Бугунги кунда инвестиция – бу шунчаки пулларни сақлаб қолиш воситаси эмас, балки капитални кўпайтириш ва молиявий мустақилликка эришишнинг самарали усулидир. Кўпчилик инвестицияни фақат фонд бозори билан боғлайди, аммо аслида имкониятлар анча кенг. Кўчмас мулкка сармоя киритишдан тортиб, бизнесдаги улушларгача – ҳар хил турдаги активлар мавжуд бўлиб, ҳар бирининг ўзига хос хусусиятлари ва афзалликлари бор.
Актив ва пассив нима? Ва қайси бирига инвестиция киритган маъқул?
Инвестиция йўналишини аниқлашдан олдин, иккита асосий тушунчани тўғри тушуниб олиш керак – бу “актив” ва “пассив” нима дегани. Энг оддий қилиб айтганда, актив – бу сизга даромад келтирадиган нарса, пассив эса аксинча, чўнтагингиздан пул олиб чиқадиган нарса. Актив – бу сиз учун ишлайдиган, пул оқимини яратувчи, даромадингизни оширувчи ва капиталингизни кўпайтиришга хизмат қиладиган восита. Пассив эса – мунтазам харажатларни талаб қиладиган, молиявий фойда келтирмайдиган мажбуриятдир.
Қисқача айтганда, активлар одамни бой қилади, пассивлар эса камбағаллаштиради. Пулни активга киритганингизда, у сизга фойда, дивиденд ёки бошқа даромад шаклида қайтади. Пассивга сарфланган пул эса қайтмайди – бу фақат харажатдир.
Шунинг учун, оқилона инвестициянинг асосий мақсади – ҳаётингизда имкон қадар кўпроқ активларга, ва иложи борича камроқ пассивларга эга бўлишдир. Қанчалик кўп активлар ярацангиз, даромадингиз шунчалик барқарор бўлади ва молиявий эркинликка шунчалик тез эришасиз. Айнан инвестиция орқали пулни активларга айлантириш мумкин – бу бизнес, кўчмас мулк, йирик компаниялардаги улуш ёки молиявий воситалар бўлиши мумкин. Бу молиявий озодлик сари ташланган энг муҳим қадамлардан биридир.
Қаерга оқилона инвестиция киритиш мумкин?
Энди актив ва пассив ўртасидаги фарқни тушунганингиздан сўнг, кейинги босқич – инвестиция йўналишларини ўрганиш ва сизга мосини танлашдир. Энг асосий қоидалардан бири – инвестициялар сизнинг мақсадларингиз, вақт горизонтингиз ва хавфга тайёргарлик даражангизга мос бўлиши керак.
Агар сиз барқарор ва башорат қилинадиган даромад излаётган бўлсангиз, ишончли активлар энг яхши танлов бўлади. Масалан, фойда келтирадиган реал бизнесдаги улушлар, бозорда обрўли ва барқарор компанияларга инвестициялар. Бундай сармоялар нафақат капитални сақлаб қолишга, балки мунтазам даромад олишга ҳам хизмат қилади.
Ёрқин мисол сифатида, Way II инвестиция пакетларини келтириш мумкин. Бу сизга Akfa Aluminium Group каби йирик компанияларнинг ҳаммуассисига айланиш ва йилига 10−15% даромад олиш имкониятини беради. Даромад ҳар ярим йилда тўланади, валюта курсларидаги фарқларда йўқотишларсиз. Энг муҳими, бу инвестициялар исломий молия принципларига мос келади – бу эса сармояларнинг ахлоқийлиги, шаффофлиги ва хавфсизлигини кафолатлайди.
Бундан ташқари, Way II замонавий воситаларни ҳам тақдим этади, хусусан, Wай Инвест мобил иловаси. Бу илова орқали дунёнинг исталган нуқтасидан инвестиция қилиш, ўз сармоянгизнинг ўсиши ва даромадлилигини кузатиш, тезкор қарорлар қабул қилиш ва реал вақт режимида капиталингизни бошқариш имконияти мавжуд.
Инвестиция бу шунчаки пул ҳақида эмас. Бу ишонч, эркинлик ва ҳаётингизни ўз қўлингиз билан қуриш имконидир. Асосийси — биринчи қадамни қўйиш. Way II билан бу қадам имкон қадар оддий, тушунарли ва ишончли бўлади.
Манзил: Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, 2/1
Телефон: +998 (78) 555-55-55
Сайт: waygroup.uz
Facebook: @Way ll Group
Instagram: @way_ll_group
Telegram: @wayllgroup
Twitter: @way_ll_group
LinkedIn: @wayllgroup
YouTube: @Way_ll_Group
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)