида тахминан бир миллион фаол хизматчи мавжуд. Улар 5 та театр қўмондонлиги, 13 та армия корпусига бўлинган. Компартия ислоҳотлари доирасида мазкур тузилма хизматчилари сони камайган бўлса-да, техник имкониятлари яхшиланди.

    Ҳозир унинг ихтиёрида маҳаллий ишлаб чиқарилган танклар, зирҳли транспорт воситалари, артиллерия қуроллари ва ҳаво мудофаа тизимлари бор. Ривожланган ҳарбий саноат шарофати билан каталог шиддат билан кенгаймоқда. Type 99 танклари, Type 04 пиёда жанговар машиналари, Type 08 зирҳли транспорт воситалари, PSL-181 ўзиюрар гаубитсалари ҳамда HQ оиласига мансуб турли радиусда ишлайдиган ҳаво мудофаа тизимлари – буларнинг бари кенг кўламли модернизация дастурининг натижаси ҳисобланади.

    Xitoyning Type 99 tanklari
    Хитойнинг Type 99 танклари
    Фото: Навал Technology

    Қўшма Штатлар армиясида хизмат қилувчи ҳарбийлар сони рақибидан озроқ – 450 минг. Бироқ АҚШ Миллий гвардиясининг 336 минг фаол ходимлари ҳам қўшиб ҳисобланса, кўрсаткич Хитой қуруқлик кучларига яқинлашади. Улар М1А2 Аbrams танклари, Bradley пиёда жанговар машиналари, Stryker зирҳли транспорт воситаларида жанг олиб боради.

    Қолаверса, уларда яна тахминан 12 минг МRAR синфидаги минага бардошли машиналар ҳам бор. Артиллерия борасида АҚШ асосан HIMARS ва М270 каби ялпи ўт очиш ракета тизимларига суянади. Мазкур иккиси Украинада синовдан муваффақиятли ўтган.

    АҚШ армияси ҳаво таҳдидларидан ҳимояланиш учун Патриот, ТHААD зенит ракета комплексига таянади. Яқин масофадаги нишонларни эса Avanger тизимлари билан зарарсизлантириш мумкин. Қолаверса, Stinger кўчма мудофаа тизимлари билан қуролланган пиёдалар ҳам паст баландликда учадиган ҳаво таҳдидларини бартараф эта олади.

     ТҲААД зенит ракета комплекси
    Фото: Армй Реcогнитион

     

    АҚШ қуруқлик кучлари дунёнинг энг йирик армия авиациясига эга. Рўйхатда АH-64 Аpache ҳужумкор, UH-60 Black Hawk, Ч-47 Chinook каби транспорт вертолётларини учратиш мумкин. АҚШ қуруқлик кучлари 2024 йили Пентагон учун ажратилган 886 миллиард долларлик бюджетнинг 30 фоизини олган.

    Дронлар

    Учувчисиз учиш қурилмаларидан зарба бериш амалиётида фойдаланган илк давлат Қўшма Штатлар бўлди. 2001 йили Афғонистонга босқинда МQ-1 Predator дрони ҳам жанговар амалиётга жалб этилди. АҚШ шундан буён йирик ҳажмли дронлар саноатининг етакчиси мавқейини сақлаб келмоқда. Бироқ Украина уруши катта дронлар ҳаво мудофаа тизимлари учун осон ўлжа бўлиши, интенсив жанглар учун эса кичик ва кўп сонли дронлар зарурлигини кўрсатиб берди.

    Хитой Қўшма Штатларни бу соҳада аллақачон ортда қолдириб кетган. Биргина мисол, DJI компанияси тижорий мақсадлар учун мўлжалланган дронлар бозорининг тўртдан икки қисмига эгалик қилади. Аммо бу ҳаммаси эмас. Мамлакат учувчисиз учиш қурилмалари учун зарур бўлган юқори технологик эҳтиёт қисмлари ва нодир материаллар секторини ҳам назорат қилади.

    Пентагон мазкур камчиликни бартараф этиш учун қадам ташлаб, кичик ва арзон дронлар ишлаб чиқаришни рағбатлантирувчи меморандумни имзолади. Бироқ арзон эҳтиёт қисмлари ва ишчи кучисиз буни уддалаш мумкинми, ҳозирча номаълум. Хитой ҳарбийлари эса разведкачи, камикадзе ҳамда бомбардимончи дронларни ўз сафларига тобора чуқурроқ интеграция қиляпти. Баъзан сув илони, кабутар каби ниқобланган уникал ишланмалар ҳам намойиш этилади.

    Kabutar koъrinishida niqoblangan dron
    Кабутар кўринишида ниқобланган дрон
    Фото: Хитой манбалари

    Лекин америкаликларда хитойликларда йўқ “кузир карта” бор. Улар сўнгги ўн йилликларда бир неча уруш ва ўнлаб ҳарбий амалиётларда тажриба орттирди. Афғонистон, Ироқ ва Ливияга босқин АҚШ ҳарбийларига супер масштабдаги амалиётларни бошқариш, турли қўшин турларни ўзаро мувофиқлаштиришни ўргатди. Пекин эса сўнгги бор бундан 55 йил муқаддам Вьетнам билан ҳарбий можарога борган. Шундан буён унинг аскарлари уруш кўрмади.

    21 июл, 19:50   Изоҳ (0)   3174
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АҚШ#Хитой#ҳарбий қудрат
    Ҳумоюн Тожиддинов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида иссиқлик ва гидроэлектр станциялари ишга туширилади

    Ўзбекистон | 22 июл, 00:13

    Индонезия президентининг мушуги шахсий қўриқчига эга бўлди 

    Дунё | 22 июл, 00:00

    Ўзбекистонда газ ва бензин ишлаб чиқариш ҳажми камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 23:44

    Исроил 25 давлатнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириғини рад этди

    Дунё | 21 июл, 23:16

    Қирғизистонда SIM карталарни учинчи шахсга бериш ва сотишни тақиқловчи қонун қабул қилинди 

    Дунё | 21 июл, 22:56

    Ўзбекистонда “олтмишвой” ва “етмишвой”лар туғилиши сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.