• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Халқаро атом энергетика ташкилоти раҳбари Эрон текширув ўтказишга зудлик билан рухсат бериши кераклигини айтди

    Халқаро атом энергетика ташкилоти (МАГАТЭ) бош директори Рафаэл Гросси ташкилотнинг асосий устувор йўналиши сифатида ўз инспекторларини Эрон ядровий объектларига киритишни айтди. 

    Фото: рен.тв

    Гроссининг таъкидлашича, ушбу объектларда текширув ўтказиш хавфли бўлади, чунки у ерда портламай қолган ўқ-дорилар қолган бўлиши мумкин. Объектларда текширувлар ҳозирча ўтказилмаяпти. Агентликнинг қайд этишича, Гросси Теҳрон билан ҳамкорликни қайта тиклашга, жумладан, Ислом республикаси вакиллари билан Венада учрашиш имкониятига умид қилмоқда.

    Эрон ядровий дастури ҳолатига изоҳ берар экан, бош директор бу неча ой орқага сурилгани ҳақида гапиришни ёқтирмаслигини айтди, чунки бу “қум соати” ёндашувидир.

    МАГАТЭ раҳбарининг айтишича, Эрон ядро дастурининг ҳозирги ҳолатидан қатъи назар, узоқ муддатли ечим зарур, унга фақат дипломатия йўли билан эришиш мумкин.

    “Эрон менга ёки менинг ҳамкасбларимга текширув ўтказишга зудлик билан рухсат бериши керак, бироқ бизнинг расмийлар билан боғланишга уринишларимиз эътиборсиз қолмоқда”.

    Эрон ва Исроил уруши

    Исроил 13 июнь кечаси Эронни махфий ҳарбий-ядровий дастурни амалга оширишда айблаб, унга қарши операция бошлади. Ҳаво ҳужумлари ва диверсия гуруҳларининг рейдлари нишонлари атом объектлари, генераллар, машҳур ядро физиклари, авиабазалар, ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари, “ер-ер” ракеталари бўлди.

    Эрон ўз атом лойиҳасининг ҳарбий мақсадларга йўналтирилганини рад этмоқда. МАГАТЭ бош директори Рафаэл Гросси 18 июнь куни маълум қилишича, агентлик инспекторлари Эроннинг ядро қуроли яратиш дастурини амалга ошираётгани ҳақида аниқ далилларни кўрмаган. АҚШ разведка ҳамжамияти президент Дональд Трамп ва Исроил баёнотларига қарама-қарши ўлароқ, Эрон ядро қуролини яратишга интилмаган, деб ҳисоблади.

    Эрон Исроилнинг ҳаракатларига ракета зарбалари ва ҳужумчи учувчисиз аппаратлар билан жавоб қайтармоқда, ҳарбий объектларга зарба бераётганини таъкидламоқда. Ҳар икки томондан ҳам турар жой биноларига зарар етказиш ва тинч аҳоли орасида қурбонлар сони ортиб бормоқда.

    Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда 220 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, камида 2,8 минг киши жароҳатланган. Шу билан бирга, Эроннинг Россиядаги элчиси Казем Жалоли 300 га яқин тинч аҳоли ҳалок бўлганини маълум қилди. Исроилда Эрон зарбалари оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани, 1,2 мингдан ортиқ киши яралангани айтилди.

    Исроил ва Эрон кунига бир неча марта ўзаро зарбалар бермоқда. Исроил ҳукумати Эрон ядро дастури йўқ қилинмагунча кампанияни давом эттириш билан пўписа қилди. Теҳрон эса, ўз навбатида, Исроил бомбардимонни тўхтатмагунча ўққа тутишни давом эттиришини билдирмоқда.

    АҚШнинг Эронга ҳужуми

    АҚШ 22 июнга ўтар кечаси Эрондаги учта ядровий объектга зарба берди. Соат 2:30 атрофида Американинг Б-2 самолётлари тоғ ичида жойлашган Фордодаги уранни бойитиш марказига ҳужум қилиб, унга камида ўнлаб 13 тонналик ГБУ-57 бункерга қарши бомбаларини ташлади.

    Бир вақтнинг ўзида сувости кемалари Натанз ва Исфаҳондаги объектларга 30 га яқин Tomahawk қанотли ракеталарини учирди. Трамп нишонлар “тўлиқ йўқ қилинганини” эълон қилди. Шу билан бирга, Оқ уйдаги юқори мартабали амалдорнинг The Wall Street Journalга маълум қилишича, зарбалар Эрондаги режимни ўзгартиришга қаратилмаган “бир марталик операция” бўлган.

    Эрон ҳарбийлари АҚШ ҳужумига жавобан Исроилга баллистик ракеталар учирди ва биринчи марта 2 минг километр масофага учадиган энг янги Kheibar моделини қўллади. Натижада Тель Авив, Нес Сион ва Ҳайфа шаҳарларида бир нечта уйлар вайрон бўлди, 86 киши жароҳатланди, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Исроил мудофаа армияси маълумотларига кўра, Эрон жами 30 га яқин ракета учирган.

    Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Истанбулда туриб матбуот анжумани ўтказди. У можарога дипломатик ечим кўрмаётганини айтиб, Путин билан учрашиш учун Москвага боришини таъкидлади. Ароқчи АҚШ президенти “нафақат Эронга, балки ўз халқига ҳам” хиёнат қилганини айтди.

    27 июн, 17:40   Изоҳ (0)   1153
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #уруш#Эрон#Исроил#АҚШ#МАГАТЕ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Саудия шаҳзодаси мамлакат ядровий бомба яратиши мумкинлигини айтди

    21.09.2023, 10:21

    Қиёмат соати миллари ўзгаришсиз қолди. “Ядровий ярим тун”гача 90 сония бор

    23.01.2024, 21:40

    “Эрон мушкул жумбоқ устида бош қотирмоқда” — Теҳрон Вашингтон билан келишадими? 

    19.12.2024, 17:00

    Эрон АҚШ ва Исроилдан зудлик билан ҳужумларни тўхтатиб, музокара бошлашни сўради — ОАВ

    17 июн, 08:39

    АҚШ ҳужумига жавобан Эрон Ҳормуз бўғозини ёпмоқчи. Бу нимани англатади? 

    22 июн, 21:28

    Меркель: “Эронга берилган зарбаларни Украинадаги уруш билан солиштириб бўлмайди”

    23 июн, 10:35

    Исроилни тарк этмоқчи бўлганлар учун парвозлар йўлга қўйилди

    23 июн, 12:38

    АҚШнинг Эронга зарбалари ортидан нефть нархи ошиб кетди

    23 июн, 17:20

    CNN: Эрон ва Исроил ўртасидаги можаро икки йилгача чўзилиши мумкин 

    23 июн, 23:20

    Трамп Исроил ва Эрон сулҳга эришганини айтди. Теҳрон буни рад этди 

    24 июн, 09:01

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    АҚШ амалдорлари Трампнинг Эрон ва Исроил ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги баёнотидан ҳайратда қолди — NYT 

    24 июн, 21:30

    Чемпионлик йўлаклари тарихи: “Интер” “Милан”га шу орқали ҳурмат кўрсатган, “Барселона” эса ушбу анъана сабаб “Реал” билан зиддиятга борган

    25 июн, 16:46

    “Эронга қарши уруш ҳали тугамаган” — исроиллик генерал

    25 июн, 09:32

    Исроил ва Эрон учун 12 кунлик уруш қанчага тушди? 

    25 июн, 11:04

    “Улар доим ҳам душман эмасди”. Исроил ва Эрон қандай қилиб иттифоқчидан ашаддий рақибларга айланган эди? 

    25 июн, 11:30

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31

    Counter-Strike 2, Dota 2 ва GTA мусулмонлар учун тақиқланган — Қозоғистон мусулмонлари бошқармаси

    26 июн, 13:32

    Исроил вазири Ғазога ёрдамни бутунлай тўхтатишга чақирди

    26 июн, 15:35

    Ғазодаги ҳужумларда 70 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

    27 июн, 09:17

    “Исроил билан урушдан кўрилган зарар жиддий” — Эрон ташқи ишлар вазири

    27 июн, 10:46

    “АҚШ зарбалардан ҳеч қандай ютуққа эришмади” — Эрон олий раҳнамоси (видео)

    27 июн, 12:03

    Рим папаси халқаро ҳуқуқни “шармандали” деб атади

    27 июн, 14:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Музли ванна, медитация ва Ayurve’da: машҳурлар тонгни қандай бошлайди?

    Шоу-бизнес | 28 июн, 11:35

    Тошкент вилоятида ҳокимият ерини 200 минг долларга сотаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 28 июн, 11:20

    Охири йўқ рилслар, йўқотилаётган вақт: телефон қарамлигидан қутулиш учун 8 қадам

    Лайфстайл | 28 июн, 11:02

    Қибрайда фуқаро эҳтиётсизлиги оқибатида Бўзсув каналига тушиб кетди 

    Ўзбекистон | 28 июн, 10:55

    Трамп Эронга 30 млрд долларлик ядровий таклиф бермоқчи эканлигини рад этди

    Дунё | 28 июн, 10:40

    Фақат пенсияга чиққанда эмас: неча ёшдан бошлаб холестерин миқдорини текшириб бориш керак?

    Саломатлик | 28 июн, 10:35

    Трамп Эрон ҳукумати у билан имкон қадар тезроқ учрашишни истаётганини билдирди

    Дунё | 28 июн, 10:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.