• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» оқшоми: Хитой коронавируси бўйича 28 февралнинг асосий хабарлари

    Хитойдаги вазият

    Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг маълум қилишича, мамлакат бўйлаб вирусни юқтириб олганлар сони 78 824 кишини ташкил қилиб, 32 495 киши даволанишга муваффақ бўлди. Коронавирус билан касалланиш оқибатида вафот этганлар сони 2858 кишига етди.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 27 февраль ҳолатига кўра, жаҳоннинг 48 мамлакатида коронавирус инфекцияси аниқланиб, умумий ҳисобда 82 249 киши вирусни юқтириб олгани ҳақида маълум қилди.

    Шунингдек, Хитой давлат соғлиқни сақлаш қўмитаси мамлакатда коронавируснинг янги турини юқтирганларнинг қарийб 46 фоизи тузалгани ва касалхонадан чиқарилгани ҳақида хабар берди.

    Хитой расмийлари катта пул мукофотларини ваъда қилиб, аҳолини тиббий кўрикдан ўтишга жалб қилмоқда. Цяньцзян шаҳри раҳбарияти шифокор қабулига келган ҳар бир кишига бир минг юань, организмида коронавирус аниқланган ҳар бири кишига эса 10 минг юань таклиф қилмоқда.

    Фото: Instagram/Jackiechan

    Хитойлик таниқли актёр, режиссёр, каскадёр ва сценарийнавис Жеки Чан ўзининг коронавирус билан касаллангани ҳақида тарқалган хабарларга изоҳ берди. «Ҳаммага мен ҳақимда қайғуришгани учун ташаккуримни изҳор этаман. Илтимос, хавотирга тушманг, мен карантинда эмасман. Қолганлар ҳам хавфсиз ерда, соғ-саломат бўлишни тилайман!» — деб ёзган Жеки Чан Instagram’да.

    Ўзбекистондаги вазият

    Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири коронавирус муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди. Вазирлик Ўзбекистонда коронавируснинг олдини олишда амалга оширилаётган ишлар хотиржам бўлишга асос бўлмаслиги, огоҳ бўлишга, жумладан, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирмоқда.

    Кўришни қатъий тавсия қиламиз: Маккадаги ниқоб таққан зиёратчилар, ҳароратни ўлчовчи робот, ёнган дарахтдан чиққан куртак. 27 февралнинг энг қизиқарли суратлари

    Ўзбекистон коронавирус инфекцияси тарқалиши муносабати билан Хитойдан келиши мумкин бўлган минглаб сайёҳлардан айрилгани ҳақида аввал хабар берилган эди. Хитойнинг бир неча шаҳарлари билан мунтазам рейсларнинг тўхтатилиши Ўзбекистон туризм соҳасига таъсир кўрсатган ягона салбий омил сифатида кўрсатилган эди. Хитойлик сайёҳларнинг келмаслиги ортидан пайдо бўлиши мумкин бўлган зарарлар ўрнини Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қўшни мамлакатлар билан алоқани мустаҳкамлаш ҳисобига тўлдирмоқчи. Хусусан, Россия, Қозоғистон, Туркманистон ва Тожикистондан сайёҳлик оқими ўсиши кутилмоқда. Шунингдек, қўмита Ўзбекистонни коронавирусдан холи мамлакат сифатида тарғиб қилмоқчи.

    Фото: Reuters

    Бироқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус ҳеч бир давлат коронавирусдан холи эканлигига ўзини ишонтирмаслиги кераклигини маълум қилди. «Мамлакатда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати умуман бўлмаслигини тахмин қилиш том маънода ҳалокатли хато ҳисобланади», — дейди Гебрейесус.

    Маккадаги Ал-Ҳаром масжидида намоз ўқиётган зиёратчилардан бири коронавирусдан ҳимояланиш учун ниқоб тақиб олган.

    Маккадаги Ал-Ҳаром масжидида намоз ўқиётган зиёратчилардан бири коронавирусдан ҳимояланиш учун ниқоб тақиб олган.
    Фото: Reuters

    Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкентдан Жидда ва Мадинага бўлган барча қатновлари 2020 йилнинг 27 февралидан бошлаб вақтинчалик тўхтатилди. Бунга 25 та давлат, жумладан, Ўзбекистондан келган турист ва зиёратчиларнинг Саудия Арабистонига кириши вақтинчалик ман этилгани сабаб бўлган. Саудия ҳукумати ушбу қарорни мамлакат COVID-19 коронавируси тарқалишининг хавфини олдини олиш зарурлиги билан изоҳлаган. Шунингдек, Саудия Арабистони яна 7 та давлат фуқароларига сайёҳлик визасини беришни тўхтатиб қўйди. Булар — Хитой, Япония, Сингапур, Жанубий Корея, Малайзия, Италия ва Қозоғистон давлатларидир.

    Жаҳондаги вазият

    Жанубий Кореяда коронавирус билан касалланганлар сони 2 минг кишидан ошиб кетди. Коронавирус билан касалланган яна 256 та янги ҳолат қайд этилди.

    Эронда хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича вице-президент Маъсума Эбтекар COVID-19 коронавирусини юқтириб олганини тан олди. Эбтекар Эрон ислом республикасида янги турдаги вирус қайд этилган биринчи сиёсатчи эмас. Топширилган тест натижалари Эрон Мажлисининг миллий хавфсизлик масалалари қўмитаси раҳбари Мужоб Зоннур, депутат Маҳдум Содиқийда ҳам ижобий натижа кўрсатган. Шунингдек, Эронда соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ирож Харирчи ҳам коронавирус билан касалланган. Эроннинг Ватикан ва Эрон давлатларидаги собиқ элчиси Хади Хисравшоҳий эса коронваирус билан касалланиб вафот этди.

    Маъсума Эбтекар.

    Маъсума Эбтекар.
    Фото: EPA

    ЖССТ маълумотларига кўра, Эронда 245 нафар одам коронавирус билан касалланган, шундан 26 та вазиятда ўлим ҳолати кузатилган.

    АҚШ вице-президенти Майк Пенс Оқ уйнинг коронавирус тарқалишига қарши кураш бўйича координатори лавозимига Дебби Бирксни тайинлади, у аввал ОИВ/ОИТС эпидемиясига қарши курашиш муаммолари бўйича ҳукумат сиёсатини олиб борган.

    Швейцарияда коронавирус сабаб Женева автосалони бекор қилинди. Швейцарияда 28 февраль ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 15 та ҳолат аниқланди.

    Францияда соғлиқни сақлаш вазири Оливье Веранга кўра, COVID-19 коронавируси билан касалланган беморлар сони қарийб икки баравар кўпайиб, 27 февраль ҳолати бўйича 38 нафарни ташкил қилмоқда.

    Мавзуга доир: Коронавирус Европа бўйлаб тарқалишда давом этмоқда

    Беларусда коронавирус билан касалланган биринчи бемор қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. Коронавирус мамлакатга Эрондан келган талабада аниқланган. У Беларусга Бокудан учиб келган. Шунингдек, Литвада ҳам коронавирус билан касалланишнинг биринчи ҳолати аниқланган. Маълумотларга кўра, фуқаро Италиянинг Верона шаҳридан 24 февраль, душанба куни, мамлакатга қайтиб келган. Айни вақтда бемор изоляция қилинган, аҳволи оғир эмас.

    Фото: «ТАСС»

    Озарбайжонда Россия фуқаросида коронавирус аниқланди. Бу коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ Озарбайжондаги илк ҳолатдир.

    Bank of America йил сўнгида охирги иқтисодий инқироздан ҳам оғир дамлар келишини тахмин қилди. Маълумотларга кўра, иқтисодий ўсиш суръатлари йил охирида 2,8 фоизгача пастлайди, 2009 йилдан бери ушбу кўрсаткич мунтазам равишда ўсиб келаётганди ва доим 3 фоиздан юқори бўлаётганди. Бундай пастлашнинг асосий сабабларидан бири сифатида коронавирус эпидемияси оқибатида Хитой иқтисодиётидаги секинлашув кузатилгани деб баҳоланмоқда.

    Reuters нашрининг ёзишича, Нигерияда ҳам коронавирус билан касалланиш бўйича биринчи ҳолат қайд этилган. Вирус мамлакатга уч кун олдин келган Италия фуқаросида аниқланган.

    Футбол

    Коронавирус сабаб «Ювентус»—«Интер» ва А Сериянинг яна тўртта ўйини томошабинларсиз ўтади. Коронавирус сабаб «Пахтакор»нинг ОЧЛдаги ўйини қолдирилди.

    Фото: «Пахтакор» матбуот хизмати

    Мазкур баҳс 3 март, сешанба куни, Саудия Арабистонида ўтказилиши керак эди. Бироқ коронавирус сабаб Саудия Арабистони чет элликларга виза беришни тўхтатиб қўйганди.

    28.02.2020, 20:13   Изоҳ (0)   130906
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Аброл Ваҳобов Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси раҳбари этиб тайинланди

    28.02.2020, 20:05

    «Яшнобод яшнаб туриши керак». Шавкат Мирзиёев яшнободлик фаоллар билан учрашди

    28.02.2020, 19:48

    Жиззахда мактабда ўқувчиларининг сочи чизғич билан ўлчаб чиқилди (фото)

    28.02.2020, 19:34

    Шавкат Мирзиёев Яшнободдаги 22 та касбга ўргатадиган «Ишга марҳамат» марказини бориб кўрди

    28.02.2020, 19:19

    Бухоро ҳокими Ўктам Барноев Ўзбекистон бош вазири ўринбосари этиб тайинланди

    28.02.2020, 19:04

    Ўзбекистонда қишнинг охирги кунида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

    28.02.2020, 18:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.