• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Ота-онаси уларга исм танлашга кучли фантазия билан ёндашган машҳурлар (фото

    Одатда фарзанд кутаётган ота-оналар унга қандай исм қўйиш ҳақида узоқ бош қотиради. Баъзилар машҳур исмлар китобини бошидан охиригача ўрганади, бошқалар эса қариндош ёки жамият ривожига катта ҳисса қўшган шахс шарафига номлашга қарор қилади.

    Леонардо Ди Каприо – Леонардо да Винчи

    Фото: AdMe

    Бўлажак актёрнинг онаси Ирмелин унга ҳомиладор вақтида Флоренциядаги Уффици галереясида италиялик рассом ва олим Леонардо да Винчининг асарларини томоша қилган. Ўша пайтда у қорнидаги боласининг тепаётганини ҳис қилган ва бўлажак ўғлига Леонардо деб исм қўйишга қарор қилган.

    Ума Турман – Ума маъбудаси

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Болалигида актрисани ғайриоддий исми учун масхара қилишар эди. Аммо актрисага бу исм номларидан бири Ума бўлган ҳиндларнинг севги, гўзаллик ва уйғунлик маъбудаси Парвати шарафига қўйилган. Албатта, бу тасодиф эмас, унинг отаси Роберт Турман ҳинд-тибет буддист анъаналари соҳасида мутахассис эди.

    Селена Гомес – қўшиқчи Селена Кинтаниля

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Актриса ва қўшиқчининг исми 90 йилларда Лотин Америкасидаги энг нуфузли ижрочилардан бири бўлган Селена исмли машҳур америкалик хонанда шарафига қўйилган.

    Кира Найтли – фигурали учувчи Кира Иванова

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Актрисанинг исмини унинг отаси телевизорда россиялик фигурали учувчи Кира Ивановани кўрганидан кейин танлаган. Рўйхатга олиш пайтида қизнинг онаси тасодифан «иэ» ўрнига «эи» деб ёзган, шунинг учун актрисанинг исми «Кеира»га айланган.

    Себастиан Стен – Иоганн Себастьян Бах

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Marvel студияси фильмларида Баки роли билан бутун дунёга машҳур бўлган актёрнинг онаси пианиночи Жоржетте Орловски ўғлини немис бастакори – Иоган Себастьян Бах шарафига номлаган.

    Скарлетт Йоханссон – Скарлетт O’Хара

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Голливуд актрисасига бу исм Маргарет Митчеллнинг «Шамолларда қолган ҳисларим» сериалининг бош қаҳрамони, саргузаштли ва темпераментли Скарлетт O’Хара шарафига қўйилган.

    Жуд Лоу – The Beatles гуруҳининг Hey Jude таронаси

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Актёрнинг ота-онаси ўғлига Британиянинг The Beatles гуруҳининг Hey Jude қўшиғидаги қаҳрамон исмини қўйган.

    Вайнона Райдер – АҚШнинг Миннесота штатида жойлашган шаҳар

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Одатда кўча ва шаҳарлар машҳур кишилар номи билан аталади, бироқ Миннесота штатининг Олмстед шаҳрида туғилган актриса Вайнона Райдерда бунинг акси бўлган.  Қўшни шаҳар Вайнона деб номланади, дея ота-онаси унга шундай ноодатий исм қўйган. Қизиғи шундаки, актрисанинг укаси космонавт Юрий Гагарин шарафига номланган.

    Тора Бёрч – Худо Тор

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Кўпчилик «Фокус-покус» ва «Америкача гўзаллик» фильмларида ўйнаган роллари орқали таниган Тора Бёрчнинг ота-онаси уни Скандинавия мифологиясидаги момақалдироқ ва чақмоқ худоси Тор шарафига номлаган.

    Хелли Берри – савдо мажмуаси

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Хелли Берри ўз исмини Ҳаллеъс савдо мажмуаси шарафига олди. У 1891 йилдан 1982 йилгача актрисанинг она шаҳри Кливлендда диққатга сазовор жой бўлган.

    Маколей Карсон Калкин – тарихчи Томас 

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    «Уйда ёлғиз» комедиясидаги роли билан барчага таниш бўлган актёр британиялик тарихчи ва сиёсатчи Томас Бабингтон Маколей шарафига шундай ноодатий исмни олган. Иккинчи исм унга америкалик чегарачи Кейт Карсон шарафига қўйилган.

    Энн Хэтэуэй – Уильям Шекспирнинг рафиқаси

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Актриса инглиз шоири ва драматурги Уильям Шекспирнинг рафиқаси шарафига номланган ва бу унинг тўлиқ исмидир. Гап шундаки, драматургнинг рафиқаси унга турмушга чиқмасидан аввал Хэтэуэй фамилиясида бўлган.

    Тэйлор Свифт – мусиқачи Жеймс Тэйлор

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Машҳур америкалик қўшиқчи эркак хонанда Жеймс Тэйлор шарафига номланган. 2011 йилда икки мусиқачи Нью-Йоркдаги Медисон-сквер-гарденда дуэт куйлаган.

    Кит Харингтон – шоир Кристофер Марло

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    «Тахтлар ўйини» юлдузининг тўлиқ исми – Кристофер Кейтсби Харингтон. Актёрнинг онаси унинг исмини Елизавета давридаги инглиз шоири Кристофер Марло шарафига қўйган. Қизиғи шундаки, Кит ўзининг тўлиқ исмини фақат 11 ёшида билган.

    Бинди Сью Ирвин (Стив Ирвиннинг қизи) – Бинди тимсоҳ

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Машҳур австралиялик табиацҳунос ўзининг ёлғиз қизини севимли тимсоҳи – Бинди шарафига номлади. Иккинчи исми эса ити – Сью шарафига қўйилган.

    Зендая – шона қабиласи тилида «миннатдорчилик»

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    «Ўргимчак одам» фильмининг юлдузи, машҳур актриса ва қўшиқчининг исмини унинг отаси танлаган. Зендая номи «Тендаи» сўзидан олинган бўлиб, шона қабиласи тилида «миннатдорчилик» деган маънони англатади.

    Киану Ривз – Гавайи тилида «тоғ чўққиларидан совуқ шамол»

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Томирларида турли миллатларнинг қони оқаётган актёрнинг исми гавайи тилида «тоғ чўққиларидан совуқ шамол» деган маънони англатади. У амакиси Генри Киану Ривз шарафига шундай номланган.

    Мавзуга доир:

    • Асл исм-шарифини кўпчилик билмайдиган жаҳон юлдузлари (фото)
    • Ташқи кўринишига вақт ҳам ўз ҳукмини ўтказа олмаган Голливуд юлдузлари (фото)
    • Ижтимоий тармоқлардан фойдаланмайдиган юлдузлар (фото) 
    • Ўзига ёлғон биография тўқиб олган юлдузлар (фото)

    19.11.2021, 17:54   Изоҳ (0)   30502
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Турк актёри Бурак Ўзчивит ҳамкасбларини ҳақорат қилгани учун 4 йилга қамалиши мумкин

    19.11.2021, 15:20

    Хонанда Адель Опра Уинфрига берган интервьюсида қандай қилиб 45 килога озгани ҳақида сўзлаб берди

    19.11.2021, 10:53

    Instagram: Эрининг уйини бўшатиб берган Рухшона, Россияга кўчиб ўтган Марям Тиллаева, уйланаётган таниқли блогер

    18.11.2021, 22:27

    «Туркиянинг Бред Питти» — Киванч Татлитуғ биринчи марта ота бўлади: Унинг 44 яшар рафиқаси фарзанд кутмоқда

    18.11.2021, 16:21

    Биринчи турмуши омадсизликка учрагач, иккинчи ёки учинчисидан бахт топган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    18.11.2021, 14:44

    Малика Диананинг либослари худди оригиналидек қайта тикланган фильм ва сериаллар (фото)

    17.11.2021, 16:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.