• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    Бадхулқлиги туфайли Голливуднинг қора рўйхатига киритилган машҳур актёр ва актрисалар

    Турли жанжал, можароларга аралашиш ёки номақбул хатти-ҳаракатлар қилиш орқали энг машҳур ва ҳурматга сазовор актёрларнинг ҳам карьерасига нуқта қўйиши мумкин. Қуйида турли сабаблар туфайли Голливуднинг “қора рўйхати”га тушган санъаткорлар ҳақида маълумот берамиз.

    Фото: RBC

    Ванесса Маркес

    Фото: RBC

    1990 йилларда Ванесса Маркес машҳур “Тез ёрдам” сериалида ҳамшира Венди Голдман ролини ижро этган. Унинг сўзларига кўра, ушбу сериални суратга олиш жараёнида юз берган тажовузлар ҳақида очиқ гапирганидан сўнг, актёр Жорж Клуни унинг Голливуддаги карьераси бузилиб кетишига сабабчи бўлган. Бироқ Клуни бу айбловларни кескин рад этган:

    “Мен бу лойиҳада шунчаки актёрлардан бири эдим ва фақатгина актёр бўлиб ишладим. Унинг карьерасига салбий таъсир қилганим ҳақидаги гапларнинг бари ёлғон. Мен саноатда бундай катта таъсирга эга одам эмасман ва ҳеч қачон бундай қилмаганман” дея раддия билдирган эди актёр.

    Сериалдаги роли тугагач, Ванесса фақат кичик лойиҳаларга таклиф қилинди. 2018 йил август ойида у полициячи томонидан отилган ўқ туфайли тасодифан ўз уйида фожиали равишда вафот этди.

    Мел Гибсон

    Фото: Hollywood 

    2006 йилда Мел Гибсон маст ҳолда машина бошқаргани учун қўлга олинганда айтган антисемитик сўзлари сабаб обрўйига путур етди. Ушбу воқеадан сўнг, у Голливудда персона нон грата одамга айланди.

    2006 йилдан 2010 йилгача Гибсон фақат битта фильм — “Зулмат чегараси”да рол ўйнади. 2010 йилда эса собиқ ҳамкори Оксана Григоревага таҳдид қилгани сабабли яна бир можаро марказида қолди. Шу сабабли Виллиам Моррис Endeavor Entertainment номли истеъдодларни қўллаб-қувватлаш агентлиги у билан шартномани бекор қилди. Бу воқеа унинг кино саноатидаги имкониятларини кескин камайтириб юборди.

    Аммо сўнгги йилларда Гибсон карьерасини тиклашга муваффақ бўлди. Унинг “Виждонан” номли режиссёрлик иши танқидчилар томонидан юқори баҳоланди ва “Оскар” мукофотининг олтита номинациясини қўлга киритди. Бу ютуқ унинг Голливуддаги обрўсини тиклаш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

    Мира Сорвино

    Фото: Hollywood 

    Мира Сорвино Голливуднинг қора рўйхатига тушган машҳур юлдузлардан бири. Бунга сабаб унинг кинопродюсер Ҳарви Вайнштейннинг жинсий тажовузига учраганини айтиши ва бунга қарши бўлиши сабаб бўлди. Актриса журналист Ронан Ферроуга берган интервьюсида Вайнштейнга бир неча бор рад жавобини бергани ва Мирамах компаниясининг бошқа ҳамкасбларига унинг хатти-ҳаракатлари ҳақида маълум қилганини айтган. Бу воқеа, афсуски, унинг карьерасига салбий таъсир қилган.

    2017 йилда режиссёр Питер Жексон Вайнштейн Сорвинони обрўсизлантиришга ҳаракат қилганини тасдиқлаган. У Жексонни актриса билан ишламасликка кўндирган ва шу тариқа Сорвинонинг карьераси таназзулга учраган.

    Чарли Шин

    Фото: Hollywood 

    Чарли Шин бир пайтлар Голливуднинг энг машҳур юлдузларидан бири эди, аммо 2014 йилдан кейин унинг карьераси жиддий қийинчиликларга дуч келди. “Ғазабни бошқариш” лойиҳасида ишлагандан сўнг, унга янги иш топиш қийин бўлиб қолди. Актёр ҳатто судга мурожаат қилиб, собиқ рафиқаларига алимент миқдорини камайтиришни сўраган. Чунки кўплаб кўнгилочар соҳаларда актёрга эшиклар ёпилган эди.

    Эшли Жадд

    Фото: Grazia

    Эшли Жадд ҳам Вайнштейннинг ахлоқсиз хулқидан азият чеккан актрисалардан биридир. Питер Жексоннинг айтишича, Вайнштейн уни “жуда мураккаб характерли ва инжиқ актриса” деб таърифлаган ва Жадд билан ишлаш жуда мураккаб эканлиги ҳақида бошқа режиссёрларга уқтирган. Шу сабабли актриса “Узуклар ҳукмдори” трилогиясида ҳеч қандай рол берилмаган. 2018 йилда Жадд Вайнштейнни туҳматда айблаб, уни судга берган.

    Роуз Макгоуэн

    Фото: Grazia

    “Сеҳрланганлар” сериалидаги роли билан танилган Роуз Макгоуэн ҳам Вайнштейннинг босими туфайли қора рўйхатга тушганини айтади. Актрисанинг сўзларига кўра, 1990 йилларда Вайнштейн унга нисбатан жинсий зўравонлик қилган. Аммо улар келишиб олишган ва суд иши очиш ўрнига 100 минг доллар компенсация олишга актриса рози бўлган. Бироқ бу воқеа унинг карьерасига жиддий зарба берган.

    Роузни қайта Голливудга қайтаришга режиссёр Роберт Родригез ҳаракат қилган, аммо уринишлар муваффақиятсиз бўлган.

    Кетрин Ҳейгл

    Фото: Кинориум

    Кетрин Хейгл бир пайтлар таниқли актриса бўлган, аммо ҳозир унинг карьераси қониқарсиз аҳволда. Унинг суратга олиш майдончадаги хулқ-атвори бунга сабаб бўлгани ҳақида турли миш-мишлар мавжуд. Баъзи актёрлар унинг талаблари ҳаддан ортиқ кўп бўлгани туфайли кўплаб лойиҳаларда иштирок этмаётганини таъкидлайди.

    4 январ, 13:50   Изоҳ (0)   16229
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#актёр#актриса

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бред Питт, Шерон Стоун ва санъат асарларини яратувчи бошқа машҳурлар (фото)

    21.11.2024, 10:25

    Уч ва ундан ортиқ тилларда эркин сўзлашадиган Голливуд юлдузлари

    22.11.2024, 19:42

    “Сумерки”, “Темир одам” ва бошқа машҳур фильмларда ижро этган ролларини унутган 6 та актёр

    02.12.2024, 15:59

    Фақат катта экранларда: ҳеч қачон телевидениеда ишламаган Голливуд актёрлари

    28.11.2024, 10:35

    Актёрлардан режиссёрларгача: Голливудни ҳам забт этган ҳиндистонлик киноюлдузлар (фото)

    02.12.2024, 12:30

    Ўз амплуасидан чиқа олган: Турли образларни маҳорат билан гавдалантира олишини исботлаган кино юлдузлари (фото)

    13.12.2024, 10:40

    “23 йил аввалги ўзимга сен буни, албатта, уддалайсан, деган бўлардим”. Шерон Стоун ҳаётидаги қийин кунларни эслади

    17.12.2024, 18:40

    Таниқли актёрларнинг фарзандлари суратга тушган 10 та фильм (трейлер) 

    13.12.2024, 13:35

    Геймер бўлиш шарт эмас: видеоўйинлар асосида суратга олинган Голливуд фильмлари

    16.12.2024, 19:25

    Актёрлар режиссёр ва продюсерлар олдига қўйган кутилмаган ноодатий шартлар

    20.12.2024, 09:58

    Голливуд юлдузи Жим Керри молиявий қийинчиликлар туфайли 30 йил яшаб келган уйини сотди  

    19.12.2024, 10:40

    “Уйда ёлғиз” 35 ёшда: фильм актёрлари ҳозир қандай кўринишда ва нима билан банд? (фото)

    31.12.2024, 09:34

    2024 йилда ота-оналик бахтига эришган Голливуд юлдузлари (фото)

    29.12.2024, 17:55

    Арнольд Шварценеггернинг янги видеоси унинг соғлиғи борасида мухлисларининг хавотирига сабаб бўлди

    20.12.2024, 17:58

    Жаҳон киносининг дурдонасига айланган севимли “Қор маликаси” мультфильми ҳақида кўпчилик билмайдиган 20 та факт

    29.12.2024, 12:55

    Голливудни фермадаги ҳаётга алишган: “Уйда ёлғиз” фильмидаги Марвин — Дениел Стерн ҳозирда қандай кўринишда?

    29.12.2024, 10:55

    Турк актёри Мурат Йилдирим ва француз актрисаси Ева Грин Мартин Скорсезенинг янги фильмида бирга суратга тушади

    24.12.2024, 16:40

    Янги йил ҳақидаги севимли фильмларда рол ижро этган болакай ва қизалоқлар ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    2 январ, 08:30

    Америка оммавий ахборот воситалари Байденнинг саломатлиги билан боғлиқ муаммоларни яширди — WSJ

    3 январ, 20:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди



    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади



    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Бавария” “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси учун курашга кирди

    Спорт | 26 июл, 09:17

    “Обама Россия разведка маълумотлари борасида жиноят содир этган” — Трамп 

    Дунё | 26 июл, 09:16

    Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг уч мулозими ишдан олинди

    Ўзбекистон | 25 июл, 23:40

    “Манчестер Сити” собиқ футболчисини ортга қайтаради — Романо

    Спорт | 25 июл, 22:50

    Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди

    Ўзбекистон | 25 июл, 22:39

    “Америкаликларнинг 53 фоизи Эпштейн иши Трамп туфайли эълон қилинмаяпти деб ҳисоблайди” — сўровнома

    Дунё | 25 июл, 22:15

    “Канада Фаластин давлатининг БМТда тан олинишига интилмоқда” — Марк Карни

    Дунё | 25 июл, 21:53

    ESPN. Дунёнинг энг яхши бокcчилари рейтинги янгиланди

    Спорт | 25 июл, 21:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.