• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Исроил ва Эрон учун 12 кунлик уруш қанчага тушди? 

    Исроил ва Эрон ўртасида 12 кун давом этган қуролли тўқнашув ҳар икки томон учун харажатларнинг кескин ошишига сабаб бўлди. Мамлакатларнинг ҳеч бири сарфланган харажатларни расман эълон қилмаган, аммо мавжуд маълумотлар зарар кўламини тахминан баҳолаш имконини беради.

    Foto:
    Фото: 16 июнь кун Исроилнинг Бней Брак шаҳрига берилган зарбалардан сўнг ёш бола вайроналар орасида юрибди / AFP

    Исроил харажатлари

    Яҳудий давлатининг кунлик ҳарбий харажатлари жанговар ҳаракатлар шиддатига қараб 800 миллион доллардан ошади. Фаол операцияларнинг дастлабки икки кунида тахминан 1,45 миллиард доллар сарфланган, деб ёзади The Wall Street Journal (WSJ) нашри.

    Энг катта харажат Эрон томонидан учирилган ракеталарни тутиб олишга кетган. Масалан, Давидъс Слинг ва Arrow 3 каби ҳаво мудофааси тизимларининг ҳар бир ракетаси Исроилга 700 минг доллар атрофида тушади. Айрим кунларда биргина ҳаво мудофаасига 200 миллион долларгача маблағ сарфлаган.

    Шунингдек, Ф-35 қирувчи самолётлари томонидан амалга оширилган узоқ масофали (1300 км дан ортиқ) жанговар парвозлар ҳам харажатларга олиб келган. Ҳар бир самолётнинг бир соатлик парвози тахминан 10 минг доллар туради. Бунда бошқарилувчи ўқ-дорилар нархи ҳисобга олинмаган.

    Агар Исроил сулҳни бекор қилиб, можарони давом эттирса, Исроилнинг бир ойлик ҳарбий харажатлари 12 миллиард долларга етиши мумкин, дейди Аарондаги Иқтисодий сиёсат институти.
    Foto:
    Фото: Исроилнинг Beeр-шеба шаҳрида Эрон ракетаси томонидан урилган бино вайроналарида қурбонлар қидирилмоқда / AFP

    Қўшимча иқтисодий зарар қуйидагиларни ўз ичига олади:

    • Ҳайфада жойлашган энг йирик нефтни қайта ишлаш заводи вақтинча ёпилди
    • Бен-Гурион халқаро аэропорти фаолияти тўхтатилди
    • Қурилиш ишлари тўхтатилди, инфратузилмаларга зарар етди

    Исроил Солиқ бошқармаси маълумотига кўра, 1,2 миллиард доллардан ортиқ мулкий зарар учун 35 мингдан зиёд ариза келиб тушган ва уларнинг сони ортишда давом этмоқда. Тахминан 9 минг фуқаро ўз уйларидан эвакуация қилинган.

    Эроннинг харажатлари

    Эрон ҳам, расмий рақамлар йўқлигига қарамай, миллиардлаб долларлик катта йўқотишларга учради. Шундоқ ҳам оғир санкциялар босими остида бўлган мамлакат иқтисодиёти қўшимча босимни бошдан кечирмоқда.

    Foto:
    Фото: Исроилнинг 13 июнь куни Теҳрон шаҳридаги турар-жой мажмуасига ҳужумида ўт ўчирувчи ўз ҳамкасбларини чақирмоқда / AP

    Исроил разведкаси ҳисоб-китобларига кўра, Shehab ёки Сежжил типидаги битта ўрта масофали ракетани учириш тахминан 5-6 миллион долларга тушади. Урушнинг атиги бир ҳафтаси ичида Эрон 370 та шундай ракетани учирган, яъни биргина ўрта масофали ракеталар учун деярли 2 миллиард доллар сарфланган.

    Яҳудий давлати ва АҚШ ҳужуми оқибатида Эроннинг Фордо, Натанз ва Исфаҳондаги асосий ядровий объектларга зарар етган. Фордо мажмуаси Американинг ГБУ-57 тешиб ўтувчи бомбалари билан кучли зарбага учраган. Ер ости инфратузилмаси ва центрифугалар шикастланган. Мутахассислар бу жойдаги зарар “жуда катта” дея баҳоламоқда, лекин объектнинг чуқур жойлашгани сабабли аниқ миқдорни аниқлаш қийин.

    Kollaj:
    Коллаж: АҚШ Фордо ядровий полигонини (2025 йил) нишонга олганидан кейинги ҳолат / Неw Ёрк Times

    Бир дона ИР-1 русумли Эрон центрифугасининг нархи 50 минг доллардан ошади. Янги ва самарадор ИР-2м, ИР-4, ИР-5, ИР-6 моделлари эса технологик мураккаблиги сабабли 100 000 доллар ёки ундан ҳам қимматроқ туради.

    Исроил ҳужуми бошланишидан олдин Натанздаги заводда уранни 60 фоизгача бойитадиган қарийб 50 мингта ИР-4 ва ИР-6 илғор центрифугалари ишлаб турган. Исроил ва Америка зарбалари объектни ва у ердаги барча центрифугаларни бутунлай йўқ қилиши мумкин эди. Шу тариқа Натанздаги битта объектга етказилган зарар 5 миллиард доллардан ошиб кетиши эҳтимоли бор.

    Эрон ҳужумлардан кейинги иқтисодий йўқотишлар

    Эрон ядро объектларига қилинган ҳужумлар нафақат миллиардлаб долларлик мураккаб инфратузилмани қайта тиклаш заруратини юзага келтирди, балки мамлакатнинг операцион салоҳиятига ҳам катта зарба берди. Центрифугалар, уранни бойитиш тизимлари ва хавфсизликка олинган иншоотларни тиклаш — узоқ вақт, катта маблағ ва юқори техник экспертиза талаб қилади.

    Шу билан бирга, эвакуация, ядровий материалларни ташиш, қўриқлашни кучайтириш ва суғурта хавфини ошириш учун қўшимча харажатлар юзага келади. Эрон томони расмий молиявий ҳисоб-китобларни тақдим этмаган бўлса-да, халқаро экспертларнинг умумий фикрига кўра, зарар ниҳоятда жиддий ва уни бартараф этиш учун катта миқдорда маблағ сарфланиши лозим.

    25 июн, 11:04   Изоҳ (0)   3530
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Эрон#Исроил

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мозамбикда 120 нафар бола исёнчилар томонидан ўғирлаб кетилди

    Дунё | 25 июн, 15:10

    Путин 2027 йилгача урушни давом эттира олади — НАТО разведкаси

    Дунё | 25 июн, 15:00

    Витамин ва минераллар танқислигини қандай тўлдириш мумкин? Мутахассисдан 5 тавсия

    Саломатлик | 25 июн, 14:50

    Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 25 июн, 14:38

    Юришдан ҳам яхшироқ: олимлар мия учун энг фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади

    Лайфстайл | 25 июн, 14:35

    Ўзбекистонда айрим товарларга импорт божини икки карра ошириб қўллаш бекор қилинади

    Ўзбекистон | 25 июн, 14:35

    Расман. “Ан-Насср” Стефано Пиолини истеъфога чиқарди

    Спорт | 25 июн, 14:30

    Хитойдаги кўршапалакларда одамга юқувчи янги вируслар аниқланди

    Дунё | 25 июн, 14:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.