• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Робот-жарроҳ: орзумиз рўёбга айланди

    Замонавий кичик-инвазив жарроҳликнинг ривожланишидаги муҳим босқичи, роботлаштирилган тизимдан фойдаланиш бўлди. Бугунги кунда ундан тиббиётнинг турли йўналишларида фойдаланилмолқда. Жумладан, онкология, урология, гинекология, гастроэнтерология, умумий жарроҳлик ҳамда колоректал ва пластик жарроҳликда. Робот-жарроҳ томонидан амалга ошириладиган жарроҳлик амалиётининг афзаллиги шундаки, улар соғлом тўқималарга минимал шикаст етказиш ва кам қон йўқотиш йўли билан амалга оширилади.

    Шу туфайли турли ҳил хавфлар камаяди ва реабилитация даврининг довомийлиги қисқаради. Бундан ташқари, жарроҳлик операциясидан кейинги оғриқ нисбатан кам сезилади ва чандиқлар яққол намоён бўлмайди. Бундан ташқари, робот-жаррорҳнинг кенг визуал имкониятлари туфайли барча манипуляциялар ниҳоятда аниқ бажарилади. Хусусан, ушбу тизим орқали жарроҳлар тананинг ичкарисини уч ўлчамли тасвир ёрдамида кўра олишлари мумкин бўлади. Роботнинг жарроҳлик асбоблари кичик ўлчамли бўлиб, инсон қўлига қараганда анча катта диапазонда эгилиб, айлана олади.

    Ўзининг тузилишига кўра, ушбу робот тизими иккита блокдан иборат: оператор-жарроҳ учун консол ва тўртта «қўлли» робот ускуна. Ушбу ускуна тўртта ишчи асбобни ўз ичига олади: улардан бири камера, қолганлари эса шифокорга керак бўлган у ёки бу жарроҳлик воситаларидир. Жарроҳ ўз консолида жойлашиб олиб, консол унга ички органларнинг 3D катталаштирилган тасвирини тақдим этади ва маҳсус жойстикларни ҳаракатга келтиради.

    Уларнинг ҳаракатлари эса тутқичлар тизими орқали робот асбобларга узатилдади. Робот - жарроҳ қила оладиган ҳар қандай ҳаракатни бажара олади, лекин нисбатан паст амплитудада. Бу эса робот томонидан амалга ошириладиган ҳаракатлар нихоятда аниқ бажарилиши туфайли юқори баҳоланади. Жарроҳнинг жойлашуви кўпчиликка маълум бўлган лапароскопик жарроҳликдан тубдан фарқ қилади. Хусусан, шифокор жарроҳлик амалиёти столи қаршисида туриб, операция пайтида ишлатиладиган асбобларни бевосита қўли билан ушлаб, олдида турган экранга қарайди. Робот ёрдамида амалга ошириладиган операция вақтида эса жарроҳ консолдаги қулай стулда, барча диққатини операцияда жамлаш имконияти бўладиган шароитда ўтиради.

    Хўш, роботлаштирилган жаррорҳлик операцияси қандай бажарилади? Биринчидан, жарроҳ беморнинг танасига кичик ҳажмдаги асбоблар ва юқори аниқликдаги камерани киритиш учун бир-нечта майда кесмалар қилади. Камера шифокорга жарроҳлик майдонининг кенгайтирилган, юқори аниқликдаги, уч ўлчамли тасвирини олиш имконини беради. Сўнгра эргономик консолда қулай жойлашган жарроҳ 3D тасвир ва қўлидаги асбобларни бошқариш дастаги билан кўриш назорати остида манипуляцияларни амалга оширади. Тизим реал вақт режимида жарроҳ ҳаракатларини бемор ичидаги асбобларнинг аниқ ҳаракатларига айлантиради. Операция давомида жарроҳ ҳар бир жаррорҳлик муолажасини назорат қилади. Тизимни жарроҳнинг иштирокисиз дастурлаш ёки бирон-бир тарзда ишлатиш мумкин бўлмайди.

    Робот-жарроҳ илк маротаба 2000 йилда АҚШда қўлланилган, шундан сўнг бу технология деярли бутун дунёда – Европа, Жанубий Корея, Япония, Сингапур, Россия ва ниҳоят, Ўзбекистонда машҳур бўла бошлади. Бугунги кунда Shox International Hospital нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Ўрта Осиё ҳудудида ҳам шундай роботлаштирилган қурилма ўрнатилган ягона клиника ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, клиникамизда янги технологияни жорий этиш масаласига ўта жиддий масъулият билан ёндашилди: ушбу йўналишнинг профессионалларидан бири, профессор ўз жамоаси билан Жанубий Кореядан ходимларимизни ўқитишга таклиф этилди.

    Айни пайтда клиникамиздаги жарроҳлик амалиёти билан шуғилланувчи барча ходимлар ўз малакасини ошириш билан банд. Негаки операцияда бутун жамоа иштирок этади ва амалиёт натижаси ва беморнинг саломатлиги ҳар бирининг касбий маҳоратига боғлиқ. Шох International Hospital Ўрта Осиёдаги робот-жарроҳ ўрнатилган ягона клиника бўлгани учун келгусида клиникамизда ушбу тизим ёрдамида бажариладиган жарроҳлик амалиётлар кенг йўлга қўйилади. Биз учун роботлаштирилган жарроҳлик эндиликда янги технология бўлмай қолади. Клиникамиз ушбу турдаги жарроҳлик муолажани тўлиқ ўзлаштириш ва мунтазам амалиётимизга жорий этишни режалаштирган. Клиникада ҳар қандай операция ноёб ҳисобланади. Ҳар сафар ҳар янги бемор билан операциянинг индивидуал курси ишлаб чиқилади.

    Бугун биз ўз олдимизга учта асосий мақсадни қўйдик: яъни, ҳар қандай жарроҳлик муолажасини бошлашдан олдин, биринчиси, ўсимтани яна такрорланмаслиги учун бутунлай олиб ташлаш, иккинчиси – асаб тугунларига, сийдик ажратиш тизимига ва бемор ҳаёти учун муҳим бўлган бошқа органларга таъсир қилмаслик, учинчидан, беморнинг тез тикланиши ва буткул соғайиб кетишини таъминлаш учун минимал қон йўқотиш билан жарроҳлик амалиётини амалга оширишдир. Бунда эса бизга робот-жарроҳ ёрдам беради.

    Миркомилов Миразиз Нодир ўғли

    Шох International Hospital тижорат директори

    Реклама ҳуқуқи асосида.

     

    22.09.2022, 12:00   Изоҳ (0)   24025
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ИСФТ институти қулай талаблар асосида янги ўқув дастурларига қабул қилишини эълон қилди!

    22.09.2022, 09:00

    Тошкент шаҳрида «яшил» ривожланиш ва қайта тикланадиган энергетика масалалари муҳокама қилинди

    21.09.2022, 19:30

    ISHONCH дўконлар тармоғининг янги форматдаги учта янги дўконлари кетма-кет ўз фаолиятини бошлади

    21.09.2022, 18:00

    Ўзбекистондаги илк business-friendly маркетплейс: Vibo бренди бозорга ўзига хос модель билан кириб келди

    21.09.2022, 15:00

    Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтига қабул давом этмоқда!

    21.09.2022, 10:30

    2022 йилда ойна-эшик тизимларидаги трендлар

    21.09.2022, 09:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.