• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино

    Умрбоқий муҳаббат: ҳиссиётлар фалокатдан кучли эканини исботловчи 5 та фильм

    Баъзан ҳақиқий туйғулар энг хавфли вазиятларда ягона таянч бўлиб қолади. Айнан ҳиссий боғлиқлик бош қаҳрамонларга синовлардан ўтишга ёрдам беради ва нима учун курашиш кераклигини эслатади. Қуйидаги фильмларни кўргандан сўнг, яқинларингизни маҳкамроқ қучоқлаш ва одатда “кейинроққа” қолдирадиган сўзларингизни айтиш истаги пайдо бўлиши аниқ.

    “Армагеддон”

    Лив Тайлер и Бен Аффлек в фильме «Армагеддон»

    Ер томон учиб келаётган астероид кўринишидаги қиёмат таҳдиди остида ҳам омон қолишга эришган севги қиссаси. Кенг миқёсли портлашлар фонида режиссёр Майкл Бей томошабинни махсус эффектлардан кам бўлмаган даражада ҳаяжонга соладиган таъсирли саҳналарни маҳорат билан киритади: Брюс Уиллис ижро этган отанинг қаҳрамонлиги ва фожиали хайрлашув саҳнаси хотирада мангу муҳрланиб қолади.

    “Армагеддон” фильми бюджети 140 миллион доллардан ошган бўлса-да, бироқ тез фурсатда ўзини оқлади ва 1998 йилнинг энг кўп даромад келтирган фильмига айланди. Ливнинг отаси Стивен Тайлер бошчилигидаги Аэросмитҳ гуруҳининг “I Донът Wант то Мисс а Тҳинг” қўшиғи фильм саундтреки сифатида тўрт ҳафта давомида Billboard Ҳот 100 рўйхатида биринчи ўринни эгаллаб турди.

    “Орамиздаги тоғлар”

    Кейт Уинслет и Идрис Эльба в фильме «Между нами горы»

    Самолёт ҳалокатидан сўнг, икки бегона шахс алоқа воситалари, озиқ-овқат ва ёрдам олиш имкониятисиз музли саҳрода қолиб кетади. Идрис Элба ва Кейт Уинслет ижро этган қаҳрамонлар — шифокор Бен ва журналист Алекс бир-бирига суянишга мажбур бўлади.

    “Орамиздаги тоғлар” фильми Чарльз Мартиннинг шу номдаги романи асосида фаластинлик-голландиялик режиссёр Ҳани Абу-Ассад томонидан суратга олинган. Фильм Канаданинг қорли тоғларида суратга олинган бўлиб, у ерда ҳарорат минус 38 даражагача пасайган. Шунга қарамай, актёрлар табиийликни сақлаш учун дублёрлардан воз кечган. Уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тоғга фақат бир нечта суратга олиш гуруҳи аъзоларигина бирга кўтарилган. Кейт Уинслет ўз суҳбатида совуқ ва баланд тоғлар ҳавоси туфайли бу фильмда суратга тушиш “Титаник”дан ҳам қийинроқ бўлганини таъкидлаган.

    “Имконсиз”

    Наоми Уоттс и Юэн МакГрегор в фильме «Невозможное»

    Реал воқеаларга асосланган фильм 2004 йилда Таиландда содир бўлган цунами пайтида омон қолган оила ҳақида ҳикоя қилади. Бу табиий офат 230 минг кишининг умрига зомин бўлган эди. Бош ролларни Наоми Уотц ва Юен МакГрегор ижро этган бўлиб, уларнинг қаҳрамонлари вайроналар ва тартибсизликлар орасида саросимага тушиб, бир-бирларини излашга уринади. “Имконсиз” фильми нафақат енгиб бўлмайдиган табиат кучлари ҳақида, балки ҳар қандай синовга бардош бера оладиган муҳаббат тўғрисида ҳам ҳикоя қилади.

    Испан режиссёри Хуан Антонио Баён фожиа кўламидан кўра оилавий боғлиқлик кучига кўпроқ эътибор қаратади. Фильм суратга олиш ишлари улкан сув ҳавзасида олиб борилди, у ерда актёрлар оқим ва бўрон таъсирлари билан курашишга мажбур бўлишди. Оммавий саҳналарда қатнашганларнинг аксарияти цунамидан омон қолган одамлар эди. Мария ролини ижро этгани учун Уотц “Оскар” мукофотига номзод бўлди, ёш Том Ҳолланд эса йил кашфиётига айланди.

    “Довул исканжасида”

    Шейлин Вудли и Сэм Клафлин в фильме «Во власти стихии»

    Шейлин Вудли ва Сем Клафлин ижросидаги ёш жуфтлик романтик денгиз саёҳатига чиқади, аммо бу саёҳат энг кучли бўронлардан бири уларни таъқиб қилганда ҳаёт-мамот курашига айланади. Тўлиқ изоляция ва ёлғизлик шароитида Вудлининг қаҳрамони яхтани бошқаришни ўз зиммасига олади ва имконсиз ишни амалга оширади. Фильм 1984 йилда саёҳатчи ва ёзувчи Тами Ли Олдхем бошидан кечирган ҳақиқий севги ва ҳалокат воқеасига асосланган.

    Режиссёр Балтасар Кормакур фильмни деярли тўлиқ сувда, CGI дан кам фойдаланган ҳолда суратга олди. Шу боис актёрлар океандаги ҳақиқий яхтада ишлашга мажбур бўлдилар. Суратга олиш ишлари атиги 5 ҳафта давом этди, бироқ шу қисқа вақт ичида ҳам Вудли баъзи озиқ-овқатлардан воз кечишига ва қатъий овқатланиш режимига риоя қилишига тўғри келди. Бунинг сабаби унинг қаҳрамони 41 кун давомида кемада озиқ-овқат ва сувсиз қолгани эди.

    “Титаник”

    Леонардо Ди Каприо и Кейт Уинслет

    Леонардо Ди Каприо ва Кейт Уинслет гавдалантирган Жек ва Роуз образлари энг ҳашаматли кемада учрашиб, бир-бирига кўнгил қўйишди... Уларнинг учрашуви ҳақиқий фалокатнинг кўзгудаги акси эди: иккаласи ҳам ўрганиб қолган ҳаёт тарзини ҳисобга олсак, шунчалик фарқли дунёларнинг тўқнашуви ижобий натижага олиб келиши амримаҳол эди.

    “Титаник” “Оскар” мукофотларини қўлга киритиш бўйича рекорд ўрнатди: 14 та номинациядан 11 та олтин ҳайкалчани қўлга киритди, прокат даромади 2 миллиард доллардан ошди ва 15 ҳафта давомида Америка кинопрокат рейтингида пешқадамлик қилди. Фильмнинг якунида Селин Дион ижросидаги “Мй Heart Wилл Го Он” қўшиғи машҳур бўлиб кетди, гарчи дастлаб режиссёр Жеймс Кемерон фильмда қўшиқлардан фойдаланишга қатъиян қарши бўлган эди.

    18 июл, 20:15   Изоҳ (0)   771
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#фильмлар#актёрлар#кино#шоу-бизнес

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фильм ва сериалларда рол ижро этмай туриб, улардан мўмайгина гонорар олган актёрлар (фото)

    27.11.2024, 15:57

    “Катта аждарҳо”: қандай қилиб Брюс Ли Америка киносаноатини ўзгартириб юборди?

    30.11.2024, 18:30

    Голливуднинг афсонавий юлдузлари ўрнини босиши кутилаётган ёш актёрлар (фото) 

    11 январ, 11:25

    Машҳурлик чўққисига етганда кинони тарк этган жаҳон юлдузлари 

    31 январ, 18:51

    24 та асосий номинация: “Оскар” кимга берилишини ким ҳал қилади?

    3 март, 15:35

    Голливудда суратга тушган кореялик актёрлар

    4 март, 17:35

    Персона нон грата: Голливуднинг қора рўйхатига тушган актёрлар

    27 март, 18:45

    Ёшлигида попкорн сотган, Голливуд таклифини рад этган ва “юлдузлик касаллиги”га чалинган Нургул Ешилчай 49 ёшда

    27 март, 16:55

    Warner Bros. ва Paramount компаниялари YouTube’даги фейк трейлерлардан даромад олмоқда

    1 апрел, 19:45

    Ўртоқ Сааховнинг шляпаси, Жек Николсоннинг болтаси: аукционда рекорд нархга сотилган машҳур фильмлар реквизитлари

    7 апрел, 09:47

    Хитойнинг энг бой актёрлари топ-7 талиги: Брюс Лининг устози Ип Ман эса 4-ўринда

    12 апрел, 11:59

    Актёрликдан ташқари бизнесда ҳам муваффақият қозонган Голливуд юлдузлари

    8 май, 00:00

    Фарзандларининг актёр бўлишини хоҳламайдиган Голливуд юлдузлари

    11 май, 12:30

    “Психо”дан “Паразитлар”гача: кинематографияни ўзгартириб, кино саноатида инқилоб ясаган фильмлар

    16 май, 15:55

    Машҳурликда ота-онасидан ўзиб кетган Голливуднинг ёш юлдузлари

    11 июн, 19:15

    Ақл бовар қилмас даромад келтирувчи “Гарри Поттер”: Жоан Роулинг миллиардерлик мақомини қандай қайтариб олди?

    12 июн, 17:25

    Тасаввурга сиғмайдиган миқдорда бойлик орттирган Голливуд юлдузлари

    18 июн, 12:12

    Фильмларда бошқа кино юлдузларини гавдалантирган замонавий актрисалар

    25 июн, 09:58

    Ўз-ўзига режиссёр: шахсий киностудиясини ташкил қилган машҳурлар

    26 июн, 18:45

    Голливуд юлдузларининг кино оламида шуҳрат қозонаётган фарзандлари

    1 июл, 19:10

    The New York Times XXI асрнинг энг яхши 100 та фильмини эълон қилди. Биринчи ўринни корейс фильми эгаллади

    1 июл, 14:40

    Суперқаҳрамон образидан сўнг: Marvel олами юлдузларининг карьераси қандай кечди?

    2 июл, 13:50

    Бред Питтнинг янги севгилиси Инес де Рамон ким ва нима учун бутун Голливуд у ҳақда гапирмоқда?

    8 июл, 13:25

    Ота-онасининг миллион долларлик меросидан маҳрум бўлган 5 юлдуз

    8 июл, 16:20

    Машҳурлар томонидан асос солинган ва кейинчалик сотиб юборилган 8 та муваффақиятли бренд

    8 июл, 18:57

    Скарлетт Йоханссон кино тарихидаги энг кўп даромад келтирган актрисага айланди

    8 июл, 14:30

    “Калмар ўйини” финалидаги Кейт Бланшетт иштирокидаги саҳнада хатолик аниқланди

    8 июл, 19:25

    Том Круз Кейт Миддлтоннинг қўлидан ушлаб олган: қироллик протоколини қўпол равишда бузган юлдузлар

    9 июл, 10:39

    Кинодаги роллари орқали дўстлик ришталарини боғлаган Голливуд юлдузлари

    9 июл, 19:05

    Кортни Кокс, Белла Ҳадид ва бошқалар: пластик операция қилдирганидан афсусланган Голливуд юлдузлари

    12 июл, 20:35

    Голливуд юлдузи Жорж Клунининг Франциядаги уйида ёнғин чиқди

    15 июл, 11:30

    Етимликда улғайган бўлса-да муваффақиятли карьера қура олган жаҳон юлдузлари

    15 июл, 21:55

    Индиана Жонс образи билан танилган Ҳаррисон Форд 83 ёшда: актёр ҳозир қандай кўринишда ва нималар билан банд?

    15 июл, 13:49

    Нега Америкада ўқувчиларнинг партадоши йўқ? АҚШ ва Ўзбекистондаги мактабларнинг ўзига хослиги 

    15 июл, 15:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.