• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    “Узуклар ҳукмдори” актёрлари 20 йилдан сўнг: уларнинг ҳаёти қанчалик ўзгарди?

    Режиссёр Питер Жексоннинг афсонавий трилогияси биринчи қисми намойиш этилганига йигирма йилдан ортиқ вақт ўтди. Фильм дунё бўйлаб миллионлаб томошабинларнинг қалбини забт этди ва бош ролларни ижро этган актёрларга катта муваффақият келтирди. Аммо орадан йиллар ўтиб, улар қандай кўринишда? Ҳозирда нималар билан банд? Қуйида шу ҳақда батафсил маълумот берамиз.

    Фродо — Элайжа Вуд

    Foto: Kino.mail.ru
    Фото: Kino.mail.ru

    Фродо Беггинс образидан сўнг актёр Элайжа Вуд эришилган ютуқларга берилиб кетмади. У фаолиятини давом эттириб, ноодатий ва оригинал лойиҳаларни танлади — “Беғубор онгнинг абадий порлаши”, “Гуноҳлар шаҳри” каби фильмлар, шунингдек, анимацион лойиҳаларда турли қаҳрамонларга овоз берди.

    Шу билан бирга, Элайжа продюсер сифатида ҳам ўзини синаб кўрди: у “SpectreVision” номли кино компаниясига асос солиб, триллер ва даҳшатли жанрдаги фильмларни ишлаб чиқарди. Шунга қарамай, Фродо образи унинг энг таниқли роли бўлиб қолди.

    Foto: Kino.mail.ru
    Фото: Kino.mail.ru

    Шахсий ҳаётини эса актёр кўпроқ сир тутишни афзал кўради. У даниялик актриса Метте-Мари Конгсвед билан турмуш қурган. Улар 2016 йилда “Бу дунёда энди ўзимни уйдагидек ҳис қилмайман” номли триллерни суратга олиш майдонида танишган. Жуфтлик икки фарзандни тарбияламоқда.

    Сем — Шон Эстин

    Foto: Kino.mail.ru
    Фото: Kino.mail.ru

    Самуайз Гемжи аслида узукни Ҳалокат тоғига олиб борган асосий қаҳрамон эди. Шон Эстин ўзининг самимий ижроси билан ушбу иккинчи даражали қаҳрамон бутун трилогияда аҳамиятли бўлди. Сем образи ҳақиқий дўстлик тимсолига айланди.

    Foto: Kino.mail.ru
    Фото: Kino.mail.ru

    Шон Эстиннинг кейинги йиллардаги машҳур роли — “Бегона буюмлар” (Stranger Things) сериалидаги Боб Ньюби образи бўлди. У ерда ҳам актёр ўзига хос меҳрибон ва фидокор қаҳрамонни гавдалантирган. Шунингдек, актёр хайрия билан ҳам шуғулланади.

    Мерри — Доминик Монахен

    Foto: Kino.mail.ru
    Фото: Kino.mail.ru

    Трилогиядан сўнг Доминик Монахен “Ғаройиб одамлар: Ибтидо. Росомаха” фильмида ва яна бир нечта йирик лойиҳаларда иштирок этди. Бироқ унинг карьерасидаги энг муҳим бурилиш машҳур “Йўқолганлар” сериалидаги Чарли Пейс роли бўлди.

    Foto: Kino.mail.ru
    Фото: Kino.mail.ru

    Суратга олиш ишлари тугагач, Монаган бутунлай янги соҳада ўзини топди — у табиацҳунос, тадқиқотчи ва телебошловчига айланди. “Доминик Монаган ва энг ёввойи жонзотлар” номли шоуси актёрнинг табиатга бўлган муҳаббатини акс эттиради. Монаган уйида экзотик ҳайвонлар боқади ва ҳатто Ҳиндистонда жойлашган ўрмонга эгалик қилади.

    Пиппин — Билли Бойд

    Foto: Kino.mail.ru
    Фото: Kino.mail.ru

    Шотландиялик актёр трилогиядан сўнг Голливудда фаолиятини давом эттиришга шошмади, бироқ у ўзининг мусиқа соҳасидаги истеъдодини намоён этди. “Ҳоббит: беш лашкар жанги” фильми учун ёзган ва куйлаган “The Last Goodbye” қўшиғи мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди.

    Foto: Kino.mail.ru
    Фото: Kino.mail.ru

    Билли Бойд Beecаke номли гуруҳ билан гастрол сафарларига боради, театрда ишлайди ва янги куйлар яратади. У балерина Али МакКиннон билан турмуш қурган, жуфтлик Жек исмли ўғилни вояга етказмоқда. Бойд хайрия тадбирларида ҳам фаол иштирок этмоқда.

    Гендалф — Иэн МакКеллен

    Foto: Kino.mail.ru
    Фото: Kino.mail.ru

    Иан МакКеллен томонидан яратилган сеҳргар Гендалф образи дунёдаги энг таниқли образлардан бирига айланди, аммо актёрнинг ёшлигида қандай кўринишга эга бўлганини кўпчилик эслолмайди ҳам. Унинг актёрлик карьераси асосан театр билан боғлиқ бўлиб, кинода унчалик омади юришмаган.

    Foto: Kino.mail.ru
    Фото: Kino.mail.ru

    58 ёшли МакКелленнинг карьерасидаги бурилиш нуқтаси “Шогирд” триллеридаги собиқ нацист роли бўлди. Шундан сўнг “Худолар ва йиртқич ҳайвонлар” фильми учун “Оскар” номинациясига сазовор бўлди. Ва ниҳоят, машҳурлик актёрга Питер Жексоннинг “Узуклар ҳукмдори” трилогиясидан кейин келди. 2012 йилда у яна Гендалф сифатида “Ҳоббит: кутилмаган саёҳат” фильмида саҳнага қайтди.

    Арагорн — Вигго Мортенсен

    Foto: Kino.mail.ru
    Фото: Kino.mail.ru

    Вигго Мортенсен “Узуклар ҳукмдори”дан сўнг карьерасини муваффақиятли давом эттирди. У “Ажойиб капитан” ва “Яшил китоб” каби танқидчилар томонидан юқори баҳоланган фильмларда суратга тушди. 2020 йилда у режиссёр сифатида илк марта “Қулаш” номли драматик фильмни яратди. 2024 йилда эса иккинчи фильми — “Ўликлар оғриқ сезмайди” номли вестернни тақдим этди.

    Foto: Kino.mail.ru
    Фото: Kino.mail.ru

    Вигго шеър ёзади, рассомлик билан шуғулланади. У Перcевал Пресс нашриётига асос солган. Унда актёрнинг шеърлари  расмлари чоп этилади. У ижодида хотира, маданият ва табиат мавзуларини олиб чиқади.

    Леголас — Орландо Блум

    Foto: Kino.mail.ru
    Фото: Kino.mail.ru

    Леголас ролидан сўнг Орландо Блум яна бир машҳур франшиза — “Кариб денгизи қароқчилари”да иштирок этди. У ерда у романтик ва жасур Уилл Тёрнер образини яратди. Шу икки рол актёрнинг кино саҳнасидаги услубини белгилаб берди. 2000 йиллар бошларида у энг чиройли инсонлар рўйхатларига киритилгач, кўплаб йирик киностудиялар томонидан таклифлар олди.

    Foto: Kino.mail.ru
    Фото: Kino.mail.ru

    Вақт ўтиши билан Орландо кўпроқ мустақил фильмларга ўтди. Шахсий ҳаётда эса у хонанда Кети Перри билан 10 йилга яқин муносабатда бўлди. 2020 йилда уларнинг қизи Дейзи Доу Блум туғилди. Аммо 2025 йил июнь ойи охирида жуфтлик ажрашди.

    10 июл, 13:30   Изоҳ (0)   1411
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #кино#«Узуклар ҳукмдори»#фильм

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Машҳур фильмлардаги саҳналар махсус эффектларсиз акс этган суратлар (фото)

    04.10.2024, 14:43

    Томошабинлар эътиборидан четда қолган, аммо ўта доҳиёна ўйланган машҳур фильмлардаги кадрлар

    18.10.2024, 11:45

    Сўнгги бир неча йил ичида HBO томонидан энг юқори баҳоланган сериаллар

    14.11.2024, 18:25

    Бадхулқлиги туфайли Голливуднинг қора рўйхатига киритилган машҳур актёр ва актрисалар

    4 январ, 13:50

    50 ёшда ҳаёт энди бошланади: кексайганда машҳурликка эришган актёрлар

    25 январ, 16:41

    Машҳур фильмларда кўпчилик пайқамаган кичик бўлса-да, аммо жуда муҳим 10 та детал

    14 феврал, 11:50

    Фақат “Титаник” эмас: “Оскар” сони бўйича рекорд ўрнатган 6 та энг шов-шувли фильм (трейлер)

    5 март, 11:52

    Селин Диондан Аделгача: “Оскар” мукофотига сазовор бўлган энг яхши 10 та қўшиқ

    21 март, 13:25

    Леонардо Ди Каприо, Меган Маркл ва бошқа киноюлдузларининг ноодатий ҳоббилари 

    14 апрел, 13:12

    “Гонорарим бир умр хотиржам яшашга етмасди”: “Узуклар ҳукмдори”даги Фродо — Элайжа Вуд лойиҳадан жуда кам фойда олгани ҳақида сўзлаб берди 

    5 апрел, 09:35

    Marvelʼнинг ёвуз қаҳрамонлари грим ва компьютер графикасисиз қандай кўринишга эга?

    12 май, 13:01

    “Психо”дан “Паразитлар”гача: кинематографияни ўзгартириб, кино саноатида инқилоб ясаган фильмлар

    16 май, 15:55

    Экранда антогонист бўлса-да, ҳаётда ўта меҳрибон ва ғамхўр ёвуз қаҳрамонлар

    21 май, 11:51

    Уч қаҳрамон: адабиёт ва кинодаги архетиплар

    29 май, 19:30

    Леонардо Ди Каприо, Силвестр Сталлоне ва съёмка жараёнида жароҳатланган бошқа Голливуд юлдузлари

    24 июн, 16:05

    “Калмар ўйини”нинг 3-мавсумида VIP меҳмон — Женнифер ролини ижро этган актриса ҳақида нималарни биламиз?

    7 июл, 15:35

    “Калмар ўйини” актёри билан учрашган турк актрисаси, BTS мухлиси бўлган Афра Сарачўғлу, Чағатой Улусойдан янги фильм: турк киноси янгиликлари

    7 июл, 16:50

    Голливуд актёри Райан Рейнолдс Канаданинг олий мукофоти билан тақдирланди

    7 июл, 19:05

    Бред Питтнинг янги севгилиси Инес де Рамон ким ва нима учун бутун Голливуд у ҳақда гапирмоқда?

    8 июл, 13:25

    “Калмар ўйини” ҳақиқий воқеаларга асосланган эдими? Одамлар қийноққа солинган даҳшатли муассаса ҳақида

    8 июл, 09:22

    Кино афсонаси Брюс Лининг Гонконгдаги музейи молиявий қийинчиликлар туфайли ёпилди

    8 июл, 12:45

    “Какку уяси узра парвоз” фильми асосида янги спин-офф суратга олинади

    8 июл, 09:53

    Ота-онасининг миллион долларлик меросидан маҳрум бўлган 5 юлдуз

    8 июл, 16:20

    Скарлетт Йоханссон кино тарихидаги энг кўп даромад келтирган актрисага айланди

    8 июл, 14:30

    Бред Питт иштирокидаги “Ф1” фильми Appleънинг энг кўп даромад келтирган картинасига айланди

    8 июл, 16:50

    “Калмар ўйини” финалидаги Кейт Бланшетт иштирокидаги саҳнада хатолик аниқланди

    8 июл, 19:25

    Энг кўп муҳокама қилинаётган турк кино юлдузлари: мухлислар уларни нима учун танқид қилади?

    8 июл, 19:56

    Netflix’нинг кўпчилик эътиборидан четда қолган, аммо ҳайратланарли ва мистик сюжетга эга бўлган сериаллари

    9 июл, 10:05

    “Нега бунча кўп одам ўлдирдингиз?”: Ли Бён Хон 10 ёшли ўғлининг “Калмар ўйини” ҳақидаги фикрлари билан бўлишди

    9 июл, 12:45

    Кинодаги роллари орқали дўстлик ришталарини боғлаган Голливуд юлдузлари

    9 июл, 19:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.