Сўнгги бир неча ой ичида Исроил денгиз флоти, Ҳарбий разведка бошқармаси, Шин Бет ва Жанубий қўмондонлик Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатининг денгиз қўмондонлиги бўлинмасидан олти нафар юқори мартабали қўмондонини ўлдирган. Бу ҳақида Исроил мудофаа кучлари (IDF) маълум қилди.

“Ўлдирилган террорчилар ‘Темир қиличлар’ уруши даврида Исроил давлати фуқаролари ва хавфсизлик кучларига қарши денгизда терактлар уюштиришга ҳисса қўшган”, дейилади баёнотда.
Исроил томоннинг иддао қилишича, йўқ қилинган шахсларнинг бир қисми 2023 йил 7 октябрь куни Исроилга бўлган ҳужумни режалаштиришда иштирок этган.
“Жанубий қўмондонликнинг жанговар амалиётлари доирасида ID ва Шин Бет ҲАМАСнинг денгиз кучларига қарши ҳаракат қилмоқда ва кўплаб нишонлар — кемалар, қурол-яроғ омборлари ва бошқа объектларни йўқ қилмоқда”, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)