Жорий йилги абитуриентлар сони сўнгги 7 йилдаги энг кам миқдорни ташкил этиши, Пенсия жамғармасининг пенсия ёшини ошириш бўйича хабарларга муносабати, “эскроу” тизими сабаб янги уй-жойлар нархи кескин ошиши рад этилиши — “Дарё” нашри 26 июнда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.
Ўзбекистонда биогаздан метан ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади
Бу борада Япония компанияси билан ҳамкорлик қилиш режалаштирилган.
Ўзбекистонда “Энг намунали яшил туризм объекти” танлови ўтказилади
Ҳар йили уч нафар ғолиб аниқланиб, пул мукофоти берилади.
Ўзбекистонда бакалавриатга қанча абитуриент рўйхатдан ўтгани маълум қилинди
Улар сони сўнгги 7 йилдаги энг кам миқдорни ташкил этди.
Антикоррупция агентлиги Қашқадарё мактабларига кўмир етказиш бўйича ўтказилган тендерни ноқонуний деб топганди. Аммо бошқарма ўз билганидан қолмаяпти
Бошқарма вилоятнинг 7 та тумани ва Шаҳрисабз шаҳар кўмир омборларидан ҳудудлардаги 832 та мактаб ва боғчаларга кўмир етказиш бўйича тендер ўтказганди.
Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш бўйича ҳеч қандай якуний қарор қабул қилинмаган — Пенсия жамғармаси
Пенсия тизимига киритиладиган ҳар қандай ўзгартиришларда халқ фикри инобатга олиниши маълум қилинди.
Ўзбекистоннинг ядровий зарарни қоплаш бўйича конвенцияга қўшилиши маъқулланди
Ядровий фалокат юз берган тақдирда аҳолига товон тўланиши таъминланади.
Тошкентдаги тарихий ёдгорликка 31,5 млрд сўм зарар етказилди
Ёдгорлик ҳудудидан канализация қувури ўтказилган.
Ўзбекистонда “эскроу” тизими сабаб янги уй-жойлар нархи кескин ошиши рад этилди
Уй-жой олмоқчи бўлганларнинг тўлов пуллари ишончли сақланишини кафолатлайдиган янги тизим ҳақида батафсил маълумот берилди.
Косондаги боғчада 2,5 ёшли қиз вафот этгани юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда
Қизнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
“Дарё” нашри мусаҳҳиҳи Муножот Адилова “Шуҳрат” медали билан мукофотланди
Президент фармони билан, бир гуруҳ ОАВ вакиллари ва блогерлар мукофотланди.
Тошкентда 2 тоннадан ортиқ наркотик модда ёқиб юборилди
Пойтахтда 26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши кунига бағишланган тадбир ўтказилди.
Дала ёнғинлари оқибатида йўқ бўлган майдонлар ҳажми қанча гектарга етгани очиқланди
Мазкур вазиятлар бўйича ахборотлар Бош прокуратура, Экология вазирлиги ҳамда бошқа тегишли идораларга юборилган.
Сирдарёда ноқонуний балиқ овланиши оқибатида қарийб ярим млрд сўм зарар етказилди
Рейд давомида 19 дона балиқ Сирдарё дарёсидан овлангани маълум бўлди.
Шавкат Мирзиёев Беларусга етиб борди
“Минск” миллий аэропортида давлат раҳбарини Беларусь бош вазирининг биринчи ўринбосари кутиб олди.
Изоҳ (0)