Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Мўғулистонга жўнаб кетганди. Президент рафиқаси билан бирга ушбу мамлакатга етиб борди.

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, уларни Мўғулистон ташқи ишлар вазири Батмунх Бацесег ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Икки мамлакат байроқлари билан безатилган “Буянт-Ухаа” аэропортида олий мартабали меҳмонлар шарафига фахрий қоровул саф тортди.










Шавкат Мирзиёев Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурельсухнинг таклифига биноан 24 июнь куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга келди. Ташрифи арафасида 23 июнь куни Улан-Батор шаҳрида Ўзбекистон—Мўғулистон бизнес-форуми бўлиб ўтди. “Ўзбекистон — Буюк Ипак йўли дурдонаси” мавзусида Ўзбекистон—Мўғулистон туризм форуми ўтказилди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Улан-Батор шаҳрида икки томонлама учрашувлар ва олий даражадаги тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган. Кўп қиррали Ўзбекистон—Мўғулистон муносабатларини янада ривожлантириш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.
Мўғулистон етакчиси Шавкат Мирзиёев таклифига биноан 2024 йил 23—26 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлганди. Давлат раҳбари Мўғулистон президентининг икки томонлама муносабатлар тарихидаги биринчи ташрифи Ўзбекистон-Мўғулистон дўстлигини мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга бўлган ўзаро интилишнинг тасдиғи бўлганини қайд этганди.
Ташриф давомида икки давлат ҳамкорлигини кенгайтиришга қаратилган 14 та ҳужжат имзоланганди.
Изоҳ (0)