Япония ўтган йили транспорт қонунларини ўзгартириб, жамоат кўчаларида етказиб берувчи роботлар ҳаракатига рухсат берди. Бу ҳақда Gulf News хабар берди.
Яшил робот Uber Eats дастури орқали буюртма берилган таомни олиш учун ресторанларга борган вақтида “Диққат робот!” деб овоз чиқаради.
6 мартдан бошлаб, етказиб берувчи роботлар шаҳарнинг кичик бир қисмида ишга туширилади. Ишчи кучи танқислигига дуч келган мамлакат, ўтган йили жамоат кўчаларида етказиб берувчи роботлар фаолиятига рухсат бериш учун транспорт қонунларини ўзгартирган. Кўплаб компаниялар, жумладан Panasonic ҳам юкларни ташиш учун янги роботларни синаб кўрмоқда.
Машина соатига 5,4 километр (3,4 миля) тезликда ҳаракатланади. Uber Eats раҳбари Алвин Оонинг маълум қилишича, Токио роботларининг имкониятлари дастлаб чекланган бўлади.
Илова фойдаланувчилари робот келишини ташқарида кутишлари лозим, аммо бир кун келиб у уларнинг эшиги олдига бориши мумкин, — деди у 5 март куни AFP’га.
Mitsubishi Electric ва АҚШнинг Cartaken стартапи билан биргаликда ишлаб чиқилган Uber Eats роботлари дастлаб гавжум Ниҳонбаши туманидаги бир нечта ресторанлардан озиқ-овқат етказиб бериши режалаштирилган.
Изоҳ (0)