Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурельсух рафиқалари билан биргаликда икки мамлакат санъат усталарининг концертида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Бугун давлат раҳбарларининг иродаси ва саъй-ҳаракатлари туфайли халқлар янада яқинлашди, давлатлараро муносабатлар кенг қамровли шериклик даражасига кўтарилди.

Қўшма концерт Ўзбекистон-Мўғулистон дўстлиги ҳамда икки томонлама кўп қиррали муносабатларда янги босқич бошланганининг навбатдаги ифодаси бўлди.

Истеъдодли санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқларда маданиятларнинг бойлиги, ранг-баранглиги ва ўзига хослиги мужассам бўлди.




Изоҳ (0)