40 ёшли Скарлетт Йоханссон кино тарихидаги энг кассабоп Голливуд актрисасига айланди, дея хабар берди The Wrap. Унинг иштирокидаги фильмлар жаҳон прокатида 14,8 миллиард доллар даромад келтирди.

8,7 миллиард доллардан ортиқ маблағ — Marvel’нинг “Қасоскорлар” туркумидаги тўртта фильми ва яна бир суперқаҳрамонлик лойиҳаси — “Биринчи қасоскор: қарама-қаршилик” фильмларидан келган. Ушбу фильмларда Йоханссон Наташа Романофф ролини ижро этган.
Бундан олдин рекорд Marvel фильмларида (“Махфий босқин”, “Капитан Марвел 2”) суратга тушган Самюел Л. Жексонга тегишли эди. Унинг иштирокидаги кинокартиналар прокатда 14,6 миллиард доллар йиғган.
Голливуднинг энг юқори даромад келтирган актёрлари бешлигига Йоханссоннинг Marvel суперқаҳрамонлари бўйича яна бир нечта ҳамкасблари киради — булар кичик Роберт Дауни. (“Темир одам,” “Қасоскорлар: чексизлик жанги”) ва Крис Пратт (“Галактика қўриқчилари”). Актриса динозаврлар ҳақидаги янги фильм — “Юра даври дунёси: уйғониш” билан рекорд ўрнатди, у прокатнинг дастлабки олти кунида 318 миллион доллар даромад келтирди. Ушбу фильмда Йоханссон ҳали ҳам улкан судралиб юрувчилар яшайдиган ороллардан бирига экспедицияга борган собиқ ҳарбий Зора Беннет образида намоён бўлди.
Изоҳ (0)