• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Маслаҳатлар Гаджетлар

    Охири йўқ рилслар, йўқотилаётган вақт: телефон қарамлигидан қутулиш учун 8 қадам

    Смартфон аллақачон оддий қурилма бўлмай қолган — кўпчилигимиз учун у деярли гиёҳванд модда, ташвиш ва тасалли манбаига айланган. Хўш, нима учун биз бу кичкина экранга шунчалик боғланиб қолганмиз?

    Как перестать сидеть в телефоне: 9 простых шагов к цифровой свободе

    1. Дофамин тузоқлари

    Ҳар сафар билдиришнома, лайк ёки янги хабар олганимизда, миямиз завқ гормони — дофамин ишлаб чиқаради. Ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар айнан шу реакцияни кучайтириш учун яратилган: чексиз скроллинг, билдиришномалар, “қизиқарли” сарлавҳалар — буларнинг барчаси ўйин автомати таъсирини яратади. Биз беихтиёр “ютуқ” (янги контент)ни кутамиз ва тўхтай олмаймиз.

    2. Муҳим нарсаларни ўтказиб юборишдан қўрқиш (ФОМО)

    “Дугонамдан келган хабарни ўтказиб юборган бўлсам-чи? Ҳамма менсиз бирор нарсани муҳокама қилаётган бўлса-чи?” Бу қўрқув бизни ҳатто тунда ҳам телефонимизни текширишга ундайди. Психологлар буни ФОМО (Феар оф Миссинг Оут) деб аташади ва у ижтимоий муносабатларга мойиллигимиз туфайли аёлларда айниқса кучли намоён бўлади.

    3. Реалликдан қочиш

    Зерикиш, стресс, чарчоқ — телефон тезда чалғитиш воситасига айланади. Хавотирни бартараф этиш ўрнига, лента варақлашни афзал кўрамиз, чунки бу осонроқ. Бироқ буни қанчалик кўп қилсак, унга шунчалик қарам бўлиб қолаверамиз.

    Как перестать сидеть в телефоне: 9 простых шагов к цифровой свободе

    4. Назоратнинг бой берилиши

    Бизга телефон ҳамма нарсага улгуришга ёрдам бераётгандек туюлади: ишларни эслатади, яқинлар билан боғлайди, маълумотга кириш имконини беради. Аммо аслида назоратни йўқотамиз: сезмаган ҳолда, жонли мулоқот ёки дам олиш ўрнига соатлаб бефойда скроллинг билан шуғулланамиз.

    5. Одат = автоматизм

    Эрталаб биринчи навбатда телефонни қўлга олишимиз муҳимлиги учун эмас, балки одатга айланиб қолгани учун. Ҳаракатни қанчалик кўп такрорласак, асаб толалари орасидаги алоқа шунчалик мустаҳкам бўлади ва тўхташ шунчалик қийинлашади.

    Телефонга қарамликдан қутулиш учун 9 қадам:

    Баъзан смартфонингиз қўлингизнинг давомидай туюлади, чунки унда ҳамма нарса бор: контактлар, чатлар, иш, харидлар, йўл кўрсаткич ва ҳатто дам олиш ҳам, чунки фильмларни томоша қилиш ва китоб ўқиш ҳам кўпинча кичик экранда амалга оширилади. Агар телефонга тўлиқ қарам бўлиб қолганингизни англаган бўлсангиз, бу одатдан қутулишга интизом ва ўзингизни назорат қилиш ёрдам беради. Телефонда ўтказадиган вақтни камайтириш мақсадини қўйиб, бир нечта маслаҳатга амал қилишингиз керак бўлади.

    1-қадам. Тўлиқ тозалаш

    Ортиқча маълумотлар жуда чалғитади, биз уларни сезмай қабул қиламиз ва шу билан диққатимизни йўқотамиз. Шунинг учун кун бўйи телефонда ўтиришни тўхтатиш ва ундан камроқ фойдаланишни ўрганиш учун биринчи навбатда бош экран ва ижтимоий тармоқларни тозалаш керак: керакcиз иловалар, контактлар ва обуналарни ўчиринг.

    Бу “тўлиқ тозалаш” деб аталади. Эсда тутинг: бир ой давомида керак бўлмаган нарса кейинчалик ҳам керак бўлиши эҳтимолдан йироқ.

    2-қадам. Жойини ўзгартириш

    Қайси ижтимоий тармоқлар кўпроқ чалғитишини ўйлаб кўринг ва уларнинг белгиларини бош экрандан олиб ташланг. Унутманг, уларни бутунлай ўчирмаяпсиз, фақат вақтинчалик ўзингизни чеклаяпсиз. Бу тақиқлаш эмас, балки орттирилган одатларга қарши курашишдир.

    3-қадам. Чекловлар

    Интернетда сарфлайдиган вақтингизни қисқартириш учун иловаларга чекловлар ўрнатинг. Телефонда ижтимоий тармоқлар, янгиликлар сайтлари ва кўнгилочар хизматлардан фойдаланишни чеклаш имконини берувчи функциялар мавжуд.

    Масалан, кунига 30 дақиқалик чеклов ўрнатиш мумкин. Белгиланган вақт тугагач, телефон бу ҳақда хабар беради ва иловага киришни кейинги кунгача блоклайди.

    4-қадам. “Безовта қилманг” режими

    Как перестать сидеть в телефоне: 9 простых шагов к цифровой свободе

    Телефонда камроқ вақт ўтказиш учун яна бир маслаҳат — “Безовта қилмаслик” режимини ёқишдир. Бу ҳар сонияда келиб, диққатимизни чалғитадиган билдиришномаларни ўчиришдир. Билдиришномалар сездирмай вақтимизнинг катта қисмини олиб қўяди.

    Телефонга камроқ қараш учун фақат ўтказиб юборилган қўнғироқлар ҳақидаги билдиришномаларни қолдиринг, қолган барча билдиришномаларни (айниқса, керакcиз иловаларникини) ўчиринг ва вақтингизни беҳуда сарф қилманг.

    Билдиришномалар фаол бўладиган аниқ вақтларни белгиланг. Масалан, уларни фақат иш вақтида ёки куннинг хабарлар ва билдиришномаларга жавоб беришга тайёр бўлган пайтларида ёқинг.

    6-қадам. Оилавий анъаналар

    Как перестать сидеть в телефоне: 9 простых шагов к цифровой свободе

    Телефонда узоқ вақт ўтиришни тўхтатишнинг энг яхши усули — бу оила ва анъаналардир. Яқинларингиз билан кечқурун ёки кечки овқат пайтида телефонларни четга қўйиш ва бир-бирингиз билан суҳбатлашиб, вақтни мароқли ўтказиш ҳақида келишиб олинг. Бу нафақат мақсадга эришишга, балки қариндошлар билан яқинлашишга ҳам ёрдам беради.

    7-қадам. Иккинчи телефон

    Ўзингиз учун иккинчи телефон олинг, у ишчи бўлсин, унга вақт чекловини ва иш вақти билан статусни ўрнатинг. Шунда вақтингизни назорат қила оласиз ва уй ҳамда ишни ажрата оласиз.

    8-қадам. Фойдаланиш муҳитини ўзгартириш

    Ортиқча васвасага берилмаслик учун кейинги босқичга — смартфондан фойдаланаётган ташқи муҳитни ўзгартиришга ўтиш лозим. Ётоқхонадан бошланг. Кечқурун у ердан барча гаджетлар ва электрон қурилмаларни, шу жумладан телефонни олиб қўйишни одат қилинг. Бу уйқуга кетишдан олдин ва уйғонганингиздан кейин қурилмани қўлингизга олиш каби автоматик ҳаракатлардан қочишга ёрдам беради.

    Как перестать сидеть в телефоне: 6 техник, которые работают — статья на ТЧК

    9-қадам. Телефонсиз тонг

    Кунни қандай бошлашингиз унинг самарадорлиги ва умумий кайфиятингизга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Самарадорликни ошириш учун уйғонганингиздан сўнг дарҳол телефонингизни қўлингизга олмасликка ҳаракат қилинг. Бу сизни ишдан чалғитиши ва кайфиятингизни бузиши мумкин бўлган эрталабки билдиришномалар ва хабарларни текшириш одатидан қутулишга ёрдам беради.

    Ёдда тутингки, ҳаётингиз айнан ҳозир кечаётган воқеликдир, уни виртуал дунёга сарфламаслик керак, чунки унда ҳақиқий ҳаётдагига қараганда самимийлик камроқ.

    28 июн, 11:02   Изоҳ (0)   439
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #смартфон#гаджет#рилс#скроллинг

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Forbes миллиардери фарзандларини қандай тарбиялайди?

    29.07.2024, 17:30

    Телефон нега қизиб кетади ва буни қандай бартараф қилиш мумкин?

    23.08.2024, 10:40

    Янги ранг ва овал камера: iPhone 16 смартфонидан қандай янгиликлар кутилмоқда? (фото)  

    24.08.2024, 19:10

    Смартфонингизни алмаштириш вақти келганлигини билдирувчи 5 та белги

    16.10.2024, 12:45

    HUAWEI’дан Янги йил туҳфалари: ҳар бир гаджет учун совға!

    28.12.2024, 19:30

    Дунёдаги энг ингичка ва букланадиган смартфон ­— Oppo Find N5 видеоси эълон қилинди

    11 феврал, 15:51

    Apple ҳамёнбоп iPhone 16e моделини тақдим этди (фото)

    20 феврал, 09:57

    Уй ҳайвонлари учун дунёдаги биринчи смартфон тақдим этилди

    7 март, 14:35

    Телефонга бўлган қарамликни енгишнинг 7 та усули

    25 март, 12:45

    Об-ҳавони кўрсатувчи кружка: сунъий интеллект ва пиксел дисплейга эга ноодатий гаджет сотувга чиқди

    28 март, 19:30

    Кўринмас гаджет: смартфонга қарамликдан халос этадиган шаффоф пластинкалар ишлаб чиқарилди

    20 май, 16:30

    Саудия олимлари сувсизланишни аниқловчи мобил технология ишлаб чиқди

    27 май, 23:35

    Appleʼда “Уйғониш даври”: компания 2027 йилда қандай гаджетларни тақдим этади? 

    28 май, 15:55

    iPhone 16 модели 2025 йилда дунёдаги энг кўп сотилган смартфон бўлди

    30 май, 10:24

    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди

    30 май, 15:00

    iPhone нархи АҚШда ишлаб чиқарилса, 3500 долларга ошиши мумкин — CNN

    3 июн, 13:15

    Нега музлаткичга магнитлар ёпиштириш мумкин эмас?

    3 июн, 16:25

    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди

    5 июн, 15:00

    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг

    19 июн, 21:00

     Фото ва видеоларни ўчирмасдан телефон хотирасини бўшатишнинг 5 ишончли усули

    19 июн, 17:10

    Хитойда чивиндек келадиган ҳарбий дрон ишлаб чиқилди (видео)

    22 июн, 23:05

    Смартфон танлаш: қайси функциялар чиндан ҳам керакли, қайсилари ортиқча?

    24 июн, 11:15

    Смартфон нима учун қизийди ва буни қандай бартараф этиш мумкин?

    24 июн, 16:45
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Машҳур фильмларда кўпчилик сезмаган 17 хатолик

    Кино | 28 июн, 15:35

    Россия Трампни қизиқтирган литий конни эгаллаб олди

    Дунё | 28 июн, 15:15

    Нима учун ёзда касал бўлиш хавфлироқ: ичак инфекцияларининг олдини олиш бўйича оддий маслаҳатлар

    Маслаҳатлар | 28 июн, 14:55

    Польшада дунёдаги энг қадимги бумеранг топилди (фото)

    Дунё | 28 июн, 14:45

    Косондаги боғчада 2,5 ёшли қиз вафот этгани юзасидан жиноий иш очилди

    Ўзбекистон | 28 июн, 14:30

    Жанубий кореялик актёр Ли Мин Хо мухлисларидан жуда кўп совға олгани учун танқид остида қолди

    Кино | 28 июн, 14:25

    Симоне Инзаги: “Бундай баҳслар бизнинг ўсишимизга ёрдам беради”

    Спорт | 28 июн, 14:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.