• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Ёнида ручка олиб юради, чангютгич шовқинига ухлайди: ғалати одатлари билан мухлисларини ҳайратда қолдирадиган машҳурлар (фото)

    Ҳар бир инсоннинг ўзига хос хусусиятлари бор, улардаги одатлар бошқаларга ғалати туюлиши мумкин. Айрим машҳурлар ҳам айрим баъзи одатлари билан мухлисларининг эътиборига тушган. Масалан, модель Хейди Клум омади келиши учун ўзи билан бирга қопчада тишини олиб юради, актёр Колин Фаррелл эса фильм суратга олиш жараёнининг биринчи кунида доим бир хил боксчи шортиларини кияди. AdMe нашри машҳурларнинг ғалати одатлари ҳақида маълумот берди.

    Кети Перри 

    Хонанда Кети Перри кунига камида 3 маротаба тишларини тозалайди. «Мен тишларимни ҳар доим ювиб тураман, чунки уларнинг Бритни Спирсники каби оппоқ бўлишини хоҳлардим. Болалигимда 13 та кариесим бор эди, шунинг учун менинг нимага бунчалик ташвишланаётганимни тасаввур қилишингиз мумкин», — дейди Кети.

    Хонанданинг яқин инсонларидан бири у пломба қўйишдан қўрққани учун кунига 6 марта тишларини тозалашини айтган. Шунингдек, у Кети Перрида ҳар доим 20 та янги тиш чўткаси бўлишини таъкидлади.

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    Кит Ҳарингтон

    «Тахтлар ўйини» фильмидаги актёр Кит Ҳарингтоннинг қаҳрамони Жон Сноу ҳар доим ўзи билан қилич олиб юрган. Бироқ актёр ҳаётда доимо ўзи билан шарикли ручка олиб юради. «Болалигимдан менда омад тумори бор — ручкани ҳамма жойда олиб юраман», — дейди Ҳарингтон.

    Актёрнинг яна бир кулгили одати бор. У ҳар сафар самолётга чиқиш арафасида уч марта самолётнинг ташқи томонини ушлайди.

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    Мерайя Кери 

    2013 йилда таблоидлар машҳур хонанда Мерайя Кери ҳафтасига 3 кун фақат олхўри, узум ва бақлажон каби бинафша рангдаги таомларни истеъмол қилгани ҳақида хабар берди. Хонанда ушбу парҳез ёрдамида кейинчалик фарзандини дунёга келтирганидан сўнг озишга ҳаракат қилди.

    Мерайя Керининг яна бир қизиқ одати шундаки, у уйқу пайтида ётоқхонасида 20 та намлагични ёқади. Натижада унинг хонаси буғхонага ўхшайди. Бундай нам ҳаво хонанданинг овоз пайчаларининг ажойиб ҳолатда қолишини таъминлайди. Мерайянинг ётоқхонасидаги шифт эгилган, шунинг учун конденсат пастга оқади ва унинг бошига тушмайди.

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    Жессика Бил 

    Актриса Жессика 2017 йилда ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига душда овқатланаётгани акс этган суратини жойлаштирди. Кўрсатувлардан бирида Жессика бу ғалати фотосуратига: «Бу шунчаки онанинг ҳаёти», — деб изоҳ берди. Маълумот учун, актриса 2015 йилда турмуш ўртоғи Жастин Тимберлейк билан ота-она бўлган эди.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Кейт Ҳадсон

    Кейт Ҳадсон терини бир зумда таранглаштириш усули билан ўртоқлашди. «Тез уйғониш ёки терим камроқ хира бўлиши учун бошимни музли идишга ботираман. Бу худди юзингизни совуқ сувга ботирганга ўхшайди», — дейди актриса. Бу усулни унга Голливуднинг машҳур актёрларидан бири бўлган Пол Нюман ўргатган.

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    Марк Уолберг

    Марк Уолберг 2018 йилда ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига ўзининг ғалати кун тартибини жойлаштирди. Шундан кейин актёр, продюсер, бизнесмен, собиқ модель, рэпер, қўшиқлар муаллифи қандай қилиб кўп вазифаларни самарали бажариши аниқ бўлди.

    Маълум бўлишича, актёр соат 2:30 да уйғонади, 2 марта овқатланади, машқ қилади, голф ўйнайди, криётерапия сеансидан ўтади. Жадвалда кундалик ва иш дақиқалари ҳам бор, кейин яна машғулотлар ва 19:30 да ухлаш вақти белгиланган. Актёрнинг 350 миллион долларлик бойлигига қараганда, бундай қаттиқ режим ўз самарасини бермоқда.

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    Жессика Альба

    Машҳур актриса Жессика Альба сувга пушти Ҳимолай тузини қўшиб истеъмол қилади. Гап шундаки, актриса ёга билан шуғуллангани сабабли унга оддий сув етарли бўлмайди. «Гуноҳлар шаҳри» ва «Fantaстик тўртлик» фильми юлдузи қондаги шакар миқдорининг ва қон босимининг пастлиги туфайли жуда кўп тузли парҳезга риоя қилишга мажбур бўлганини таъкидлайди. Акс ҳолда, Жессика Альба ўзининг сўзларига кўра, «ақлдан озган» бўлар эди.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Жейсон Сигел 

    «Мен онанг билан қандай учрашдим» сериали ва «Қўғирчоқлар» мультфильми юлдузи Жейсон Сигел қўғирчоқларга бўлган иштиёқидан уялмайди. Бу қўғирчоқлар том маънода унинг ҳаётини эгаллаб олди. Актёрнинг уйида қўғирчоқлар билан тўла шахсий хонаси ҳам бор.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Кетрин Зета-Жонс

    Бир марта актриса тишларини қулупнай билан ювганини тан олган. «Қулупнай шарбати ёки мағзида олма кислотаси мавжуд бўлиб, у бириктирувчи таъсир кўрсатади ва юзаки доғларни енгиллаштиради. Ананаслар худди шундай хусусиятга эга», — дейди актриса.

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    Стивен Кинг

    Америкалик ёзувчи Стивен Кинг ширинликларни жуда яхши кўришини айтган. У Бон Аппетит нашрига берган интервьюсида ширинликлар унинг ақли учун озуқа эканини, шунинг учун у ҳар куни ёзишга ўтиришидан олдин бир бўлак чизкейк ейишини таъкидлаган.

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    Уэйн Руни

    Энг яхши инглиз футболчиларидан бири Уэйн Руни баъзида узоқ вақт ухлай олмаслигини айтган. Руни уйқусизликни енгиш учун чангютгич ёки фенни ёқади. Электр мосламасининг шовқини остида футболчи хотиржамлик билан ухлай олади.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Блейк Лайвли 

    Актриса Блейк Лайвли 2014 йилда ипакдек сочларини майонез билан ювишини ошкор қилди. У бу усулни онаси ўргатганини айтган. Сочингизни ювишдан олдин учларига майонез суртинг. Шундан кейин шампунь сочларни юмшатади, улар намлангандек кўринади ва учлари мўрт бўлмайди.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Мавзуга доир:

    • Скарлетт Йоханссон, Лесли Хемилтон ва эгизаги бор бошқа машҳурлар (фото).
    • Машҳурлар оиласида дунёга келганини кўпчилик билмайдиган Голливуд юлдузлари (фото).
    • Фарзандидан айрилган, 3 соат ухлаган, ҳожатхонада фаррошлик қилган: муваффақиятга эришиш йўлида турли қийинчиликлардан ўтган юлдузлар (фото)
    • Роли сабаб томошабинлар танқиди ва ғазабига учраган машҳур актёр ва актрисалар (фото

    23.12.2022, 16:55   Изоҳ (0)   17603
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Голливуд студиялари чалғитувчи трейлерлар учун судда жавобгарликка тортилиши мумкин

    23.12.2022, 12:41

    Голливуд юлдузи Силвестр Сталлоне янги уйини сотувга қўйди (видео)

    22.12.2022, 19:39

    Севгидан куйган Маколей Калкин салкам 40 ёшида қандай қилиб ҳақиқий бахтини учратгани ҳақида

    22.12.2022, 17:57

    Нафақат экранда, балки ҳаётда ҳам самимий бўлган жаҳон юлдузлари (фото)

    22.12.2022, 16:52

    Нафақат истеъдоди, балки яхши ишлари билан ҳам ҳайратда қолдирадиган Голливуд актрисалари

    22.12.2022, 11:38

    Instagram: Қизини узатаётган Фарҳод Саидов, Дилноза Кубаевадан «калтак еган» Али Отажонов, Нилуфар Усмонова Италияга, Liil Xurramov АҚШга кетди

    21.12.2022, 22:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.