“Ўзгидромет” 21—25 июль кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Унга кўра, ҳафтанинг биринчи ярмида 40-43 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда 44-45 даражагача бўлган жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Иш ҳафтасининг иккинчи ярмида ҳам иссиқнинг сезиларди даражада пасайиши кутилмайди.
Ҳарорат асосан кундуз кунлари 38-41 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда 42-43 даражагача бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат асосан кечалари 23-28 даража бўлади.
Ушбу кунларда Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан кечалари 23-26 даража, кундуз кунлари 21—23 июлда 40-42 даража, 24—25 июлда 38-40 даража бўлади.
Ўзбекистонда дам олиш кунлари жанубдан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво оқимлари кириб келиши давом этди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамада, энг аввало, болалар, кексалар, ҳомиладор аёллар ва сурункали касалликлардан азият чекаётган беморлар ўз соғлиғига янада эътиборли бўлиши кераклигини билдириб, иссиқ кунларда амал қилиш лозим бўлган бир қатор тавсиялар берди.
Изоҳ (0)