Навоий инновациялар университети (НИУ) — Ўзбекистондаги илғор ва замонавий таълим муассасаларидан бири бўлиб, бугунги ёш авлодни халқаро стандартларга мос билим ва касбга йўналтириш мақсадида фаолият юритмоқда.
НИУ бугунги замон талаблари асосида шаклланган 18 та бакалавриат йўналиши, 3 та магистратура бўйича етакчи мутахассисларни тайёрлайди. Университет нафақат назарий билим беришга, балки талабаларни амалий кўникмаларга эга бўлишига алоҳида эътибор қаратади. Олийгоҳ талабалар учун йил 2 миллиард сўмлик ГРАНТ ажратган. Бундан ташқари, университет: – тўлов-контрактни 4 га бўлиб тўлаш тизимини жорий қилган — бу эса ота-оналар ва талабалар учун катта енгиллик; – кундузги ва кечки таълим шакллари мавжуд — ишлаётган ёшлар учун мослашувчан жадвал яратилган; – ўқиш жараёнида ишлаш имкониятлари яратилиб, талабалар тажриба орттиришлари учун компаниялар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Замонавий таълим дастурлари — НИУ да ўқитиш жараёнлари халқаро стандартлар ва илғор методикалар асосида олиб борилади. Талабаларга назарий билим билан бирга реал ҳаётда қўллаш мумкин бўлган амалий кўникмалар берилади.
Тажрибали педагоглар - Машғулотларни ўз соҳасининг етук мутахассислари, амалиётчи устозлар олиб боради. Бу эса талабаларнинг билим сифатини янада оширади.
Инновацион инфратузилма -Университет замонавий техник база билан таъминланган. Бу ерда илғор лабораториялар, IT марказлар, электрон кутубхона, ўқув студиялари ва бошқа зарур шароитлар мавжуд.
Кенг йўналишлар танлови — НИУда тиббиёт, муҳандислик, иқтисодиёт, педагогика, ҳуқуқ ва бошқа соҳалар бўйича ўқиш имконияти бор. Ҳар бир йўналиш бозор талаблари ва замон талабларига мослаштирилган.
Талабаларга қулай шароитлар — НИУ ўз талабаларига ётоқхона, стипендия, ташаббусларни қўллаб-қувватлаш дастурлари каби кўплаб имкониятларни таклиф қилади.
Навоий инновациялар университети Навоий шаҳрининг қулай жойлашган ҳудудида, инновациялар ва таълим марказида фаолият юритади. Университет нафақат Навоий ва Сурхондарё вилоятидаги, бошқа ҳудуд ёшлари учун ҳам қабул очиқ.
НИУ уларнинг орзуларини амалга ошириш учун ишончли ҳамкор бўлиб хизмат қилади.
Сизни нима кутмоқда?
НИУ — бу нафақат диплом, балки мустаҳкам билим, амалий кўникмалар ва келажакдаги ишга жойлашиш имконияти. Бугун НИУда қабул давом этмоқда.
Орзуларингиз сари илк қадамни НИУ билан бирга ташланг!
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)