Ўзбекистон Суперлигаси 18-тури доирасидаги “Сўғдиёна” — “Машъал” учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтган баҳсда жиззахликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ҳисоб 27-дақиқада Жиззах клуби футболчиси Жавоҳир Қаҳрамонов томонидан очилган бўлса, 75-дақиқада Рубен Ҳебай иккинчи марта муборакликлар дарвозасини ишғол қилди.
Қўлга киритилган ғалабадан кейин “Сўғдиёна” ҳисобидаги очколар сони 20 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 11-ўринга кўтарилиб олди. “Машъал” эса 18 очко билан 13-поғонани банд этган.
Ўзбекистон Суперлигаси
18-тур
10 август, якшанба
“Сўғдиёна” — “Машъал” 2:0
Голлар: 1:0 — Қаҳрамонов (27), 2:0 — Ҳебай (75)
Изоҳ (0)